Суюрғатмиш Мирзо Шохруҳ Мирзонинг 4 ўғлидир. У 1398 йилда
туғилган. Онаси Мулкат Оғо бегимдир. У ёшлик даврини отасининг ҳашаматли
саройида ўтқазади. У аввал отаси саройида хизмат қилади кейинчалик эса 1418
йилда Қобул ҳукмдорлигини олади.
Бироқ 1426 йил у тўсатдан оғриб, вафот этади. Ундан 2 ўғилқолади, Маъсуд
Мирзо ва Қорачар Мирзолардир.
Муҳаммад Жуки Мирзо Шоҳруҳ Мирзонинг 5 ўғлидир. У 1403 йилда
Ҳиротда туғилган. Онаси Гавҳаршод бегим эди. У ёшлигидан касалманд ва
нимжон бўлиб ўсди.1419 йилда унга Мўғулистон собиқ хони марҳум Шамъи
Жаҳоннинг қизи Меҳр Нигор Оғони никоҳ қиладилар. У Бароқ Ўғлонга қарши
юришида иштирок этади.
1433 йилда Шоҳруҳ Мирзо ўғли Муҳаммад ЖукигаГармсер ва афғонлар
вилоятини топширади. 1443 йилда эса Муҳаммад ЖукиБалх вилоятини ҳокими
этиб тайинланади.1445 йилда 45 ёшида вафот этади. Ундан уч ўғил қолади, Али
Мирзо, Муҳаммад Қосим Мирзо ва Абубакр Мирзолардир.
1
ХУЛОСА
1
Файзиев Т. Темурийлар шажараси. Тошкент, 1995. 295-337 бб.
Амир Темур салтанати тарихий зарурат эди. Ижтимоий ҳаёт,
халқларнинг ҳаёти тарзи шундай буюк бир шахснинг дунёга келишини кутар
эди. Турон, бинобарин, Мавороуннаҳр, Эрон, Озарбайжон, Хуросон
мўғуллар оёғи остида инграр, нажот истар эди. Шундай нажот фариштаси
Темур бўлди. У тарих саҳнасига чиқиб, Турон заминини мўғуллардан
тозалади.
Амир Темур даврида маданият, санъат, илм фан гуркираб ўсди ва
ривожланди. Жаҳонгир қаерга бормасин ўша ердан энг қўли гул усталарни,
ҳунарманд ва санъаткорларни, шоиру олимларни озор етказмай олиб келди,
уларни тарбиялаб вояга етказди. Унинг даврида Самарқанд ер юзининг
сайқалига, Бухоро ислом динининг қувватига айланди. Турон юрти ўз
маданий тараққиёти билан жаҳоннинг кўзини қамаштирди.
Курс ишида Соҳибқирон Амир Темур Курагонийнинг фаолияти ва
жанглари, унинг ҳокимият тепасига келиши, Амир Темур давлатининг
ташкил топиши, темурийлар шажараси, Амир Темурнинг ҳарами ҳақида,
Амир Темур фарзандлари, Жаҳонгир Мирзо ва унинг авлоди ҳақида,
Мироншоҳ Мирзо ва унинг авлоди ҳақида, Умар Шайх Мирзо унинг авлоди
ҳақида, Шоҳруҳ Мирзо унинг авлоди ҳақида қисман бўлсада маълумотлар
берилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, темурийлар шажараси устида иш олиб
борган олимлар, ўз асарларида фақат тахтга ўтириб ҳукмронлик қилган
шаҳзодаларнигина эътиборга олиб, ҳукмронлик қилмаган ёки кичикроқ
ловазимларда бўлган шаҳзодаларни эса шажара рўйхатига киритмаганлар.
Турғун Файзиевнинг “Темурийлар шажараси” китобида ушбу сулолага
мансуб бўлган барча шаҳзодаларни шажара рўйхатига киритилган. Зеро
сулола тарихини ўрганишда уларни четлаб ўтиш мумкин эмас.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати.
1. КаримовИ.А., Амир Темур ҳақида сўз. Тошкент, “Ўзбекистон”, 1996.
2. Якубовский А. Темур. Вопросы истории. 1946.
3. Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихидаги ўрни ва роли
ҳақида. Тошкент, 1960.
4. Темур тузуклари.Тошкент, 1991.
5. Амир Темур ўгитлари. Тошкент, 1992.
6. Файзиев Т. Темурийлар шажараси. Тошкент, 1995.
7. Бобоев Ҳалимбой. Амир Темур ва темурийлар салтанати. Тошкент,
“Камалак” 1996.
Do'stlaringiz bilan baham: |