Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

ЕТАРЛИ АСОС ҚОНУНИ
Тўфи фикрлашга хос бўлган мухим хусусиятлардан бири 
исботлилик, ишончлиликдир. Фикрлаш жараёнида буюм ва 
ходисалар хакида чин мухокама юритибгина колмасдан, бу 
мухокаманинг чинлигига хеч кандай шубха бўлмаслиш учун 
уни исботлашга, асослашга харакат килинади. Бунда чинли- 
ги аввалдан маълум бўлган ва ўзаро мантикий боғланган 
мулоҳазаларга асосланилади, яъни баён килинган фикрнинг 
чинлиги аввалдан маълум бўлган, чинлиги тасди клан ган бошқа 
бир фикр, мулохаза билан таққосланади. Тафаккурнинг бу 
хусусияти етарли асос қонуни орқали ифодаланади.
Инсон тафаккурига хос бўлган бу конунни биринчи 
марта немис файласуфи ва математиги ГЛейбниц таъриф- 
лаб берган. Унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар 
ўзининг мавжудлиги учун етарли асосга эга. 
Х,ар бир буюм 
в а ҳодисан ин г реал асоси бўлгани каби , уларн и нг и н ъ и к о ­
си бўлган ф икр-м улоҳазалар ҳ аи асослан ган бўлиш и керак. 
Етарли асос конунининг бу талаби куйидаги формула оркали 
ифодаланади: «Агар В мавжуд бўлса, унинг асоси сифатида 
А хам мавжуд».


Етарли асос қонунида тўғри тафаккурнинг энг муҳим 
хусусиятларидан бири булган фикрларнинг изчиллик билан 
муайян тартибда боғланиб келиш хусусияти ифодалана­
ди. Бу қонун аввалги кўриб ўтилган қонунлар билан ўзаро 
боғлиқ ҳолда амал кдлади. Фикрлаш жараёнида берилган 
мулохазанинг чинлигини асослаш учун келтирилган чин 
мулохазалар мантикий асос деб, берилган мулохазанинг 
ўзи эса мантикдй натижа деб юритилади.
Мантикий асос билан объектив, ҳакдкдй реал асосни 
аралаштириб юбориш мумкин эмас. Асос ва натижа ораси­
даги мантикдй богликдикни сабаб ва окдбат алоқадорлиги- 
дан фаркдаш зарур. Масалан, «Бу киши бемор», деган му- 
лоҳазани «У шифохонада даволаняпти», деган фикр билан 
асослаш мумкин. Аслида шифохонада даволаниш дастлаб­
ки мулохазанинг сабаби эмас, балки окдбатидир. Кўриниб 
турибдики, мантикдй асос ҳаммавақт хам ходисанинг саба­
би билан мос келмайди. Фикрларнинг етарли асосга эга 
бўлишлигининг объектив манбаи фақат сабаб-окдбат муно- 
сабатинигина эмас, шунингдек, фикрнинг изчиллиги, асос- 
ланганлигини, исботланган бўлиш хусусиятларини хам, яъни 
объектив мазмуни сабаб-оқибат муносабатларидан ташка­
рида бўлган бошқа муносабатларни ҳам ўз ичига олади.
Фикр-мулохазаларни асослаш мураккаб мантикдй 
жараён бўлиб, унда бир ёки ундан ортиқ ўзаро богланган 
мухокамалар тизимидан фойдаланилади. Кенг маънода 
бирор мулохазани асослаш деганда, шу мулохазанинг чин­
лигини тасдикловчи ишончли ва етарли далилларнинг мав­
жудлигини аниклаш тушунилади. Бу ишончли ва етарли 
далилларни шартли равишда икки гурухга: эмпирик ва 
назарий асосларга бўлиш мумкин. Булардан биринчиси 
асосан ҳиссий билиш, тажрибага асосланса, иккинчиси 
ақлий билиш, тафаккурга таянади. Эмпирик ва назарий 
билимларнинг чегараси нисбий бўлгани каби, эмпирик ва 
назарий асослар ўртасидаги фарк хам нисбийдир.
Инсоннинг шахсий тажрибаси макон ва замонда чегара­
ланган бўлиб, сезгилари берган маълумот эса хаммавақт хам 
тўғри бўлмавди. Шунга қарамасдан, мулоҳазаларни эмпирик 
асослашнинг ахамияти катта, чунки билиш жонли хдссий 
мушохададан, бевосита кузатишдан бошланади. Ҳиссий таж­
риба инсонни ташки олам билан боғлаб туради. Назарий 
билим эса эмпирик базиснинг усткурмаси хисобланади.
Назарий асослашда кенг фойдаланиладиган усул- 
дедуктив хулоса чикариш усули, яъни умумий чин му- 
лоҳазадарга таяниб фикр юритишдир. Берилган мулохазани


мантиқий усул орқали бошқа чин мулохазалар ёрдамида 
асослаш мумкин бўлса, унда берилган мулоҳаза чин, яъни 
асосланган бўлади. Бунда фикрлар уртасидаги боғланиш 
умумийлик, хусусийлик ва яккалик уртасидаги ўзаро 
боглиқликни ифодалайди. Масалан, тўғри тафаккур 
конунларининг объектив характерга эга эканлигини барча 
илмий қонунларнинг объектив характерга эга эканлиги 
ҳақидаги умумий-чин мулохаза ёрдамида асослаш мумкин.
Умумий-чин мулохазалар сифатида фанларнинг конун- 
қоидаларидан, тушунчаларнинг таърифларидан, шунингдек, 
аксиомалардан фойдаланилади. Буларнинг барчаси назарий 
асослашнинг рационал ёки демонстратив усуллари бўлиб, 
улар умуммиллий ахамиятга эга булган исботлаш метод- 
ларининг асосини ташкил этади.
Шунингдек, асослашнинг субъектив характерда бўлган 
ва бевосита тажриба натижаларига ёки назарий фикр 
юритишга тааллукли бўлмаган усуллари мавжуд. Интуи- 
цияга, эътиқодга, авторитетларга ва урф-одатларга асос- 
ланиш шундай усуллар жумласига киради. Бу усуллардан 
кўпроқ кундалик онг даражасида фойдаланилади.
Интуиция хеч кандай мухокама ва исботларсиз тўғридан- 
тўгри хакнкатга эришиш қобилиятини ифодалайди. Интуи­
ция - лотинча intuitio сўзидан олинган бўлиб, «дикқат билан 
тикилиб карайман», деган маънони билдиради. Интуиция билиш 
жараёнида сезиларли ахамиятга эга бўлиб, хиссий ва аклий 
билишдан ўзгача бир кўринишни ташкил этмайди; ўзига хос 
фикр юритиш, тафаккур килиш усулини ифодалайди. Интуиция 
оркали инсон мураккаб ходисаларнинг мохиятини, унинг турли 
қисмларига эътибор бермаган холда, фикран яхлит камраб, 
тушуниб олади. Бунда тафаккур жараёнининг алохида қисмлари 
у ёки бу даражада англанмайди ва асосан фикр юритиш 
натижаси - ҳақиқатгина англанган холда аник,, равшан кайд 
этилади. Интуиция хакикатни аниклашда етарли асос 
хисобланса-да, лекин бу ҳақиқатга бошқаларни ишонтириш 
учун етарли хисобланмайди.
Эътиқод - кишининг ишончини қозонган ва шунинг 
учун хам унинг фаолиятида хатти-ҳаракатларини белгилаб 
берадиган, унинг дастури бўлиб хизмат киладиган қараш- 
ларнинг мажмуасидан иборат. Эьтиқод чинлиги исботлан- 
ган мулохазаларга ёки танкддий тахлил килиб кўрилмаган, 
чинлиги номаълум бошлангич билимларга асосланган бўли- 
ши мумкин. Интуиция каби эътиқод ҳам субъектив харак­
терда бўлиб, давр ўтиши билан узгариб туради. «Англаш 
учун эътиқод қиламан», деган эди Авлиё Августин ва 
Ансельм Кентерберийскийлар (1033-1109 й.й.).


Француз файласуфи ва теологи Пьер Абеляр (1079-1142 
й.й.) эса ақп ва эътиқоднинг ўзаро нисбатини ҳаққоний кўрсат- 
ган холда «Эьтиқод қилиш учун тушунаман», дейди. Албатта, 
эътиқод ҳақида фикр юритганда кўр-кўрона эътиқод билан 
тарихий ва ҳаётий тажриба натижаси бўлган, билимга 
асосланган эътиқодни фарклаш зарур. Фақат илмий билимга 
асосланган эътиқодгина фикр ва мулоҳазаларнинг чинлигини 
аникдащца етарли асос бўлади. Шунинг учун хам улар инсон 
қалбида мустаҳкам ўрнашиб қолади. Президентимиз 
И.А.Каримов: «Миллий мафкура - бу халкнинг, миллатнинг 
ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ўлмас эътиқодидир»1, 
деганда айнан шуни назарда тутган эди.
Авторитет (autoritas - ҳокимият, таъсир) - кенг маъно­
да ижтимоий ҳаётниад турли соҳаларида бирор шахснинг 
ёки ташкилотнинг кўпчилик томонидан тан олинган но­
расмий таъсиридир. Етарли асос конуни билан боғлиқ бўлган 
масалаларни ҳал қилишда авторитет тушунчаси обрўли, 
эътиборли, нуфузли манба маъносида қўлланилади. Авто- 
ритетларга асосланиш деганда эса, бирор фикр, мулохаза­
нинг чинлигини асослашда обрўли, эътиборли, нуфузли 
манбаларга мурожаат қилиш тушунилади. Нуфузли манба 
сифатида алохида шахсларнинг фикр ва мулохазалари, 
мукаддас диний китобларда ёзилган сура ва оятлар, халқ 
мақоллари ва хикматли сўзларидан фойдаланилади.
Авторитетларнинг амал килиш доираси ва давомийли­
ги турли хил бўлади. Тор доирада амал қиладиган, қисқа 
муддатли авторитетлардан фикр-мулохазаларни асослашда 
ҳаммавақт ҳам фойдаланиб бўлмайди. Чунки вақт ўтиши 
ёки амал килиш доирасининг ўзгариши бу авторитетлар­
нинг мавкеини тушириб юбориши мумкин.
Кенг доирада амал киладиган ва доимий, мунтазам бўлган 
авторитетларгина фикр-мулохаз аларнинг чинлигини аниклаш 
учун етарли асос бўлади. Бундай авторитетл ар тарихий 
шароитнинг, сиёсий ўзгаришларнинг таъсирида ўз кдцр-қим- 
матларини йўқотмайдилар, вақт синовига бардошли бўлади- 
лар. Умуминсоний маънавий маданият хазинасидан жой олган 
буюк мутафаккирларнинг хикматли сўзлари, умуминсоний- 
ахлоқий қадриятлар, халкларнинг ижтимоий-тарихий 
тажрибасини акс эттирган мақоллар фикр-мулоҳазаларнинг

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish