Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали



Download 1,82 Mb.
bet53/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

Таянч иборалар
моддий харажатлар, асосий фондлар амортизацияси, меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар, ижтимоий эҳтиёжларга мўлжалланган харажатлар, моддий харажатлар, хорижий валютадаги харажатлар, фойда, фойда олишнинг асосий манбалари, фойдани тақсимлаш тамойиллари, корхонада фойдани оширишнинг асосий йўллари, рентабеллик, активлар рентабеллиги, сотиш рентабеллиги, хусусий капитал рентабеллиги, битта акция даромади.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг моҳияти.


2. Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш.
3. Бошқа харажатлар таркибига нималар киради?
4. Фойда иқтисодий категория сифатида ҳамда унинг корхонанинг тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишдаги аҳамияти.
5. Фойдани шакллантириш манбалари.
6. Фойдани тақсимлаш ва уни кўпайтириш йўллари.
7. Рентабелликнинг иқтисодий моҳияти.
8. Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш услубияти.


13-маъруза. Бозор шароитида нарх (бахо)ларнинг шаклланиши.
РЕЖА:

  1. Корхона хўжалик фаолиятида маҳсулот нархи (бахо)си аҳамияти.

  2. Баҳоларни белгилаш стратегияси

  3. Баҳоларни ҳисоблаш усуллари

Баҳо - товар қийматининг пулдаги ифодаси бўлиб, бозор элементлари ичида энг мураккаби ҳисобланади. У ўзгарувчан, ҳаракатчан, бозордаги конъюнктурали тебранишларга мослашувчан, доимо ўзгариб турувчи механизмдир. Узоқ вақт давомида иқтисодиётимизда барқарор баҳолар аҳволини товар ва хизматлар билан таъминлашдаги ижтимоий ҳақиқатнинг асосий тамойилли деган фикр ҳукмрон эди. Ўзгармас баҳолар барқарор ишлаб чиқариш ривожига ва талабни қондиришга тўсиқлик қилади. Баҳоларни ташкил қилишнинг ҳаққонийлиги иллюзиясини вужудга келтиради. Бугунги кунда баҳолар тизими анча чалкашки, уни тушуниб етиш бир мунча мураккаб, энг асосийси у хўжалик юритишнинг янги бозорлар шароитига мослашмоғи лозим.


Бозор баҳоларининг асосий хусусияти - уларнинг доимо ўзгариб туриш қобилиятидир. Бу табиий, чунки баҳолар талаб ва таклифни ўзаро боғловчи воситадир. Бизга маълумки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳаракатчан. Шунинг учун маркетинг стратегиясида шунчалик ҳаракатчан баҳолар сиёсатидан фойдаланилади. Бу сиёсат товарнинг бозордаги ҳаракатини товар ҳаётийлик даврини турли босқичларини тартибга солиш ва бошқаришни, бозорга янги истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш воситаларини киритишни, эскирганмоделларни бозордан сиқиб чиқаришни таъминлайди. Баҳолар ҳеч қачон сабабсиз ўзгармайди. Масалан, бирор камчилиги бўлган ва маънавий эскирган товарлар пасайтирилган баҳоларда, ҳатто, туширилган баҳолар деб аталувчи баҳоларда сотилади.
Юқори баҳолар эса юқори сифатли, янги истеъмол қобилиятига эга бўлган товарларга ўрнатилади. Ривожланган иқтисодиётга эга бўлган мамлакатларда маркетингдаги баҳони ташкил қилиш муаммоларини фақат, асосий стратегик ёндашишларигина ишлаб чиқилиши бежиз эмас, чунки баҳоларнинг ўзи фақат бозор субъектлари: саноат ва савдо фирмалари, корхоналари томонидан ўрнатилади ва давлат томонидан тартибга солинади. Баҳо даражасига товарнинг рақобатбардошлиги ва бозордаги ўрни боғлиқ. Бунинг натижаси сотиладиган товарлар массасида корхона улушининг ошишидир.
Маркетингли ечимлар тизимида баҳони ташкил қилишда энг аввало нимага аҳамият бериш керак, товарнинг бирламчи баҳоси қандай бўлиши, фойда олиш учун ва бозорда ўз маҳсулотини улушини ошириш учун уни қандай ўзгартириш керак? Маркетинг бўйича мутахассислар бу саволларга жавоб беришга турлича ёндашадилар. Лекин уларнинг барчаси маркетинг дастурининг умумий стратегиясига асосланади. Бу ёндашишларнинг асосийларига тўхталиб ўтамиз.
Бирламчи баҳони аниқлашда вақт бирлиги ичида баҳо даражасининг ўзгаришини аниқ ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳисоблаш бозор сегментига, товарнинг ҳаётийлик даврига, товарга талаб ва таклифнинг потенциал миқдорига боғлиқ бўлади. Маркетингда товар сиёсати ижтимоий товар ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари, янги ишлаб чиқаришнинг, тақсимлашнинг, алмашув ва истеъмолчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юритилади. Ҳар бир босқичда товар баҳосига таъсир қилувчи ўзига хос омиллар ҳаракат қилади. Товар ва хизматлар баҳосида: сарфланган харажатлар, баҳода акс этган фойда, талаб ва таклифнинг нисбати ҳисобга олинади. Худди мана шy омиллар, талаб ва таклиф, қиймат,фойдани тенглашиши каби объектив қонуниятларга асосан баҳоларни ташкил қилишни тартибга солади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида баҳолар аҳамиятининг ортиб бориши кузатилмоқда, чунки мана шу даврда умумий ишлаб чиқариш ҳажми, харажатлар ошиши иқтисодий қийинчиликлар билан уйғунлашиб кетмоқда. Молиявий ва банк бошқариш тизимларининг сусайиши, транспорт ва миллий иқтисодиёт тармоқларининг кучсизланиши баҳо конкуренциясини ошириб юборди. Баҳолар даражаси кўп ҳолларда харидор томонидан белгиланади. Савдогар учун маркетинг тизимида баҳо сиёсатини олиб бориш бир мунча чекланган. Маълумки, юқори даромадли ривожланган баъзи бирмамлакатларда нархнинг пасайиши сифатнинг ёмонлигидан далолат беради. Шунинг учун нарх пасайиши шу давлатларда корхонанинг мавқеини бозорда мустаҳкамламайди, балки рақобатдошлилик даражасини пасайтиради. Харидорлар ана шу давлатларда юқори сифатли маҳсулотларни юқори нархда сотиб олишга интиладилар. Ҳозирда аста-секин баҳо рақобати баҳосиз рақобатларга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Маркетингда баҳо сиёсатини бошқариш масаласи у амал қилиб турган баҳо структурасига боғлиқдир.
Баҳолар фақат истеъмолдагина эмас, балки ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлардан ҳам дарак беради. Масалан, ёнғин чиқиши натижасида кўп заводлар тўхтаб қолди, дейлик, у ҳолда ишлаб чиқариш камайиб кетади.
Ушбу ҳол уларнинг баҳоси ошишига олиб келади, бу ўз навбатида пойафзал фабрикалари эгалари учун пойафзалларни илгариги миқдорда тайёрлашни бефойда қилиб қўйиши мумкин. Талаб илгаригача қолганда пойафзал ишлаб чиқаришни қисқартириш ва сотувчилар учун уларга баландроқ чакана нархлар белгилаш имконини яратади.
Товарнинг ошган нархи уни истеъмол қилишнинг қисқартиришдан дарак беради. Чарм ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳақидаги хабар шу тариқа пойафзал истеъмолчисига етиб боради. Аммо унинг учун пойафзал нархи нима сабабдан ошганлиги муҳим эмас. У, сабабларидан қатъи назар, товар нархи ошганлигига бир хилда қарайди.
Баҳоларнинг бошқа муҳим вазифаси - ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчини рағбатлантиришдир. Нархларнинг ўзгариши уларнинг ҳам, буларнинг ҳам чорасини кўришга, айни вақтда бундай чора имконият яратишга ундайди. Бизнинг мисолимизда пойафзалга талабнинг ортиши, уларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиради. Лекин бу хом ашё материалларини, хуллас, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур ҳамма нарсаларни харид қилишни кўпайтиришни талаб этади. Пойафзал фабрикаларида бундай имконият пайдо бўлади ҳам, зеро пойафзалга бўлган талаб ва нархнинг ошиши улар қўшимча даромад келтириши ва бу даромад ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфланиши мумкин. Бу эса пойафзалнинг нархи баландроқ бўлганда пойафзал фабрикалари эгаларига ўз даромадларини янада ошириш имконини беради.
Шуниси ҳам муҳимки, баҳолар механизми ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини кўпайтиришгина эмас, ишлаб чиқаришнинг энг тежамли усулларини ишлашни ҳам рағбатлантиради. Пойафзал ишлаб чиқарувчиларнинг даромади сотишдан тушган пул билан ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги тафовутдан иборат бўлганлиги сабабли энг кам харажат қилган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, улар учун фойдали бўлади. Пойафзал ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган чармнинг бирон хили борган сайин камёброқ ва қимматроқ бўлиб боради деб фараз қилайлик. Бу ҳол унитежашга ва унинг ўрнини боса оладиган арзонроқ материални излашга рағбатлантиради.
Баҳоларнинг учинчи вазифаси иккинчиси билан чамбарчас боғлиқ. Бу даромадларнинг тақсимланишидир. Товар ишлаб чиқариш шароитида хўжалик фаолияти иштирокчилари оладиган даромадлар улар ўз шахсий ёки ишлаб чиқариш истеъмолларини кўзлаб сотадиган ёки сотиб оладиган товарлар ва хизматларнинг нархларига бевосита боғлиқдир. Нархларнинг ўзгарилиши иқтисодий неъматлар сотувчилари ва харидорлари турли гуруҳларининг даромадлари миқдорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Бозорга жамият учун энг зарур неъматларни етказиб берувчилар, шунингдек, ушбу пайтда мўл-кўл бўлган неъматларни сотиб олувчилар ҳам ютадилар. Пойафзалчилик меҳнатига бўлган талаб ошса (таклиф ўзгармай қолган даражада), уларнинг иш кучининг нархи, демак, даромадлари ҳам ортади. Меҳнат бозорида таклиф ошадиган (доимий талаб шароитида) бўлса, унинг акси бўлади: иш кучининг нархи пасаяди.
Баҳоларнинг тўртинчи вазифаси алоҳида корхоналарга ва хўжалик соҳаларига ишлаб чиқариш омилларини тақсимлашдир. Масалан, эркаклар ва аёллар пойафзали икки фабриканинг эгалари товарлари келтираётган фойда даражасини доимо кузатиб борадилар ва агар бу пойафзаллардан бирор хили катта фойда келтираётгани маълум бўлиб қолса, улар ўз ишлаб чиқаришларини у ёки бу хилдаги товарларга ўзгартириб борадилар. Бу ҳол айниқса иш кучи тақсимотида тез-тез учраб туради. Масалан, ишчилар иш ҳақи юқорироқ бўлган тармоққа ва корхоналарга, агар бошқа шароити бир хил бўлса, ўтиб кетадилар.

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish