3.-чизма. Корхона бошқарувининг чизиқли ташкил этиш тузилмаси
Бошқарувнинг функционал тузилмаси учун бошқарув ва объект функциялари бўйича бошқарув ячейкалари яратиш тавсифлидир. Бу ячейкалар бажарилиши шарт бўлган қарорларни бошқарувнинг қуйи поғонасига ёки бевосита ишлаб чиқариш бўғинларига етказиб беради. Демак, бошқарув функциялар бўйича тақсимланади ва функционал бўғинлар томонидан амалга оширилади, улар томонидан тайёрланувчи бошқарув қарорлари эса бажарувчиларга кесишувчан алоқа каналлари бўйича етказилади. Бошқарувнинг функционал тузилмасига мисол қилиб бош мутахассисларнинг, яъни бош иқтисодчи, бош механик, бош технолог, бош металлург, бош конструктор хизматлари(бўлимлари, гуруҳлари), шунингдек, корхона бош бухгалтериясини кўрсатиш мумкин.
Бошқарувнинг функционал тузилмаси амалда чизиқли тузилма билан кесишиб ўтади. Бундай синтез чизиқли ёки функционал тузилмага қараганда бошқарувнинг чизиқли-функционал тузилмасини самаралироқ бўлиши ва кенг тарқалишига сабаб бўлади. Бу ҳолда бошқарув ҳам чизиқли, ҳам функционал раҳбарлар томонидан амалга оширилади.
Бошқарувнинг функционал структурасини қуйидаги чизма орқали акс эттириш мумкин:
4.-чизма. Бошқарувнинг функционал тузилмаси
Бошқарувнинг ушбу тузилмаси афзалликлари қуйидагилар:
бошқарув фаолиятини ихтисослаштириш даражасининг юқорилиги;
бошқарув фаолиятининг деярли барча соҳаларини ваколат доирасида қамраб олиш;
ишлаб чиқариш диверсификациясининг турли талаб ва шарт-шароитларига мослашиш имкониятлари;
бошқарув хизматлари ёки бўлимларига ходимлар танлашнинг нисбатан осонлиги.
Унинг камчиликлари қаторига эса қуйидагиларни киритиш мумкин:
яккаҳокимлик тамойилининг бузилиши;
келишилган бошқарув қарорларини қабул қилиш ва бажариш ҳамда уларнинг комплекслигини таъминлаш қийинлиги;
бошқарувнинг юқори поғоналари учун раҳбар танлашнинг мураккаблиги.
Шартли белгилар:
чизиқли раҳбарият муносабатлари
функционал муносабатлар
6 -чизма. Бошқарувнинг чизиқли-функционал тузилмаси
Чизиқли-штабли тузилма бошқарув аралаш тузилмасининг бир кўриниши бўлиб, унга чизиқли структура асос қилиб олинган. Бошқарувнинг ҳар бир бўғинида штаблар тузилиб, унинг таркибига муаммоларни ечиш учун малакали мутахассислар таклиф этилади. Масалан, штабли тузилмалар табиий офат, ҳалокат ва кулфатларнинг оқибатларини бартараф қилиш, янги маҳсулот ёки технологияни ўзлаштириш, тўсатдан юзага келган, одатий бўлмаган вазифаларни ечишда тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда бошқарув штабига раҳбарларнинг ваколатларидан кам бўлмаган ҳақ-ҳуқуқлар, ваколатлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |