Ҳаѐт фаолияти хавфини оширувчи асосий омиллар
Ҳозирги вақтда ҳаѐт фаолияти хавфини оширувчи турли хилдаги омиллар
мавжудки, уларни инсон мунтазам равишда аниқлаб, назоратини олиб бориши,
унинг меъѐрий даражасини ушлаб туриши лозим бўлади. Буларга биринчи
ўринда атроф муҳитнинг ифлосланиш даражаси, ифлослантирувчи моддалар
таркиби, инсон иш шароитининг микроиқлимининг ҳолати, атмосферани
8
булғовчи омиллар, яъни зарарли моддаларни ажратувчи манбаълар ва уларнинг
ташқи муҳитга таъсири, атмосфера таркибидаги чанглар, ишлаб чиқариш
заҳарлари ва бошқалар бўлиши мумкин.
Маълумки, ҳисоб бўйича ер шарини ўраб турган атмосфера ҳавосининг
умумий оғирлиги
18
10
3
,
5
кг ни ташкил этади. Бу ҳавонинг асосий 90%и ер
юзасидан 15 км баландликгача, 9%и эса 30 км гача, қолгани 48 км баландликда
эканлигини инобатга олсак, демак инсон ҳаѐтининг асоси бўлган ҳаво микдори
чегараланган ва унинг асосий қисмига биз ўзимизнинг ҳаракатимиз билан
мунтазам равишда тасир этиб келамиз.
Одам тинч ҳолатда 5-10 л/мин, ўртача зўриқиш ҳолатида 30 л/мин ва
қаттиқ зўриқанда 100 л/мин миқдорда ҳаво керак бўлади, яъни ўртача суткада
15 кг ҳавони сарфлайди. Агар инсон ўзининг ҳаракати билан бу мувозанатни
ўзгартирса, албатта ҳаѐт шароити хавф остида бўлиши мумкин.
Масалан, узоқ муддатда турли хилдаги чиқинди ҳисобланган газларни
атроф муҳитга чиқарилиши ерни ўраб турган атмосфера қатламида азон тешиги
деган жойни ҳосил қиладики, бундан мунтазам равишда бизга ўта қадрли
бўлган ҳаво коинотнинг бўшлиғига чиқиб кетаяпти. Бу эса ердаги кўпгина
нохушликларга сабабчи бўлиб келмокда.
Худди шунингдек, ҳар бир ишлаб чиқаришда ўзининг ҳаво муҳити ва об-
ҳаво шароити мавжуд. Улар ҳаво ҳарорати, унинг нисбий намлиги, босим кучи
ва иш жойларидаги ҳаво ҳаракати тезлиги билан ифодаланадики, бу ишлаб
чиқариш микроиқлими деб юритилади. Агар биз унинг инсон ҳаѐт фаолияти
асоси бўлган меҳнат қилиш қобилиятига, унинг соғлигига тўғридан-тўғри
таъсирини ҳисобга олсак, унинг инсон ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги асосий
омили эканлигига иқрор бўламиз. Шунинг учун ҳам, микроиқлимнинг бирор-
бир кўрсаткичи меъѐр даражасига тўғри келмаслиги инсон ҳаѐт фаолияти
хавфини оширади. Шу билан бирга об-ҳаво омиллари баъзи бир ҳолларда
инсон учун ижобий ва баъзи бир ҳолларда эса салбий таъсир кўрсатиб, инсон
организмининг ташқи муҳитга мослашувини бузиб юбориши мумкин. Биз
биламизки, ташқи муҳитга мослашув, бу инсон организмининг физиологик ва
кимѐвий жараѐнлар асосида тана ҳароратининг бир хил чегарада (36-37
0
С)
сақлаб туриш қобилияти демакдир, агар шундан ўзгарса, ошса ѐки камайса
инсон ҳаѐти хавф остида бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, уларнинг
миқдорлари чегараланиб, нормалланади ва бу нормалар меҳнат хавфсизлиги
стандартлар системаси асосида белгиланади ва қонуний ҳимояланади.
Мисол учун, шундай нормалардан, яъни ишлаб чиқариш хоналари иш
хонасида ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракат тезлиги нормаси ва
йил давомида фасл ва иш категорияси бўйича ўзгариш нормалари 1- ва 2-
жадвалларда келтирилган. Инсоннинг меҳнат ва дам олиш режимларига
қўйилган гигиеник талабларга организмнинг иссиқлаб кетиши ва совуқ
қотишини олдини олишга қаратилган барча воситалардан фойдаланишга ҳам
амал қилиш зарур бўлади.
9
1-жадвал
Ишлаб чиқариш хоналари иш хонасидаги ҳавонинг ҳарорати, инсбий намлиги
ва ҳаракат тезлигининг рисоладаги нормалари
Йил фасли
Иш категориялари
Ҳавонинг
ҳарорати,
0
С
Нисбий
намлиги
Ҳаракат
тезлиги
совуқ
Енгил-1
20-23
60-30
0,2
Ўртача оғирликдаги-11а
18-20
60-40
0,2
Ўртача оғирликдаги – 11 б
17-19
60-40
0,3
Оғир-111
16-18
60-40
0,3
Илиқ давр
Енгил-1
20-25
60-40
0,2
Ўртача оғирликдаги-11а
21-23
60-40
0,3
Ўртача оғирликдаги – 11 б
20-22
60-40
0,4
Оғир-11
18-21
60-40
0,5
Иссиқ
Енгил-1
20-
60-40
0,3
Ўртача оғирликдаги-11а
20-30
60-40
0,4-0,5
Ўртача оғирликдаги – 11 б
20-30
60-40
0,5-0,7
Оғир-111
20-30
60-40
0,5-1,0
2-жадвал
Йилнинг совуқ ва илиқ даврида ишлаб чиқариш хоналари ҳарорати, нисбий
намлиги ва ҳаво ҳаракати тезлигининг йўл қўйиладиган нормалари
Иш категориялари
Ҳаво
ҳарорати,
0
С
Нисбий
намлиги
Ҳаракат
тезлиги
Ташқаридаги
ҳаво ҳарорати,
0
С
Енгил – 1
19-25
75
0,2
15-30
Ўртача оғирликдаги – 11 а 17-23
75
0,2
15-30
Ўртача оғирликдаги – 11 б 15-21
75
0,4
15-30
Оғир - 111
13-19
75
0,5
15-30
Инсоният цивилизациясининг тобора ривожланиши ўзининг ижобий
томонлари билан бирга салбий оқибатларни ҳам олиб келияпти. Инсоният
тарихидаги ишлаб чиқаришнинг индустриал асосга ўтиши, атмосферани
булғовчи кўплаб зарарли моддаларни ажратувчи манбаъларни ҳосил қилди.
Масалан, ўрта асрлардаги катта шаҳарларда иситиш учун ва бошқа мақсадлар
учун тош кўмирдан фойдаланиш, бу шаҳарларда тутуннинг кўпайиб кетишига
сабабчи бўлдики, у аҳоли ўртасидаги касалланишни кўпайтириб юборди.
Худди шунингдек, ХХ аср ўрталаридан бошлаб бутун дунѐ бўйича
автомобилсозликнинг ривожланиши туфайли автомобил дивигателларида
ѐнишдан ҳосил бўлган газ дунѐ миқѐсида энг хавфли экологик мувозанатни
бузилишига олиб келадиган омилга айланди. Бундай ҳолат ҳозирги вақтда
барча транспорт тизимларига: самолѐтлар, тепловозлар, океан денгиз кемалари
барчасига тааллуқлидир.
10
Айтилганлардан кўриниб турибдики, атмосфера ҳавосининг булғанишига
қарши кураш мураккаб муаммо бўлиб, ўзида сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ва
технологик муаммоларни ўз ичига олади.
Инсон ҳаѐт фаолиятининг яна бир хавфли омили бу, турли хилдаги
зарарли чангларни атмосферага чиқарилиши ҳисобланади. Бунинг қанчалик
ҳозирги вақтда глобал миқѐсда эканлигини билиш учун фақатгина Америка
Қўшма Штатларида иссиқлик электр станцияларида тош кўмир ѐқиш билан
ҳосил бўладиган чангларни тозалаш қурилмаларидан кейин атмосферага
чиқариб юбориладиган микдори йилига 180 000 000 тонна эканлиги,
металлургия саноатида ажраладигани 150 000 000 тонна, ѐғочсозлик саноатида
эса у микдор 120 000 000 тонна эканлигини айтиш кифоя бўлса керак.
Ҳосил бўлган чангларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар асосан
қаттиқ моддаларнинг заррачалари ҳисобланади, лекин уларнинг таркибида
кимѐвий реакциялар натижасида ҳосил бўлган зарралар ҳам анчагина микдорни
ташкил қилади. Масалан, энергетика соҳасидаги ѐқилғи сифатидаги
ишлатилаѐтган моддалар ѐнгандан кейин ҳосил бўладиган қолдиқ маҳсулот,
яъни кул худди шундай зарралар қаторини эгаллайди. Бундай чангларнинг
атмосферага чиқарилган қисми катталиги ўртача 5 мкм дан кичик бўлиб,
уларнинг солиштирма оғирлиги атмосфера ҳавоси оғирлигига тенг бўлиб,
деярли ерга қўнмай ҳавонинг бир қисми сифатида учиб юради.
Бу чангларнинг атмосфера ҳавосида купайиши қуѐш нурларига
тўскинлик қилиб нотабиий сояларни ҳосил қилади ва натижада шамоллар
оқимининг йўналишини ўзгартириб, яъни булутлар оқимини ўзгартириб ѐғиши
керак бўлган ѐмғир бутунлай бошқа ҳудудларга ѐға бошлайди. Натижада ер
юзасидаги иқлим ўзгариб ѐмон оқибатларни олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |