Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   98
Bog'liq
pdf

Коммуникатив – (умумий бажаряпман, боғлаяпман, умумлаштиряпман) 
Бунда инсонлар ўзаро турли хил тасаввурлар, ғоялар, манфаатлар, 
кайфиятлар, туйғулар, йўналишлар ва ҳоказо муносабат орқали фикр 
алмашадилар. Инсоний мулоқот шароитида ахборот ва маълумотлар нафақат 
узатилади, балки шаклланади, аниқланади ва ривожланади ҳам. Бунда 
коммуникатив жараённинг ҳар бир аъзоси ўзи билан ҳамкорлик қилаётган 
шахснинг фаоллигини ҳам кўзлайди. Ҳамкор - иштирокчи субъект сифатида 
1
Ғозиев Э. Муомала психологияси. -Т.: “Университет”. 2001. -Б55. 


63 
қўйилади. Шу боис унга ахборот узатиш жараёнида унинг манфаати, мақсади 
ва хоҳишини инобатга олиш мақсадга мувофиқ. Лекин мулоқотнинг ушбу 
кўринишида қийинчиликлар юзага келиш, турли тўсиқлар пайдо бўлиши 
эҳтимолини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим.
Интерактив - (ўзаро таъсир) мулоқотда одамлар ўзаро таъсирланиши 
жараёнида нафақат ахборот алмашинуви балки, умумий фаолиятни 
режалаштириш 
ҳам 
муҳим 
саналади. 
Мулоқот 
жараёнларини 
фаоллаштиришда қарама-қарши фикрлар ва қаршиликларга дуч келиш 
натижасида пайдо бўладиган муаммоли ҳолатлар муҳим шароит 
ҳисобланади. Қўшимча ахборот ва маълумотларга эҳтиёж кучайиб борадиган 
кўптомонлама 
уйғунлик 
юзага 
келади. 
Бу 
қўшимча 
фаолият 
қатнашчиларининг ўзаро таъсири тезлигининг ошишига олиб келади. 
Перцептивлик - (қабул қилиш) мулоқот жараёни қатнашчилари ўртасида 
бир-бирини тушуниш ва бир-бирига тушунтира олиш ғоятда муҳим. Бир-
бирини тушунишнинг ўзи турлича талқин этилиши мумкин: ҳамкорнинг 
хоҳиши, мақсадини тушуниш ва уларнинг мотивларини тўғри йўналтира 
билиш. 
Мулоқот одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва ўзаро тушунишнинг 
мураккаб ижтимоий-психологик жараёни сифатида турли хил воситалар 
ёрдамида амалга оширилади. Жумладан, вербал мулоқот (белгили 
тизимлардан нутқда фойдаланиш) ва новербал мулоқот (турли хил нутқий 
белгили тизимлардан фойдаланиш)ни фарқлаш қабул қилинган. 
Вербал мулоқот - бу табиий товуш нутқидир. Нутқ мулоқотнинг энг 
универсал воситаси ҳисобланади. У, айни пайтда, ҳам ахборот манбаи 
сифатида, ҳам суҳбатдошга таъсир этиш воситаси сифатида юзага келади. 
Нутқий мулоқот ўзига хос санъатдир.
Новербал мулоқот воситаларига - оптико-кинетик (имо-ишора, мимика, 
пантомима), паралингвистик (овоз, унинг диапазони, овоз тони), 
экстралингвистик (тўхтаб тин олиш, йўтал, йиғи, кулги, нутқ мароми), 
проксемика (мулоқотнинг макон ва замонда жойлашуви), визуал мулоқот 
(кўз билан алоқа қилиш), хидларни билиш каби воситалар киради. Бу 
воситалар мулоқот жараёнида катта ёрдамчи куч ва қобилиятга эга бўлиб, 
нафақат вербал таъсирни кучайтириш ёки камайтиришга, балки мулоқотнинг 
барча новербал мулоқот жараёнида иштирок этаётганнинг хоҳиши-истак 
сифатидаги муҳим жиҳатларни кўрсатишга ёрдам беради. 
Ҳар қандай ижтимоий фаолият каби мулоқот ҳам ўзининг муайян сифат 
кўрсаткичларига эга бўлиб, улар фикрлар ва туйғулар оламига кириб бориш 
асосида юзага келади. Бу кўрсаткичлар уларни юзага келтирадиган асосий 
соҳалардан мустақил тарзда гуруҳлаштирилади. Булар: а)индивидуал-
шахсий; 
б)социал-психологик; 
в)предметли-амалий. 
Мулоқотдан 
таъсирланиш жараёнида юқоридаги кўрсаткичлар бир-бири билан бевосита 
боғланади. 


64 
Хулоса қилган ҳолда қуйидаги муомала турларининг хоссаларини 
кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ:
1. Замон ва макондаги мулоқот контакт ва дистант муомалага 
бўлинади. Контакт мулоқотда ҳамкор-суҳбатдош ёнимизда бўлади ва у билан 
бевосита ва билвосита мулоқот ўрнатишимиз, имо-ишоралар ва турли хил 
ҳаракатлар орқали бир-биримизга мурожаат қилишимиз мумкин. Масалан, 
ёнимиздаги дўстимизни имлаб чақирамиз, рози ёки норозилигимиз 
ифодасини лабимизни буриб, бошимизни қимирлатиб билдирамиз. 
2. Бирор-бир мулоқотни билвосита амалга ошириш. Бевосита мулоқот 
бу – одатдаги суҳбат, сўзлашув, доклад ва ҳ.к. Билвосита мулоқот турларига 
телефонда гаплашиш, хат орқали мурожаат қилиш, ахборотни радиодан, 
телевидениедан ҳамда китоб орқали узатиш кабилар киради. Айнан 
билвосита мулоқот ривожи ҳаётда жуда кўп ўзгариш ва янгиликларни тақозо 
қилади.
«Мен» - гапирувчи ва «Сен» - тингловчи кўринишидаги диалог-монолог 
мулоқот. Диалог «мен» ва «сен» ролларининг алмашинувини ифодалайди. 
Диалог мулоқотдаги савол-жавобнинг қисқалиги, аниқлиги ва тузилишига 
кўра оддийлиги билан тавсифланади. 
3. Фикримизга Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романидаги 
“Чин ўртоқ» бўлимидан олинган Муҳаммад Ражаббек билан Анвар 
ўртасидаги мана бу диалог мисол бўлади: 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish