ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Ислом Каримов номидаги
Тошкент давлат техника университети
Рўйхатга олинди
№ БД – 5313500 – 2.09
«_____» _________ 2019 йил
|
ТАСДИҚЛАЙМАН
Ўқув ишлари бўйича проректор _________________________
“__” _________2019 йил
|
ЭЛЕКТРОНИКАНИНГ ФИЗИК АСОСЛАРИ
ФАНИ
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Таълим йўналиши (мутахассислик) коди ва номи
|
Талабаниниг ўқув юкламаси, соат
|
Семестрлар, соат
|
Умумий юклама хажми
|
Аудитория машғулотлари
|
Мустақил иш
|
3
|
Жами
|
Маъруза
|
Амалий машғулот
|
Лабор.иши
|
Семинар
|
Курс иши (лойиҳаси)
|
5313500 – Ёруғлик техникаси
|
138
|
72
|
36
|
18
|
18
|
-
|
-
|
66
|
4
|
Фан бўйича ҳаммаси
|
138
|
72
|
36
|
18
|
18
|
-
|
-
|
66
|
4
|
Тошкент – 2019
Ишчи ўқув дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида № БД – 5313500 – 2.09 рақам билан рўйхатга олинган ва 2019 йил “___” августдаги ____ - сонли буйруқ билан тасдиқланган намунавий фан дастури асосида тузилган.
Тузувчилар:
Х. М. Илиев
У.Х. Содиқов
|
–
–
|
“Рақамли электроника ва микроэлекроника” кафедраси мудири,
ф-м.ф.д., профессор
“Рақамли электроника ва микроэлекроника” кафедраси катта ўқитувчиси;
|
Ишчи ўқув дастур “Электроника ва автоматика” факультетининг Рақамли электроника ва микроэлектроника кафедраси мажлисида (2019 йил “__” ________ ___ - сон баённома) муҳокама этилди ва факультетнинг ўқув-услубий кенгашига тавсия этилди.
Кафедра мудири ___________ проф. Илиев Х.М.
Котиб ______________ Бойматова Н.
Дастур Электроника ва автоматика факультетининг ўқув-услубий кенгашида кўриб чиқилди (2019 йил “__” ________ __ - сон баённома) ва университетнинг Илмий-услубий кенгашига тасдиқлашга топширилди.
Ўқув-услубий кенгаш раиси ________ доц. Рахмонов А.Т.
Котиб __________ ______________
Ишчи ўқув дастур университетнинг Илмий-услубий кенгашида кўриб чиқилди ва тасдиқланди (2019 йил “___” _______ ___- сон мажлис баённомаси).
Илмий-услубий кенгаш котиби Мамбетов Н.
1. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни.
Ҳозирги даврда ҳар бир соҳани электроникасиз тасаввур қилиш қийин. Замонавий электроникани жумладан автоматлаштирилган технологиялар ва интеллект қурилмаларни ишлаш принципларини яхши ўзлаштириш ва улардан амалиётда фойдалана олиш кўникмаларини тўлақонли яратиш албатта унинг асосларини чуқур билишни талаб қилади. Шунингдек талабалар келажакда ушбу соҳани ривожланиш истиқболи ҳамда республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларини билишлари шарт.
“Электрониканинг физик асослари” фани мутахассислик фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур фан ишчи дастури “Ёруғлик техникаси” йўналишдаги талабалари учун электроника ҳақида билимларни ўзлаштиришга замин бўлиб хизмат қилади.
2. Ўқув фаниниг мақсади ва вазифалари.
Фанни ўқитишдан мақсад – Электрониканинг физик асосларини чуқур билган ҳолда бу йўналишда электроника ёки рақамли электрониканинг автоматлаштирилган системаларни ишлаш принципларини ўзлаштиришда ва янги турларини лойиҳалашда, амалиётга жорий этишда, илмий тадқиқотларда зарур бўлган ва йўналиш бўйича таълим стандарт талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва тажрибалар даражасини таъминлашдир.
Фаннинг вазифаси – электрониканинг физик асослари, назариясининг асосий тушунчалари, таърифлари, ҳамда сифат кўрсаткичларини аниқлашни талабалар ўзлаштиришидир.
«Электрониканинг физик асослари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
электрониканинг асосларини;
электрониканинг ўрни ва роли ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
электрон асбобларнинг ишлаш принципларини;
электрон асбобларининг асосий турлари ва уларнинг схематик ифодасини;
электрониканинг физик асослари ва асбобларнинг таснифини ҳамда сифат кўрсаткичларини баҳолаш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
янги электрон схемаларни ўқий олиши, тушуниши ва амалиётда қўллай олиши;
замонавий электрон системалари интегралашуви моҳиятини англаш ва принципларини аниқ билиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |