У ч и н ч и д а в р – жисмоний тарбия ҳақидаги назарий билимларнинг интенсив тўпланиши. Уйғониш давридан XIX асрнинг охиригача бўлган даврни ўз ичига олади. Инсон тарбияси, уни ўқитиш, даволаш ҳақидаги фаннинг ривожланиши натижасида файласуфлар, педагог ва врачларнинг жисмоний тарбия муаммоларига эътибор қила бошлашлари даври деб қаралади. Жисмоний тарбиянинг моҳияти ҳақидаги фалсафий, педагогик, тиббий маълумотлар ва билимлар вужудга кела бошлайди.
1-расм. Жисмоний маданият назарияси ва унинг услубиёти фанининг ривожланиши даврлари
Бу маълумотлар ўша даврда мустақилроқ саналган фалсафа, педагогика, медицина фанлари таркибида юзага чиқа бошлади. Қайд қилинган илмий фанларнинг вакиллари кўпинча ўз муаммоларини зарур даражада жисмоний тарбиянинг ролини ҳисобга олмай ҳал қилиш мумкин эмаслигини тушуна бошладилар. Янгиланиш давридаёқ педагог-гуманистлар ва ҳаёлий социалистлар жисмоний тарбияга инсон тарбиясининг мажбурий қисмлардан бири, деб қарай бошладилар, тадқиқотларнинг йўлга қўйилиши даври бошланди.
Швейцариялик демократ педагог И.Г.Песталоции томонидан (1746-1827) болалар ҳаракат қобилиятини ривожлантириш учун тузилган жисмоний машқлар тизимида бўғинлар (суставная) гимнастикаси умумий педагогика назарияси ичида алоҳида ўринни эгаллади.
ХVIII асрда анатомлар томонидан жисмоний машқлар «биомеханика»си бўйича изланишлар олиб борилди, XIX асрда эса жисмоний тарбия ҳақида илмий-назарий тадқиқот ишлари вужудга келди. Жамият ҳаётида жисмоний тарбиянинг роли, тарбиянинг синфий характерга эга эканлиги илмий асосланди. Инсон тарбияси жараёнининг мазмуни очилди, унда жисмоний тарбиянинг ўрни ҳамда шахсни ҳар томонлама ривожланириш ҳақидаги илк фикрлар ўртага ташланди ва уларнинг йўллари аниқланди.
Айнан шу даврда жисмоний тарбия жараёни назариясига асос солинди, деб ҳисобга олиниб, шу соҳа бўйича илмий фаразлар ва назарий билимлар тўпланиши орқали мустақил фан сифатида ажралиб чиқди (Л.П.Матвеев (1991)).
Т ў р т и н ч и д а в р – XIX асрнинг охиридан Россиядаги бўлиб ўтган октябр революциясигача бўлган давр ичида жисмоний тарбиянинг назарияси ва услубиёти мустақил ўқув фани сифатида шаклланиб бўлди, деб ёзади М.Я.Виленский (1991). Бу даврнинг характерли томони шундаки, фан сифатида жисмоний тарбия жамият ҳаётининг бошқа жабҳаларига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Жисмоний тарбия соҳасининг назариячи олимларидан бири, рус анатоми, врачи, педагоги Петр Франсевич Лесгафт (1837-1909) ўзининг тарих, анатомия, педагогика, антропология, жисмоний тарбия методикасига оид асарлари билан ҳозирги замон жисмоний маданият назарияси ва услубиёти фанини мустақил илмий-амалий фан эканлигини исботлади.
Б е ш и н ч и д а в р – ривожланган мамлакатлар ва собиқ шўролар давлати олимларининг изланишлари даври бўлиб, фаннинг интенсив ривожланиши материалистик диалектикага асосланган ҳолда, ўша давр учун прогрессив ҳисобланган услубиётларга таяниб амалга оширилди.
Жисмоний тарбия муаммоларини комплекс ҳал этишда бутун бир олимлар жамоалари, мутахассислаштирилган илмий ва ўқув муассасалари самарали меҳнат қилдилар. Амалий материалларнинг мўллиги, янги қонуниятларнинг очилиши, дастлабки ягона жисмоний маданият назарияси ва услубиё тининг дифференцияланишига олиб келди.
«Жисмоний маданиятни ташкиллаш ва бошқариш», «Жисмоний машқлар биомеханикаси», «Спорт психологияси», «Спорт метроло гияси», «Спорт физиологияси», «Жисмоний маданият орқали даволаш», «Жисмоний машқлар гигиенаси», «Валеология», «Соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти (СТТ ЖМ)» ва бошқа фан йўналишлари жисмоний маданият назарияси ва услубиёти фанидан алоҳида фан сафатида ажралиб чиқди. Қайд қилинган фанларнинг айрим соҳаларидан жисмоний тарбия жараёнида кенг кўламда “аралаш билимлар” тарзида фойдаланиш лозимлиги ҳозирги кунда илмий–амалий исботига эга.
Масалан, болаларнинг спорт мутахассислиги муаммоси – бу фақатгина спорт педагогикаси муаммосигина бўлиб қолмай, психологик, социологик ва биологик муаммолардир. Жисмо ний маданият назарияси ва услубиёти курси педагогик жараён муаммоларини умумий психология, педагогика, физиология ва бошқа қатор фанларнинг далилларисиз тўла изоҳлаб, исботлаб бериши амри маҳол.
Do'stlaringiz bilan baham: |