Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Раҳбар маънавияти. Раҳбарнинг маънавий маданияти бу – раҳбарда 
шаклланган (ички) руҳий қувватдир. 
Раҳбарда шаклланган маънавий-психологик маданият аждодлар 
ибратига асосланиб, қадрият даражасида қадрланадиган, шахс маънавий 
оламини тартибга солиб турувчи, кўникма даражасига етган ҳиссий 
билимлар мажмуидир. Раҳбардаги маданият – унинг раҳбарлик фаолият 
усули ва ривожланиш мезонидир. Раҳбар ўз раҳбарлик салоҳиятини 
ривожлантириши учун маънавий оламини бойитадиган билимларни, 
эгаллаши, ташаббускорлик қобилиятини ошириб бориши зарур. Раҳбарнинг 
маънавий мулкига айланган билим унга хоҳиш-истакларини чегаралай 
билиш, ўзини ташқи тазйиқ ва таъсирларидан ҳимоя қилишга восита бўлади. 
Аниқроғи, маънавий, психологик жиҳатдан шаклланган раҳбар бўлиш ҳар 
қандай ижтимоий - психологик муҳитда ўзини тута билиш, ўзи раҳбарлик 
қилаѐтган жамоада ва кенг жамоатчиликда соғлом меҳнат муҳитини 
яратишдан ва инсонларга самимий муносабатда бўлишдан қониқиб 
яшашдир. Маънавияти шаклланган раҳбар ўзи яшаѐтган ижтимоий ҳаѐтда 
ѐмонликка, адолатсизликка, қонун бузилишларига, Ватан манфаатларига зид 
ҳаракатларга қарши курашишда ирода, шижоат ва фаоллик кўрсата олади. 
Раҳбарларнинг маънавий - психологик маданияти қуйидаги босқичларда 
намоѐн бўлади: 


136 
Биринчидан, маънавияти нисбатан паст савияда шаклланган раҳбарлар. 
Бундай раҳбарлар оддий ахлоқий-руҳий фазилатлардан маҳрум ва жамият 
маънавий меъѐрларини тушуниб етмайдиган, уларни менсимайдиган раҳбар 
ходимлар. 
Иккинчи тоифадаги раҳбарлар маънавий маданияти, ахлоқий даражаси 
паст бўлиши билан бирга, жамоат фикри, оила, халқ анъаналари ва бошқа шу 
каби қадриятлар билан боғлиқ психологик муҳитни тез-тез бузиб турадиган 
раҳбарлар. 
Учинчи тоифадаги раҳбарлар қаторига ахлоқ меъѐрларини ҳаѐтий 
зарурат сифатида ички ишонч ва туйғу билан ўзлаштирмасдан, уларни кўр-
кўрона қабул қилувчилар киради. Бундай раҳбарлар кўп ўқиб ўрганади, улар 
назарий жиҳатдан юқори билимга эга бўлади, амалда эса бу билимларни 
қўллай олмайди ѐки ташкилотчилик қобилияти етишмайди. 
Тўртинчи тур раҳбарлар руҳий-суст, маънавий маданиятли бўлса-да, 
адолатсизликни ўткир ҳиссиѐт билан қабул қилади. Уларда ахлоқий 
билимлар етарли, аммо уларни рўѐбга чиқариш учун ташаббускорлик, 
мустақиллик ва шижоат етишмайди. 
Бешинчи тоифадаги раҳбарлар маънавий маданият ва сиѐсий-психологик 
билимларни етарли даражада эгаллаган, ташаббускор ва шижоатли бўлади. 
Бундай раҳбарлар чуқур билимга, теран тафаккур ва ўткир мушоҳадага, 
маънавий ҳиссиѐтларга бой бўлади. 
Психологик билимларни атрофлича ўзлаштирган раҳбар юқори 
даражадаги маданият, хулқ, ахлоқ категорияларини ўзида доимий характерга 
айлантирган бўлади. Бу эса раҳбар ўзида индивидуал ва интеллектуал 
савияни ҳар томонлама шакллантириб боришини тақозо қилади. 
Мустақил тараққиѐт йўлида тўпланган тажриба, дунѐ жамоатчилиги 
ўзбек модели дея эътироф этган ўзимизга хос ва ўзимизга мос тараққиѐт йўли 
келажаги буюк давлат барпо этиш борасида амалга оширилаѐтган барча 
тарихий ўзгаришлар ва янгиланишлар раҳбарларнинг шахсий эътиқоди ва 
маънавий қиѐфасини тубдан ўзгартиришга катта ѐрдам берди.
Ўзининг раҳбарлик фаолиятини, олдига қўйган мақсадларини аниқ 
тасаввур қила оладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган раҳбар ҳеч бир 
даврда миллий ғоя ва маънавий мафкурасиз камол топиши мумкин эмас. 
Маънавий қиѐфаси, маънавий мафкураси бўлмаса, ҳар қандай раҳбар ўз 
йўлидан адашади. 
Раҳбар маҳоратираҳбарнинг бошқарув санъати сирларини билиши
ходимларни танлашдан тортиб, улар билан боғлиқ зиддиятли вазиятларда 
оптимал ечим топа билиши, ўзи масъул жабҳада ундан фойдаланган ҳолда, 
юксак меҳнат самарадорлигига эришиш учун жамоасининг бунѐдкорлик 
кучларини сафарбар эта олиши, ташкилотчилик қобилиятининг намоѐн 
бўлиши. Раҳбар маҳоратининг муҳим жиҳати унинг муомала маданиятида 
акс этади, самимият, адолат, муомала, ишбилармонлик асосий муаммо билан 


137 
иккинчи даражали вазифаларни ўз вақтида фарқлай билиш, ташаббускорлик, 
оптимизм – раҳбар маҳоратини ташкил этувчи омиллардир. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish