Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   98
Bog'liq
pdf

“Чу бир жуҳуду мусулмон мунозира қилди, 
Аларни жангдин ўлдум баҳадди хандон ман. 
Ғазаб-ла деди мусулмонки: “Ушбу бурҳоним, 
Дуруст эмас-са бўлай бир жуҳуди сарсон ман” 
Жуҳуд дер эрдики: “Таврот ила ичурман онд,
Хилоф бўлса сўзум, сен каби мусулмонман”. 
Агарчи ер юзидан ақл йўқ бўлиб кетса, 
Ўзини бир киши қилмас гумонки “нодонман”
2
 
Хуллас, нотиқ ўринли нутқ сўзлашигина эмас, ўзини тингловчи ўрнига 
қўйиб, ўзгалар сўзларини қандай тушунишлари мумкинлиги ҳақида ҳам 
ўйлаб кўрмоғи даркор.
Мазкур тамойил баҳслашувчилардан савол ва эътирозлардан бир-
бирини чалғитиш ва шу каби баҳс самарасини пучга чиқариш мақсадида 
эмас, иш фойдаси, барчани қониқтирадиган натижага эришиш йўлида бир-
бирига ёрдам бериш мақсадида фойдаланишни кўзда тутади; 
в) айтилган гап, фикрни мувофиқ тарзда қабул қилиш. Бу тамойилга 
биноан тингловчининг эшитган фикрни атайин бузиб талқин этиши 
таъқиқланади. Мазкур тамойил бахслашувчиларга улар ўз фикрларини аниқ 
1
Алишер Навоий. Ҳикматли сўзлар. –Т.: “Фан”1985, -Б 62.
2
Саъдий Шерозий. Гулистон. –Т.: Шарқ 2005, -Б 265. 


96 
ифода этишлари ва бир-бирининг фикрини тўғри тушунишга интилишлари 
лозим. Ҳар бир айтилган гапда соддалик ва аниқликка эришишга ҳаракат 
қилиш керак. Жумлалар тушунарсиз бўлса, тингловчининг эътибори сусаяди, 
суҳбатдош нутқига қизиқиши сўнади. Қизиқиш сўнмаган тақдирда ҳам 
эшитилган гап билан унинг маъносини англаш ўртасида номувофиқлик 
пайдо бўлиши хавфи туғилади, натижада, баҳслашувчилар “бири боғдан 
келса, иккинчиси тоғдан келади” ва баҳсдан ҳеч қандай ижобий натижа 
чиқмайди. Шундай экан, баҳслашувчилар бир-бирини тинглашни ўрганиши, 
“Ютишдан олдин – чайна, сўзлашдан олдин – тингла” мақолига риоя 
этишлари керак.
Баҳс (ва умуман, ҳар қандай нутқий мулоқот) жараёнида юқоридаги 
тамойилларнинг бузилишини бир қатор сабаблар билан изоҳлаш мумкин. 
Масалан, айрим кишилар ўз фикрини тезроқ билдириш истагини боса олмай, 
рақиб фикрининг моҳиятини англаб етишга улгурмасдан, уни бўлишга 
шошилади. Бундайлар ҳақида халқимизда истеҳзо билан : “Бисмиллосини 
айтгунча уриб ўлдиради”, - дейилади. Яна бошқалар суҳбатдош сўзларидаги 
иккинчи даражали, аҳамиятсиз гапларга ёпишиб олади, натижада, ё баҳс 
бутунлай бошқа масалага кўчади, ёки ундайлар асосий масалага етиб 
боргунча, бутун кучни сарфлаб бўладилар. Айримлар эса нотиқнинг ташқи 
қиёфаси, ўзини тутиши, нутқидаги камчиликларга чалғиб, фикр моҳиятини 
назардан қочирадилар, бошқалар эса ўзларини мутлақ ҳақ деб ўйлаб, 
суҳбатдош фикр ва далилларига қулоқ солмайдилар, масала бўйича ўз 
билимларини етарли ва асосли билиб, аввал-бошдан рақиб нуқтаи назарини 
инкор этишга тайёр турадилар.
Баҳс самарадорлигини таъминлайдиган тамойилларга риоя этишга 
психологик тўсиқлар ҳам монелик қилиши мумкин. Улар кишининг шахсий 
хусусиятлари, руҳий ҳолати билан боғлиқ. Масалан, тингловчига нотиқнинг 
ўзини ўта ишонч билан тутиши, насиҳатомуз оҳанги ва шу кабилар 
ёқмаслиги мумкин. Ф.Ницше бу борада шундай дейди: “Биз кўпинча у ёки бу 
фикрга қаршилик кўрсатамиз, гарчи аслида бизга фақат унинг қандай 
оҳангда баён этилаётгани ёқмаса-да”.
1
Ёки айримлар ўзларига ўта бино 
қўйганлари, манманлиги, ўзгалар фикрига эътиборсизлиги, ҳасадгўйлиги 
туфайли баҳс юритиш қоидаларини хос-бехос бузадилар. 
Баҳс, мунозара, суҳбатда учрайдиган саволлар, уларнинг мазмуни, 
хусусиятлари, берилишидан кўзланган мақсади, қандай шароитда берилгани 
ва шу кабиларга қараб таснифланади ҳамда шунга мувофиқ бир қатор 
турларга бўлинади. Масалан, ўринли ва ўринсиз, предметли ва предметсиз, 
одобли ва беодоб саволларни фарқлаш мумкин.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish