Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах давлат педагогика институти


Марказий ўйинчи орқали ҳужум қилиш системасининг асосий



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/105
Sana16.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#494907
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   105
Bog'liq
спорт-уйин-крил-махсус-сиртки (1)

Марказий ўйинчи орқали ҳужум қилиш системасининг асосий 
вариантлари
– битта марказий ўйинчи орқали ва иккита марказий ўйинчи 
орқалидир. Ҳозирги замон спорт амалиѐтида учта марказий ўйинчи орқали 
ҳужум қилиш жуда кам қўлланилади. 
Марказий 
ўйинчиларнинг 
ва 
уларнинг 
шерикларининг 
шахсий 
имкониятларига шунингдек жамоанинг умумий тактик мақсадларига қараб 
мусобақаларда 
бошланғич 
жойлашишнинг 
ҳар 
хил 
системаларини 
(позитсияларини) қўллашади. 
Тўпни марказий ўйинчига узатгандан кейин шчит томонга тўғри чизиқ 
бўйлаб чиқишдан ташқари, ҳужум қилаѐтган жамоа, позитсион ҳужум учун 
жамоанинг асосий бошланғич жойланиши билан икки ѐки уч ўйинчиларнинг 
маълум бўлган ўзаро ҳаракатларининг бирин-кетин қўшилиб кетишига 
асосланган, илгаридан ўрганилган тактик комбинатсиялардан фойдаланиши 
керак. 
Комбинатсияда деярли ҳар доим жамоанинг ҳамма ўйинчилари 
қатнашишади, баъзи бирлари асосий ҳужум қилувчи ҳаракатларни амалга 
оширишади, бошқалари – озод қилувчи ѐки чалғитувчи, учинчилари – орқа 
хавфсизлигини таъминлайдиган ҳаракатларни амалга оширишади. 
 
Шахсий прессингга қарши ҳужум 
Шахсий прессинга қарши курашаѐтган жамоа тактик ва техник характерга 
эга бўлган бир қатор шароитларни бажариш керак: 
1) тўпни тезда ўйинга киритиш; 
2) тезлик билан ҳимояни йўриб ўтиш учун оператив кенгликка чиқиши ѐки 
ҳеч бўлмаганда 10 сония ичида тўп билан рақибнинг майдонига ўтиши; 
3) зич таъқиб пайтида ҳужумнинг шиддати ва тактик тизимини сақлаш; 
4) ҳужумнинг бошқа, мақсадга мувофиқ системалари вавариантларига 
(тезкор равишда) тезда ўтиш. 
Шахсий прессинга қарши ҳужум тактикаси қўлланиши қўйидаги 
ҳолатлардан келиб чиқади: 


57 
1) рақиб шчити томонга тез йўриб ўтишни қўллаш учун ўз яримида 
майдоннинг ҳамма бешта ўйинчининг дастлабки бошланғич жойлашишини 
қўллаш; 
2) ҳужумнинг олдинги ва кейинги чизиқлари ўртасидаги етарли даражада 
катта оралиқни таъминлаш (ҳимоя чизиқлари ўртасидаги ўзаро ҳаракатларни 
тузилишини ва ҳамкорлигини қийинлаштириш учун), ҳаракатчан марказий 
ўйинчини ѐки канот ҳужумчини орқага майдон марказига тўпни олиш учун 
жалб қилиш ва у орқали тезда ҳужум юштириш; 
3) жамоанинг моҳир дриблерининг (тўпни моҳирона олиб юрадиган) 
ҳимоячи якка курашишиши учун майдоннинг бир томони ни бўшатиш; 
4) майдоннинг рақиб яримига тўп билан кириш пайтида рақиб шчитидан 
узоққа кетган марказий ўйинчисиз ҳужумни юштириш билан тарқоқ 
прессингдан позитсион курашда фойдаланиш (иккала кўрсатилган системалар 
жарима майдонни очиқ қолдириб ҳужумчиларга бирданига у ѐққа ѐриб ўтишга 
ва саватга ҳужум қилишга имконият беради). 

Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish