Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

III фигура Bokardo.
О.Баъзи файласуфлар табиатшунос эмас.
А.Ҳамма файласуфлар - инсондир._____
О.Баъзи инсонлар табиатшунос эмас.
Бу силлогизм хулосасининг чинлиги инкор этилса, унда 
унга зид булган «дамма инсонлар табиатшуносдир», деган 
мулохаза чин булиши керак. Бу мулохазани катта асоснинг 
ўрнига куйиб, кичик асос билан бирлаштирсак, Barbara 
силлогизмини хосил киламиз:
А.Ҳамма инсонлар - табиатшуносдир.
А.Ҳамма Файласуфлар - инсондир.______
А.Дамма файласуфлар - таоиатшуносдир.
Бу силлогизмнинг хулосаси дастлабки силлогизмнинг 
катта асосига зид, бу эса бемаънилик, чунки дастлабки 
силлогизмнинг асослари чин, деб эътироф этилган. Демак, 
дастлабки силлогизм хулосасининг нотуғри, бемаъни экан­
лиги асослаб берилди.
Шундай қилиБ, II, Ш ва IV фигура модусларини I фи­
гурага келтириш оркали бу силлогизм модусларининг чин­
лигини асослаш мумкин.
Силлогистик хулоса чикаришда кенг тарқалган хатолар.

фигура буйича кичик асос инкор х,укм бўлганда 
ҳосил килинган хулоса ноаник (купинча хато) булади.
Масалан:
Хамма укитувчилар педагогдир.
Бу аёл укитувчи эмас._________
Бу аёл педагог эмас.
П фигурада хулоса асосларининг хар иккаласи тасдик хукм 
бўлгавда хосил килинган хулоса ноаник (купинча хато) булади.
Масалан:
Ҳамма укитувчилар педагогдир.
Бу аёл - педагог._____________
Бу аёл - укитувчи.
Фақат ўқитувчиларгина педагог булмайди, шунинг учун 
ҳар иккала хулоса ноаникдир.


Энтимема деб, асослардан бири ёки хулосаси тушириб 
колдирилган силлогизмга айтилади. Энтимема - акдца, фикрда 
деган маънони англатади. Энтимемада силлогизмнинг тушириб 
кощщрилган кисми ёдда сақпанади. Энтимемалар уч турли бўлади:
1.Катта асоси тушириб колдирилган.
2.Кичик асоси тушириб колдирилган.
3.Хулосаси тушириб колдирилган.
Бизга куйидаги силлогизм берилган бўлсин:
Фалсафа факультетининг хамма талабалари мантик фа­
нини ўрганади.
Собиров фалсафа факультетининг талабаси.
Собиров мантик фанини ўрганади.
Энди бу силлогизмни энтимема кўринишига келтирамиз:
1.Собиров фалсафа факультетининг талабаси бўлган- 
лиги учун мантик фанини ўрганади (катта асос тушириб 
қолдирилди).
2.Фалсафа факультетининг ҳамма талабалари мантик 
фанини ўрганадилар, шу жумладан, Собиров хам (кичик 
асос тушириб колдирилди).
3.Фалсафа факультетининг ҳамма талабалари мантик 
фанини ўрганадилар, Собиров эса шу факультетнинг та- 
лабасидир (хулоса тушириб колдирилди).
Энтимемалар бахс-мунозара юритиш жараёнида, но­
тиклик санъатида кенг кўлланилади.
М У Р А К К А Б В А М У Р А К К А Б Қ И С Қ А Р Т И Р И Л Г А Н
С И Л Л О Г И З М Л А Р
Бир-бири билан ўзаро богланган, икки ёки ундан ортик 
оддий катъий силлогизмлардан тузилган хулоса чикариш -
полисиллогизм, яъни мураккаб силлогизм деб аталади. Поли- 
силлогизмда дастлабки силлогизмнинг хулосаси кейингиси- 
нинг катга ёки кичик асоси бўлади. Шунга кўра, полисилло- 
гизмнинг профессив ва рефессив турлари фаркланади.
Профессив полисиллогизмда дастлабки силлогизмнинг 
хулосаси кейингисининг катта асоси ўрнида келади. Масалан:
Инсонни камолотга етиштирувчи нарсалар фойдалидир.
Илмни эгаллаш - инсонни камолотга етиштиради.
Илмни эгаллаш фойдалидир.
Хунар ўрганиш - илмни эгаллаш демакдир.


Демак, ҳунар урганиш фойдалидир.
Регрессив полисиллогизмда дастлабки силлогизмнинг ху­
лосаси кейингисининг кичик асоси бўлиб келади. Масалан:
Ўсимликлар тирик мавжудотлардир.
Дарахтлар ўсимликлардир.
Тирик мавжудотлар хужайрадан ташкил топган.
Дарахтлар тирик мавжудотлардир.
Демак, дарахтлар хужайрадан ташкил топган.
Полисиллогизм таркибидаги биринчи, дастлабки сил­
логизм просиллолизм, қолганлари эписиллогизм дейилади.
Полисиллогизмнинг қискартирилган кўриниши - сорит 
деб аталади.
Соритнинг тузилиши куйидагича:
Ҳамма А-Б.
Ҳамма Б-В.
Ҳамма В-Г.
Хамма Г-Д.
Ҳамма А-Д.
Соритлар ҳам прогрессив ёки регрессив булади. Прогрессив 
соритда просиллогизмнинг хулосаси - эписиллогизмларнинг 
катга асоси тушириб колдирилади.
Регрессив соритда просиллогизмнинг хулосаси - эпи­
силлогизмларнинг кичик асоси тушириб колдирилади.
Силлогизмнинг кичик асоси тушириб колдирилган сорит
- Аристотель сорити, силлогизмнинг катга асоси тушириб 
колдирилган сорит - Гоклен сорити, деб аталади.
Э П И Х Е Й Р Е М А
Эпихейрема - мураккаб кисқартирилган силлогизм 
бўлиб, унинг ҳар икки асоси кискартирилган оддий 
силлогизм (энтимема)лардан иборат булади. Эпихейреманинг 
шакли куйидагича:
М-Рдир, чунки М-ЗЧцир.
S-Мдир, чунки S-О дир.
S-Рдир.
Мисол:
Илмий конунлар исботланган фикрлардир, чунки улар 
ҳақикатдир.
Физика конунлари илмий конунлардир, чунки улар 
табиат конунларидир._________________________________
Физика конунлари исботланган фикрлардир.
Эпихейреманинг тўлик кўриниши куйидагича:
1.Ҳақиқат - исботланган фикрдир. N-Рдир.


Илмий қонунлар ҳақиқатдир. М-Мдир.
Илмий қонунлар исботланган фикрлардир. М-Рдир.
2.Табиат конунлари - илмий қонунлардир. О-Мдир.
Физика конунлари - табиат қонунларидир. S-Одир.
Физика конунлари илмий конунлардир. S-Мдир.
3.Илмий конунлар - исботланган фикрлардир. М-Рдир.
Физика конунлари - илмий конунлардир. S-Мдир.
Физика конунлари исботланган фикрлардир. S-Рдир.
Эпихейремадан баҳс ва мунозараларда, нотиклик санъати­
да фойдапанилди. Эпихейрема мураккаб силлогизмнинг бир 
тури бўлишига карам ай, унинг таркибидаги катта ва кичик 
асосни, хулосани ажратиб олиш, фарклаш осон бўлгани учун 
хам фикр юритиш жараёнида кенг қўлланилади.
М У Р А К К А Б Ҳ У К М Л А Р Г А А С О С Л А Н Г А Н
Д Е Д У К Т И В Х У Л О С А Ч И Қ А Р И Ш
М ураккаб хукмларга асосланган дедуктив хулоса 
чиқаришда хулоса асосларига мантикий боғловчилар ор­
кали боғланган оддий хукмлар деб каралади. Хулоса 
асослари ё шартли, ёки айирувчи, ёки хам шартли, хам 
айирувчи ҳукм кўринишида булиши мумкин. Асослардаги 
хукмларнинг турига кўра бундай хулоса чиқаришнинг 
куйидаги шакллари мавжуд":
1.Шартли хулоса чикариш.
2.Айирувчи хулоса чикариш.
3.Шартли-айирувчи хулоса чикариш.
Шартли хулоса чикариш деб ҳар икки асоси ёки асос- 
ларидан бири шартли хукм бўлган силлогизмга айтилади. 
Улар соф шартли ва шартли-катъий турларга бўлинади.
Соф шартли хулоса чикариш деб, хар икки асоси ва 
хулосаси шартли хукм бўлган силлогизмга айтилади. Унинг 
формуласи куйидагича:
1) р —>q
q-»r 
ёки [(p-»q) д (q—»г)] -К р-»г)
Р->г
2) £ —>q
Р —>q ёки [(р—^q)(p—>q)] -H>q
“Ч

Масалан:
Агар фикр исботланган бўлса, унда у чин булади.


Агар фикр чин бўлса, унда уни рад этиб булмайди.
Агар фикр исботланган бўлса, увда уни рад этиб булмайди.
Агар ҳаво яхши бўлса, концертга борамиз.
Агар ҳаво яхши бўлмаса хам концертга борамиз.
Концертга борамиз.
Бу турдаги силлогизмларнинг хулосаси шартланган 
(шартли хукм) бўлгани учун улардан билиш жараёнида 
кам фойдаланилади.
Шартли-катьий хулоса чикариш деб, катта асоси шартли 
хукм, кичик асоси оддий катъий хукм бўлган силлогизмга 
айтилади. Бундай хулоса чикаришнинг иккита тўғри (аниқ 
хулоса берадиган) модуси мавжуд:
1.Тасдикдовчи модус - modus ponens
p -» q
Р 
ёки [(р—*
1
)лр]—>q
q
2.Инкор этувчи модус -
modus tollens
p -» q

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish