Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


-чизма. Корхона (фирма)да меҳнатни ташкил қилиш режасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш



Download 2,61 Mb.
bet40/95
Sana25.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#270750
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   95
Bog'liq
6. Маъруза матни

2-чизма. Корхона (фирма)да меҳнатни ташкил қилиш режасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш


Айни вақтда меҳнатни моддий ва маънавий рағбатлантириш яхшиланади, билимли, илмли ва малакали мутахассислар кўпаяди, меҳнат интизоми мустаҳкамланади ҳамда ходимларнинг ижодий фаоллиги ошади ва бошқа бир қатор ижобий ўзгаришлар юз беради. Уни илмий асосда ташкил этиш натижасида ходимларнинг соғлиғини сақлаш учун барча шароитлар яратилади.
Иш жойлари (ўринлари)ни ташкил этиш
Меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг энг муҳим йўналишларидан бири иш ўринларини ташкил этишдир. Чунки иш ўрни меҳнатни ташкил этиш тизимининг энг асосий бўғинидир. Ҳар бир ишчининг ўзига бириктирилган ишлаб чиқариш вазифасини ўз вақтида бажариши, меҳнатининг унумдорлиги, аввало, у ишлайдиган иш ўрнининг тўғри ташкил этилишига боғлиқдир.
Иш ўрни деб бажариладиган ишнинг характерига боғлиқ ҳолда зарур жиҳоз ва бошқа меҳнат воситалари билан таъминланган, ишлаб чиқариш жараёнининг бир ёки бир нечта технологик операцияларини бажаришга мўлжалланган, бир ёки бир неча ишчи ишлайдиган муайян ишлаб чиқариш майдонига айтилади.
Меҳнатни ташкил этиш шакли (меҳнат тақсимоти даражаси)га кўра иш ўрни якка (индивидуал) ва жамоа (бригада) иш ўринларига бўлинади. Иш ўрни ташкил қилинганда бир иш ўрнида битта ишчи ишлайди. Бу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, биринчидан, ҳар бир ишчининг бажарган ишини ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан аниқ ҳисобга олиш мумкин бўлади; иккинчидан, иш сифати, жиҳозларни сақлаш ва улардан тўғри фойдаланиш учун ишчининг масъулияти ортади; учнчидан, меҳнат ҳаракатлари, усуллари ва йўлларини рационаллаштириш ва унумсиз ҳаракатларни бартараф қилиш имкони туғилади.
Тикувчилик саноати корхоналарида иш ўринларини жамоавий ташкил қилиш усули ҳам қўлланилади.
Жиҳозларнинг ўрнатилиш сонига кўра, иш ўринлари бир станокли, кўп станокли ва жиҳозсиз иш ўринларига ажратилади. Кўп станокли иш ўринлари меҳнатни ташкил қилиш шаклига кўра, бир хил типдаги ва ҳар хил турдаги жиҳозлар билан таъминланган бўлиши мумкин.
Меҳнат жараёнининг характери ва механизациялаш даражасига кўра, иш ўринлари қўлда бажариладиган иш ўринлари, механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган иш ўринларига бўлинади.
Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакли, ихтисослаштириш ва маҳсулот номенклатурасининг доимийлигига кўра, иш ўринлари якка, серияли ва оммавий ишлаб чиқариш иш ўринларига бўлинади. Якка ишлаб чиқаришдаги иш ўринлари кўп миқдорда хилма-хил операциялар бажарилиши билан характерланади. Серияли ишлаб чиқариш усули меҳнат жараёнидаги иш усулларининг такрорланиб туриши билан фарқ қилади. Ишлаб чиқаришнинг оммавий усулида ҳар бир иш ўрнига бир-иккита операция бириктириб қўйилади.
Ишларнинг бажарилиш характерига кўра, иш ўринлари 2 турга: стациоанр (қўзғалмас) ва кўчма иш ўринларига ажратилади. Стационар иш ўрни ишчининг иш жойи доимийлиги билан характерланади. Кўчма иш ўрни учун ишнинг бажарилишига қараб ишчи доимо бир жойдан иккинчи жойга ўтиб меҳнат қилиши хосдир. Масалан, электрик ва механикларнинг иши кўчма ишлар жумласига киради.
Тикувчилик саноати корхоналарида иш ўринларини рациоанл ташкил қилиш ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир қилувчи омиллардан биридир. Шунинг учун меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш тадбирлари орасида иш ўринларини рационал ташкил қилиш муҳим ўринни эгаллайди.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish