ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
талабаларнинг корхона, муассаса ва ташкилотларда малакавий
амалиётни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ________ - сонли
Ш А Р Т Н О М А
Жиззах шаҳри «___» ________ 20____ й.
Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 29 июлдаги 07/01-1786-сон топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 августдаги 527-сонли буйруғида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах политехника институти (ЖизПИ) томонидан тайинланган шахс
_________ _______________________________________________________________________
(лавозими, Ф.И.Ш.)
“ЖизПИ” Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида Низом”ига мувофиқ иккинчи томондан
________________________________________________________________________________________
(корхона, муассаса ёки ташкилотнинг номи)
дан тайинланган шахс _____________________________________________________________________
Корхона (ташкилот) Низомига мувофиқ институт талабалари амалиётини ўтказишлари учун ўзаро шартнома тузади ва қуйидаги мажбуриятларни олади:
1. КОРХОНА (ТАШКИЛОТ) МАЖБУРИЯТЛАРИ:
1.1.Корхона (ташкилот) амалиётчи-талабаларни амалиёт ўтказишлари учун қуйидаги жойлар билан таъминлаш зарур:
№
|
Таълим йўналиши (мутахассислик)нинг рақами ва номи
|
Курси
|
Амалиёт тури
|
Талабалар сони
|
Амалиёт муддати
|
бошланиши
|
тугалланиши
|
1
|
|
I
|
Ўқув танишув
|
|
|
|
2
|
|
II
|
Ишлаб чиқариш технологик
|
|
|
|
3
|
|
III
|
Ишлаб чиқариш технологик
|
|
|
|
4
|
|
IV
|
Битирув олди
|
|
|
|
1.2. Талабаларга малакавий амалиёти дастурини бажарилиши учун барча шарт – шароитларни яратиб бериш, уларга амалиёт дастурида кўзда тутилмаган, мутахассислигига тўғри келмайдиган вазифа ва лавозимларни эгаллашларига йўл қўймаслик керак;
1.3. Талабаларга малакавий амалиётни ўташлари учун раҳбар сифатида малакали мутахассисларни тайинлаш;
1.4. Талабалар учун амалиёт хоналарини ташкил этиш;
1.5. Амалиётчи – талабаларга амалий ва назарий машғулотлар ўтказилиши учун зарур хоналар билан таъминлаш;
1.6.Тизимли равишда профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун соҳага оид янгиликлар, соҳани ривожлантириш истиқболлари ва келгусидаги вазифалар юзасидан учрашувлар ташкил этиш;
1.7.Талабаларга меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги бўйича инструктаж ўтказиш, корхона ички тартиб қоидалари бўйича тушунчалар бериш;
1.8. Институт билан келишилган ҳолда амалиёт ўтказиш графигига мувофиқ, амалиётчи – талабаларни корхона билан мукаммал таништириш, талабаларни иш жойларига тақсимлаш;
1.9. Талабалар томонидан содир этилган ҳар қандай тартиб бузарликлар, ишга чиқмаслик, корхонанинг ички тартиб – қоидаларини бузиш ҳоллари юз берган тақдирда, олий таълим муассасасига дарҳол хабар бериш;
1.10.Амалиёт даври якуни бўйича талабаларга тавсифнома ва хулосалар бериш, энг тиришқоқ, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни корхона (ташкилот) раҳбарияти томонидан тақдирланишини ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |