Фармон лойиҳасига кўра, инновацион технопарклар қуйидаги соҳаларда тадқиқотлар ўтказиш ва кичик инновацион ишлаб чиқаришларни яратиш учун ташкил этилмоқда:
• материалшунослик, электрон асбоблар ва контроллерлар, озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалар, дори воситалари – Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида;
• металларни қайта ишлаш технологиялари, энерготежамкорлик, муқобил энергия манбалари ва элекрон ўлчаш асбоблари, машинасозлик, электроника – Тошкентнинг шаҳрининг Олмазор туманида.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларидаги инновацион технопаркларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
• инновацион тадқиқотларни ўтказиш, биринчи тажрибавий-саноат ва кичик инновацион корхоналарни юқори технологияли, ички ва ташқи бозорда талабгир, рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этиш;
• хорижий ва маҳаллий замонавий технологияларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этиш орқали трансфери, бу мақсадларга юқори технологияли ва инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этишга имкони бор маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш;
• олий ўқув муассасалари, фанлар Академияси ва ишлаб чиқариш яқин ҳамкорлигини илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмалар самарадорлигини ошириш мақсадида таъминлаш, уларнинг ишлаши учун ижобий шароитларни яратиш, бунга юқори малакали мутахассислар, амалиётчилар, шунингдек талабаларни жалб қилиш;
• инновацион тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини маҳаллий корхоналар фаолиятидаги амалиётга кенг татбиқ этиш.
Инновацион технопарклар ҳудудида жойлаштирилган кичик инновацион ишлаб чиқаришлар Маъмурий кенгаш қарорига кўра, 10 йиллик муддатга унинг иштирокчиси мақомини олади.
Фармон лойиҳасига кўра, илмий ишланмалар ва тадқиқотлар давлат бюджети, инновацион тадқиқотлар буюртмачилари маблағлари, хорижий грантлар ва техник кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Бошланғич, тажрибавий-саноат ишланмалари – инновацион маҳсулот буюртмачилари маблағи ҳисобига молиялаштирилади.
Кичик инновацион корхоналар буюртмачи-корхоналар, инвесторлар маблағлари, тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ўзбекистон раҳбари тижорат банкларига кичик инновацион лойиҳаларга 7 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратишни тавсия қилишни режалаштирмоқда. У 2 йиллик (24 ой) имтиёзли даврга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасига эга бўлади.
Инновацион технопаркнинг бундай лойиҳалар иштирокчилари бир қатор солиқ ва мажбурий тўловлардан, шунингдек ускуна, хомашё, материаллар ва ҳоказо импортидаги божхона тўловларидан озод этилади.
Калитли сўзлар: венчурли сармоядорлар, хатарли сармоялар, ҳар томонлама ривожланиш стратегияси, инновацион фирмалар, фирмалараро альянслар, саноат компаниялари ассоциацияси, саноат компаниялари, метатузилма, консорциум, конгломерат туридаги макротузилма, технопаркнинг тузилиши.
Қисқача хулосалар
ИИТКИ лойиҳаларини режалаштириш ва бошқариш ИТТКИ дан ажратиб бўлмайдиган ноаниқлик аломатига эга. Режалаштириш ва бошқаришнинг асосий элементлари: лойиҳани белгилаш ва унинг мақсадини қўйиш, бу мақсадларга эришишнинг режаси, параметрларнинг эришилган ва режавий даражаларини солиштириш учун воситалар, бошқарув таъсирлари, лойиҳа “ИТИТКИ ишлаб чиқариш бозор” йўли бўйича ҳаракатлангани сари бошқарув жиддий ўзгаришларига дучор бўлади.
Лойиҳалар порфелини режалаштиришда хатарнинг маъқул даражасидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳалар сонини чегаралаш мақсадга мувофиқдир. Лойиҳанинг муҳимлиги эмас балки унинг муддатларининг устуворлиги муҳим бўлади.
Ташкилий шакллардан ҳеч бири ИТТКИ вазифаларига мувофиқ барча мезонларни қаноатлантира олмайди. ИТТКИ соҳаси учун бошқарувнинг матрицали тузилиш ва венчурли бошқарув кўпроқ тўғри келади. Келажакда йирик фирмалар ИТТКИни ташкил қилишнинг гибридли шакллари: узоқ муддатли “оддий” лойиҳалар учун матрицали ва “алоҳидаги” қисқа муддатлилар учун венчурли қўллашлари мумкин.
Таъкидлаш керакки, ташкилий тузилма илмий-техник инновацияларни мақсадга эришишини кафолатламайди, балки ҳаммаси бўлиб фақат асосни шакллантиради.
Назорат саволлари:
Инновацион фирманинг эволюциясидаги интеграциялашиш ва диверсификациялаш (ҳар томонлама ривожланиш) нинг ролини изоҳлаб беринг.
Ҳар томонлама ривожланмаган компаниянинг корпоратив стратегиясини таърифланг.
Фирмани ҳар томонлама ривожланиши стратегиясининг олтита турини баён қилинг.
Инновацион фаолият янги ташкилий шаклларининг ўзига хослиги нимадан иборат?
Фирмалар ассоциациялари турлари ва уларнинг вазифаларини айтиб беринг.
“Юмшоқ метатузилмалар” нима ва улар нима учун инновацион ўзгаришларнинг самарадорлигини оширади?
Нима учун консорциумлар фирмалараро интеграциялашишнинг истиқболли тури бўладилар?
Инновацион фаолиятдаги молия-саноат гуруҳларининг ролини ёритиб беринг.
Вертикал ва горизонтал интеграциялашган тузилмалардаги инновацион фаолиятнинг хусусиятларини баён қилинг.
Инновацион жараённинг қандай институционал тузилмаларини биласиз?
Инновацион марказлар нимадан иборат ва улар иқтисодиётнинг самарадорлигини оширишга қандай таъсир кўрсатадилар?
Технопаркларнинг таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган масалаларни санаб ўтинг.
Инновацион инфратузилманинг инновацион фаолиятини ривожланишидаги ролини таърифлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |