Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


Ф О Р М А Л М А Н Т И Қ Н И Н Г А С О С И Й Қ О Н У Н Л А Р И



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Ф О Р М А Л М А Н Т И Қ Н И Н Г А С О С И Й Қ О Н У Н Л А Р И
(П Р И Н Ц И П Л А Р И )
Оламдаги нарса ва х,одисалар харакати ўзига хос ички 
қонунлар негизида юзага келади. Бу ҳаракатнинг инсон 
онгидаги инъикоси, яъни таф аккур жараёни ҳам ўзига 
хос объектив конуниятлар асосида амалга ошади.
Фалсафада конун тушунчаси нарса ва ходисаларнинг 
мухим, зарурий, умумий, нисбий барқарор муносабатла- 
рини ифодалайди. Формал мантик илмида конун тушунчаси 
фикрлаш элементлари уртасидаги ички, мухим, зарурий 
алокадорликни ифодалаиди.
Мантикий тафаккур икки турдаги конунларга бўйсунади. 
Улар диалектика конунлари ва формал мантик, конунларидир. 
Диалектика конунлари объектив олам ва билиш жараёнига 
хос бўлган энг умумий қонунлар бўлиб, диалектик мантик 
илмининг ўрганиш соҳаси хисобланади. Формал мантик 
қонунлари эса факат тафаккурдагина амал кдлади. Диалектика 
қонунлари мантикий тафаккурни унинг мазмуни ва шакли 
бирлигида олиб ўрганса, формал мантик конунлари эса, 
фикрнинг тўғри тузилишини, унинг аник, изчил, зиддиятсиз 
ва асосланган бўлишини эътиборга олган ҳолда ўрганади.
Формал мантик конунлари (ёки тафаккур конунлари) 
дейилганда фикрлашга хос мухим, зарурий боғланишлар 
тушунилади. Тафаккур конунлари объектив воқеликнинг 
инсон миясида узок вақт давомида акс этиши натижасида 
вужудга келган ва шаклланган.
Бу қонунлар фикрлашнинг тўгри амалга ошишини таъ- 
минлаб туради. Улар тафаккур шакллари бўлган тушун­
чалар, мулохазалар (хукмлар) ҳамда хулоса чикаришнинг 
шаклланиши ва узаро алокаларини ифодалайди.
Тафаккур конунлари юзаки қараганда субъектив қонун- 
лардек бўлиб туюлса хам, аслини олганда, объектив мазмун­
га эгадир. Бу конунлар ҳамма кишиларнинг фикр юритиши- 
да бир хил амал кдлувчи умуминсоний конунлардир. Уларни 
бузиш, алмаштириш, ўзгартириш, янгилаш мумкин эмас.
Тафаккур конунларига амал килиш тўғри, тушунарли, 
аник, изчил, зиддиятсиз, асосланган фикр юритишга имкон 
беради. Аниқлик, изчиллик, зиддиятлардан холи бўлиш 
ва исботлилик (асосланганлик) тўғри тафаккурлаш нинг


асосий белгиларидир. Булар м ан ти қи й қонун ларн и н г 
асосини ташкил этувчи белгилар бўлганлиги учун уларнинг 
ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз.
Инсон тафаккурига хос бўлган муҳим хислатлардан 
бири фикрнинг аниқ бўлишидир. Маълумки, объектив во- 
қеликдаги ҳар бир буюм, ҳодиса ўзига хос белги ва 
хусусиятларга эга. Бу белги ва хусусиятлар буюм ва 
ходисаларни бир-биридан фарқлашга, уларнинг ўзига хос 
томонларини аникдашга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, 
буюм ва ҳодисаларнинг инсон таф аккурида ан и қ акс 
этиш ини, хар бир ф икр, м улоҳазанинг аник, равш ан 
и ф одал ан и ш и н и таъм инлайди. Ф и кр н и н г н оаникдиги 
фикрдаги мантикнинг саёзлашувига, мантиқсизликка олиб 
к е л а д и . М а с а л а н , о б ъ е к т и в ва с у б ъ е к ти в с а б а б
тушунчаларининг мохиятини аниклаб олмасдан бирорта 
ҳодисанинг келиб чикиш сабаблари тўғрисида аниқ фикр 
юритиб бўлмайди. Шу сабабдан фикрдаги аниклик тўғри 
тафаккурлашнинг асосий белгиларидан бири хисобланади.
Объектив воқелиқдаги буюм ва ходисаларнинг жойлаши­
ши, ўзаро муносабати ва боғланишвда муайян тартиб, изчил­
лик, кетма-кетлик мавжуддир. Буюм ва ходисаларнинг бу 
хусусиятлари фикрлаш жараёнининг изчил амалга ошишида 
ўз ифодасини топган. Тафаккурга хос бўлган изчиллик белгиси 
хар бир фикрнинг муайян тартибда ўзаро боғланган ҳолда 
баён этилиш ини талаб қилади. Фикрдаги изчилликнинг 
бузилиши ф икр маъносининг ўзгаришига олиб келади ва 
бундай фикрни тушуниб олиш кийинлашади. Масалан, бирорта 
файласуф - мутафаккирнинг умумфалсафий қарашларини 
ўрганмасдан туриб, унинг ижтимоий ёки ахлокий таышмоти- 
нинг мохиятини тўлиқ тушуниб бўлмайди.
Тафаккурга хос бўлган белгилардан яна бири фикрлаш 
жараёнининг зиддиятсизлик хусусиятига эга бўлишлигидир. 
Бу белги хам объектив асосга эга. Маълумки, объектив во- 
қеликда хар бир буюм ёки ходиса бир вактнинг ўзида бирор 
сифатига кўра икки зид белгига эга булмайди. Масалан, 
бирор буюм бир вактнинг ўзида хам бор, ҳам йўқ бўла 
олмайди ёки инсон ҳам эътиқодли, ҳам эътиқодсиз бўла 
олмайди. Фикрда мантикий зиддиятларнинг мавжуд бўлиши 
унинг ноаник, чалкаш, тушунарсиз бўлишига олиб келади.
Буюм ва ходисалар ўртасидаги сабабий боғланишлар 
тафаккурга хос бўлган асослилик белгисининг объектив 
негизидир. Инсон фикр юритиш жараёнида иложи борича 
чинлиги асосланган мулоҳазаларни баён килишга интилади.
Юкорида баён килинган белгилар тафаккур қонунла- 
рининг мазмунини ташкил этади.


Бирор буюм ёки ҳодиса хакида фикр юритилганда уларга 
хос булган барча мухим белгилар, томонлар қамраб олинади. 
Предмет ҳақидаги фикр неча марта ва қандай холатларда 
такрорланишига қарамасдан доимий, узгармас ва қатъий 
мазмунга эга бўлади. Тафаккурга хос бўлган бу аниклик 
хусусияти айният қонунининг мохиятини ташкил этади.
Айният қонунига кўра, маълум бир предмет ёки ходиса 
хакдда айтилган айни бир фикр айни бир мухокама доира­
сида айни бир вақтда ўз-ўзига тенгдир. Бу конун формал 
мантик илмида «А-А» формуласи билан ифодаланади.
Айният қонуни символик мантик илмида, яъни 
муло­
х а з а л а р
мантиғи ва 
п р е д и к а т л а р
мантиғида ўзига хос 
кўринишда ифодаланади.
Мулохазалар мантиғида а —> а ва а <-> а. (Бунда, а -
ҳар кандай фикрни ифодаловчи белги, —> - импликация 
белгиси, <-» - эквивалентлик белгиси.)
Предикатлар мантиғида (х(Р(х)—» Р(х)). Бу ифода куйи­
дагича ўкилади: ҳар қандай X учун, агар X Р белгига эга 
бўлса, X шу белгига эга, деган фикр тўғри бўлади.
Айният қонунининг асосий талаби куйидагича: фикрлаш 
жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш ва аксинча, 
ўзаро айнан бўлган фикрларга тенг эмас, деб қараш мумкин 
эмас. Бу м антиқий таф аккурнинг муҳим шартларидан 
биридир. Ф икрлаш жараёнида бу конунни билиб ёки 
билмасдан бузиш холатлари учрайди. Баъзан бу холат бир 
фикрнинг тилда турли хил ифодаланиши билан боғлик бўлади. 
Масалан, «диалектика конунлари» ва «табиат, жамият ва 
инсон тафаккурининг энг умумий конунлари» тушунчалари 
шаклига кўра турлича бўлса хам мазмунан айнандир.
Тилда мавжуд бўлган омоним ва синоним сузларнинг 
кулланиши хам баъзан турли фикрларнинг ўзаро айнанлаш- 
тирилишига, яъни нотўғри мухокамага олиб келади. Маса­
лан: фалсафий нуктаи назардан «сифат» тушунчаси ўзига 
хос мазмунга эга бўлса, бирор хунарманд томонидан бу 
тушунча бошқа мазмунда (ярокли, фойцали) кўлланилади.
Шунингдек, у, бир тушунчага касб-хунари, хаётий таж­
рибаси ва дунёкараши турли хил бўлган шахслар томо­
нидан турли мазмун юклатилишида хам намоён бўлади.
Баҳс-мунозара жараёнида кандай килиб бўлса ҳам ра- 
қибни алдаш ва ютиб чикиш максадида айният қонуни- 
нинг талабларини атайлаб бузувчилар соф и стлар деб 
аталади. Уларнинг таълимоти эса софистика дейилади.


Баъзан турли маънодаги бир хил сўзларни моҳирлик 
билан ишлатиш орқали ажойиб шеърий мисралар ярати­
лади. Шарқ адабиётида «туюқ» номи билан маълум булган 
бу шеърий мисралар гўзаллиги, инсонга ўзига хос завқ 
бериши билан ажралиб туради. Бунга Фозил Йўлдош 
ўғлининг қуйидаги мисралари мисол бўла олади: 
Қўлингдан келганча чиқар яхши от,
Яхшилик қил, болам, ёмонликни от,
Насиҳатим ёд кдпиб ол, фарзандим,
Ёлгиз юрса чанг чиқармас яхши от.
Юқоридаги тўртликда «от» тушунчасининг турли маъ- 
ноларда қўлланилиши айният конуни талабининг бузили- 
шини эмас, балки унга риоя қилинганлигини ифодалайди.
Шунингдек, ўзбек халқига хос бўлган аския санъатида 
айният конунлари атайлаб бузилишини, тушунчаларнинг ўз 
маъносида эмас, балки кўчма маъноларда қўлланилишини 
кузатиш мумкин. Бу ўзига хос сўз ўйини бўлиб, унца қўлла- 
ниладиган нозик қочиримлар аския айтувчининг маҳоратини 
кўрсатади ва тингловчиларнинг кулгусига сабаб бўлади.
Демак, ҳаётда, амалиётда тушунчанинг турли маънолар­
да қўлланилишидан гаразли ёки беғараз, яхши ёки ёмон 
максадлар учун фойдаланиш мумкинлигини кўрамиз.
Айният конуни предмет ва ходисаларнинг нисбий бар- 
қарорлигини ифода этган холда, тафаккурнинг ривожлани­
шини, тушунчалар ва билимимизнинг ўзгариб, бойиб бо- 
ришини инкор этмайди. Бу конун фикрнинг мазмуни предмет 
ва ходисаларни тўлароқ билиб боришимиз билан ўзгари- 
шини эътироф этади ва уни хисобга олишни такозо килади.
Айният конуни тафаккурга, унинг барча элементлари, шакл­
ларига хос бўлган умумий мангиқий қонувдир. Бу қонуннинг 
талаблари тафаккурнинг хар бир шаклига хос бўлган конкрет 
қоидаларда аник ифодаланади. Тафаккурнинг тушунча, муло­
хаза (хукм), хулоса чиқариш шакллари, улар ўргасвдаги муно­
сабатлар шу конунга асосланган холда амалга ошади.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish