4-расм. Технопарк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган масалаларнинг базавий чизмаси.
Инкубаторларнинг ажралиб турган аломати ва ташкилий хусусияти шундан иборатки, улар аниқ товарни эмас, мустақил хўжалик субъектини ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. Шундай қилиб, янги кичик инновацион фирмалар технопаркларнинг “маҳсулоти” бўлади. Инкубаторда ҳар хил ишлаб чиқариш бирликларини бўлиши фирмаларга уларни ушлаб туришга ҳаражатларни анча қисқартириш имкониятини беради. Бу ерда, мисол учун, иншоотнинг ижараси, секретарлик, телефон, компьютер хизматларидан биргаликда фойдаланиш учун пастроқ нарх белгиланган. тадбиркор фаолиятининг бошланғич босқичида инкубатор менежлари томонидан бошқарув соҳасида ёрдам кўрсатилади, у малакали юристлар, ҳисобчи, маркетологлар хизматлари тармоғига кира олади. Инкубаторнинг, тижорат корхонаси сифатидаги даромадлари иншоат ва идора ускуналарини ижарага олиш учун олинадиган ижара ҳақи, турли туман касбий хизматларни сотишдан даромадлардан вужудга келади.
Бизнес паркда фирмаларнинг кенгроқ турли туманлиги ҳаракат қиладилар. Инкубаторда ташкил қилинган, унга тегишли бўлган ва технологияларни топшириш ва илмий-маслаҳат хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муаллифлик фирмалари; инкубатордан чиққан мустақил фирмалар; йирик корхоналарга тегишли бўлган, паркка йирик саноатнинг фан, кичик ва ўрта бизнес соҳасидан ўтган бозорнинг ҳар хил талабларини ҳажми ва вақти бўйича қаноатлантирувчи илмий тадқиқотлар натижаларини ўзлаштирувчи фирмалар. Ушбу нуқтаи назардан уни ташқи муҳитга мослашиши тизимнинг муҳим хусусиятидир. Турли туман талабни қаноатлантириш учун корхона кичик серияли ва ноёб маҳсулотни ишлаб чиқаради, унинг катта қисми буюртмага, шартномага мўлжалланган. Бу бошидан ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги барқарор алоқаларнинг юқори даражасини белгилаб беради.
Кўпгина япон фирмаларининг ташқи муҳитга юқори мослашувчанлиги сотишлар ва маркетингни ташкил қилиш билан ҳам изоҳланади, чунки буюртамани шакллантириш, талаб ва сотиш каналларини шакллантириш одатда маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш босқичларидан олдин келадилар. Фирмаларни бозор талабларига юқори мослашувчанлигида рақибларни бозорга киришларини чегараловчи асосий тўсиқлар ташкилотнинг рақобат афзалликларини ташкил қилишга қобилияти бўлади, фирманинг илмий-техник тажрибаси, технологияларнинг даражаси ва янгилиги, патентли монополия, тадқиқот базасининг мавжудлиги, ходимларнинг юқори малакаси улар сифатида бўлади. Фирманинг тараққий этишида бойликлар, ижодий ёндашиш ва касбий ўсиш ва меҳнат фаолиятининг обрўсини ўсиши билан бирга бўлувчи инновацион ривожланиш ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Ишлаб чиқаришни инновацион йўналтирилганлиги бошқарувнинг инновацион характери билан яқиндан боғланган: маъмурий усуллар социал-психологиклар томонидан сиқиб чиқарилади, ходимнинг меҳнат унумдорлигини ошиши эса уни бошқарув қарорларини қабул қилишга дахлдорлиги ва сифатан янги меҳнат ундовчи сабаблар билан боғланади.
Стратегик марказ билан яқиндан боғланган кичик бўлинма ходимлари учун ўзини янги-инновацион фаолиятнинг фаол иштирокчиси сифатида кўрсатиб менежернинг ишончини оқлашга ҳаракат қилиш хосдир. Кичик бўлинмаларда меҳнатга ундовчи сабаблар сезиларли равишда кучайтирилади, ташаббус рағбатлантирилади. Бошқарувнинг инновацион характери яна шунда намоён бўладики, кичик мустақил инновацион бўлинмалар кундалик фаолиятда йирик бюрократик ташкилотлар учун хос бўлган, қарорларни горизонтал ва вертикал бўйича мувофиқлаштиришнинг мураккаб тадбирлари билан боғланган эмаслар.
Замонавий япон корпорацияларида юқори менежер, инновацион ёндашишлар ва бошқариш рационаллиги тамойилларига амал қилган ҳолда, қаттиқ ёппасига назорат қилишни қўллашга ҳаракат қилмайди. Аксина, эгилувчан шериклик алоқаларни мўлжаллаш энг катта самара беради (масалан, “Фудзицу”, “Сони”, “Мацусито” ва бошқа фирмалар).
Бошқариш таъсирининг эгилувчан усуллари бошқарув вазифаларининг кўпчилиги (режалаштириш, ундовчи сабаблар, мувофиқлаштириш ва назорат)га, ҳамда бошқарув объектига.
Инновацион ишлаб чиқаришнинг асосида технологик тизимларнинг эгилувчанлиги, ўзгарувчанлиги ва мослашувчанлиги, ускуналарни қайта созланувчанлиги ва ишлаб чиқариш қувватларини қайтадан ихтисослаштирилганлиги ётади. Технологияларни эгилувчанлиги ва ўзгарувчанлиги ишлаб чиқаришни инновацион жараённинг ҳар хил босқичларида параллел равишда фаолият юритиш асосида горизонтал бўйича ташкил қилиш билан бирлашади. Масалан машинасозлик ва асбобсозликдаги технологик жараёнларнинг кўпчилиги дискретли (узилишли) характерга эга, бу ноу-хауни билдиради. Бу фирмалар белгиланган шартларда технопаркнинг хизматлари: ахборот, коммуникация, маркетинг, патентлицензияли, реклама нашриёт, лизинг, воситачилик ва бошқа хизматларини харид қилишлари мумкин. Фирмани паркда бўлиши муддати шартномада келишиб олинган ва лойиҳада истиқболлиги ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш имконияти боғлиқдир. Паркнинг ҳимояси остида фирмалар янги технологиялар, тадбиркорлик усулларини фаол ўзлаштирадилар, маркетинг тузилмаларида касб эгаларидан фойдаланадилар ва натижада ўз маҳсулотларининг юқори рақобатбардошлигини таъминлайдилар.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида махсус инновацион технопаркларни яратиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг “Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопаркларни яратиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун тақдим этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |