Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


§2.2. Ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини назорат қилиш, бошқариш



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

§2.2. Ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини назорат қилиш, бошқариш 
ва молиялаштириш 
Ҳаѐт фаолиятини хавфсизлиги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги 
давлат сиѐсати 
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан инсон ҳаѐт фаолиятининг 
ажралмас қисми бўлмиш меҳнат қилиши шароитини яхшилаш, унинг қонуний 
асосларини мустаҳкамлаш Давлатнинг устувор ишларидан этиб белгиланди. 
Бу соҳада олиб борилаѐтган ишлар аввалом бор инсонпарварлик, 
ғамхўрлик ва фуқароларнинг соғлиғи-саломатлиги, тинчлиги, фаровонлиги 
мақсадидан келиб чиқади. 
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда давлат сиѐсати 
алоҳида белгилаб берилган. 
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиѐсати (4-модда) шундай 
дейилган: 
- корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларга нисбатан 
ходимнинг ҳаѐти ва соғлиги устуворлиги;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни иқтисодий ва 
ижтимоий сиѐсатни бошқа йўналишлар билан мувофиқлаштириб бориш; 
- мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар барча корхоналар 
учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона тартиб – қоидалар белгилаб 
қўйиш; 
- меҳнатнинг экология жиҳатидан хавфсиз шароитлари яратилишини ва 
иш жойларида атроф муҳит ҳолати мунтазам назорат этилишини таъминлаш; 
- корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ҳамма жойда 
бажарилишини назорат қилиш;
- меҳнатнинг муҳофаза қилишнинг маблағ билан таъминлашда 
давлатнинг иштирок этиши; 
- олий ва ўрта махсус ўқув юртлари меҳнат муҳофазаси бўйича 
мутахассислар тайѐрлаш; 
- хавфсиз техника, технологиялар ва ходимларнинг ҳимоялаш воситалари 
ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини рағбатлантириш; 
- фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 
ватанимиз ва чет эл илғор тажрибасидан кенг фойдаланиш; 
- ишловчиларни махсус кийим ва пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, 
пархез овқатлари билан бепул таъминлаш; 
- корхоналарда меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шарт – шароитларини 
яратишга кўмаклашувчи солиқ сиѐсатини юритиш; 
- ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодисани ва ҳар бир касб 
касалигини текшириб чиқиш ҳамда ҳисобга олиб боришнинг ва шу асосда 
ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ҳамда касб касалликларига чалинишлар 
даражаси ҳақида аҳолини хабардор қилишнинг мажбурийлиги; 
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ѐки касб 
касаллигига йўлиққан ишловчиларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоялаш;


38 
- касаба юшмалар ва бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналар ва 
алоҳида шахсларнинг меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган 
фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; 
- меҳнатни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этиш чоғида халқаро 
ҳамкорликни йўлга қўйиш принципларига асосланади. 
Давлат сиѐсати олиб боришда, албатта, жамоатчилик, турли жамоат 
бирлашмалари қарорлари, фикрларини инобатга олиш ҳам қонуний 
ҳимояланган. 
Жумладан, қонунинг «Жамоат бирлашмаларнинг меҳнатни муҳофаза 
қилиш муаммоларига оид қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок 
этиши» (6-моддаси) қуйидагича ифодаланади: 
Корхоналар, мутахассислар, фуқаролар меҳнатини муҳофаза қилиш 
муаммоларини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасининг жамоат 
бирлашмалари тўғрисидаги қонунига мувофиқ амал қиладиган жамоат 
бирлашмаларига уюшишлари мумкин. 
Давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, назорат қилиш идоралари, 
шунингдек, корхоналар бу бирлашмаларга ҳар томонлама ѐрдам ва мадад 
кўрсатадилар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш масалари бўйича 
қарорлар тайѐрлаш ва қабул қилишда, улар ишлаб чиққан низомлар ва 
тавсияларни ҳисобга оладилар. 
7-модда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид халқаро шартномалар.
Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва фуқаролари халқаро 
шартномалар ва битимлар асосида ишларни бажараѐтганларида, меҳнатни 
муҳофаза қилиш бўйича уларда кўзда тутилган талаблар агар ўзгача 
шартлашилмаган бўлса, ушбу Қонунга, Ўзбекистон Республикасини Меҳнат 
тўғрисидаги Қонунларига мувофиқ қўлланади. 
Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаѐтган чет фуқаролари 
учун меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир муносабатларни тартибга 
солишнинг ўзига хос хусусиятлари манфаатдор томонларнинг ўзаро битимлари 
билан белгилаб қўйилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish