ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ: ТИТРИМЕТРИК АНАЛИЗДА ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИДА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ. ЎЛЧОВ ИДИШЛАРИ СИҒИМИНИ ТЕКШИРИШ
Керакли асбоблар: техник тарози, аналитик тарози (KERN ABJ-NM/ABS-N)
250 мл ли колбанинг сиғимини текшириш тартиби
Ювиб тозаланган колбаларни ацетон билан чайқаб, уй ҳароратида қуритилади. Қуритилган 250 мл ҳажмли колбани 250 г тарози тоши билан техник тарозининг чап палласига қўйилади, ўнг палласига металл бўлаклари (рух, михлар) қўйилади ва тарози мувозанатга келтирилади. Ундан кейин тарози тошлари олиб қўйилади, ўлчов идишининг белгисига қадар дистилланган сув қуйилади. Белгидан ташқаридаги сув томчиларини фильтр қоғоз билан олиб ташланади. Сувли колба яна тарозининг палласига қўйилади. Тарозининг ўнг палласи массаси билан сувли колба массаси тарозини мувозанатга келтирмаслиги мумкин. Буни эса тарозининг ўнг палласига майда тошлар қўйиш билан мувозанатга келтирилади. Колбадаги сувнинг массаси массалар фарқидан топилади. Агар миллиграмм тошлар чап палласига қўйилиб, тарози мувозанатга келтирилса, у ҳолда сувнинг массаси 250 г дан кичик бўлади, акс ҳолда эса 250 г дан катта бўлади. Фараз қилайлик, тарозининг чап палласига 0,45 г тош қўйилган бўлсин. Бу, колба ичидаги сувнинг массаси шу паллага олдин қўйилган тошлар массасидан 0,45 г кам эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, сувнинг массаси 250-0,45249,55 г га тенг.
Агар колбанинг сиғими 20C да аниқ 250 мл бўлса, тажриба шароитидаги ҳароратда унинг массаси қандай бўлишини ҳисоблаб топиш мумкин. Колбадаги сувнинг ҳарорати термометр ёрдамида 2-3 мин. давомида 0,5 аниқликда ўлчанади. Фараз қилайлик, колбага солинган сувнинг ҳарорати 24С га тенг. Ўлчов идишларини калибрлаш жадвалида шу ҳарорат қаршисида охирги устунда 996,39 сони туради. У 20С да аниқ 1,0 л сиғимга эга бўлган бирор шиша идишга сиғадиган сувнинг 24С да ҳавода тортилгандаги массаси қанча бўлишини кўрсатади. 250 мл сувнинг массаси эса 996,39:4249,10 г. Амалда топилган масса (249,55), кўрсатилгандан 0,45 г кўп. Бу эса айни колбанинг сиғими 250 мл дан 0,45 мл ортиқ, яни 250,45 г мл эканлигини кўрсатади.
Ўлчов колбасини калибрлаш натижаларини ҳисоблаш:
Колбадаги сувнинг массаси....г. Сувнинг ҳарорати....
Ўлчанган ҳароратда аниқ ҳажмли колбадаги сувнинг массаси....г. (калибрлаш жадвалидан олинади).
Экспериментал ўлчанган ва жадвалдан олинган сув массаларнинг фарқи....г.
Пипетканинг ҳақиқий сиғимини текшириш.
Кичик колба (50 ёки 100 мл ҳажмли) аналитик тарозида 0,001 г аниқликда тортилади. Бошқа идишдан пипетка билан дистилланган сув олинади. Сув сатҳи пипетка белгисигача юқорида бўлиши керак, сўнг белгисигача келтирилади ва аналитик тарозида тортилган бўш колбага қўйилади. Колбани тиқин билан беркитиб, яна аналитик тарозида 0,001 г аниқликда тортилади. Сувнинг массаси массалар фарқидан топилади. Тажриба бир неча марта қайтарилади ва ўртачаси олинади. Натижалар орасидаги фарқ 0,005 г дан ортиқ бўлмаслиги керак. Пипетканинг сиғимини худди ўлчов колбасининг сиғимини ўлчашдаги каби ҳисобланади.
Тортиш натижалари:
Колбанинг сув билан массаси 1)....2).....3)....
Бўш колбанинг массаси 1)....2).....3)....
Сувнинг массаси .............
Сувнинг ортиқча массаси .... Сувнинг ҳарорати ....
Ҳажми аниқ бўлган пипеткадан қуйилган сувнинг массаси .....
Ҳажми аниқланаётган пипеткадан қуйилган сувнинг ҳақиқий ҳажми.........
Аликвот кўпайтувчи колба ҳажмининг пипетка ҳажмига нисбати.......
Do'stlaringiz bilan baham: |