Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

Ғўзани озиқлантириш 
Ғўзадан юқори сифатли ва мўл пахта ҳосили етиштиришда минерал ва 
органик ўғитлардан тўғри фойдаланиш алоҳида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 


41 
Шунинг учун, минерал ўғитларни қўллаш муддати, меъѐри ва усулини 
белгилашда илмий тавсияларга қатъий амал қилиш талаб этилади. Ғўзани 
озиқлантиришнинг йиллик меъѐри тупроқдаги азот, фосфор, калийнинг 
ҳаракатчан шакли, режалаштирилаѐтган пахта ҳосилининг миқдори ва бошқа 
омилларга қараб белгиланади. Кўпгина ҳолларда фосфорли ва калийли 
ўғитларнинг йиллик меъѐри азотга нисбатан 1:0,7:0,5 нисбатда олинади. 
Ушбу вилоятлар шароитида ғўза ўсув даврида 3 марта озиқлантирилади. 
Биринчи озиқлантиришда, (ғўза 2-4 чинбарг даврида) азотли ўғитларнинг 
йиллик меъѐрининг 25-30 %, иккинчи озиқлантиришда, (шоналаш даврида) 
азотли ўғитларни йиллик меъѐрининг 25-30% ва калийли ўғитларнинг йиллик 
меъѐрининг қолган 50% қисми, учинчи озиқлантиришда, (гуллаш даври 
бошида) азотли ўғитларнинг 35-40% ва фосфорли ўғитларнинг 30 % берилади. 
Охирги озиқлантиришни 5 июлдан кечиктирмаслик лозим. Акс ҳолда ғўзанинг 
ўсиши ва ривожланиши ҳамда кўсаклар очилиши кечикиши мумкин. 
Ғўзани озиқлантиришда минерал ўғитлар N-200-250 кг/га, Р-140-175 кг/га 
ва К-100-125 кг/га меъѐрда олинади. 
Биринчи озиқлантиришда, ўғит ўсимлик қаторидан 15-18 см узоқликда, 
12-14 см чуқурликда, иккинчи озиқлантиришда, 20-22 см узоқликда 12-14 см 
чуқурликда, учинчи озиқлантиришда, 60 см қатор оралиғида қатор ўртасига 
эгат тубидан 4-5 см чуқурликда, 90 см қатор оралиғида эса ўсимлик қаторидан 
30-35 см узоқликда, 15-18 см чуқурликда берилиши шарт. Шунда ўсимлик 
минерал ўғитлардан яхши фойдаланади, ўғитлар самарадорлиги ошади. 
Ғўзанинг 2-4 чинбарг давридан бошлаб азот, фосфор ва калий 
аралаштириб, суспензия ҳолида 2-3 марта ўсимликни баргидан озиқлантириш 
яхши самара беради. Бу усул қўлланилганда, ўсимлик барг сатҳи ошади, 
барглар қалинлашиб, ундаги хлорофиллар сони кўпаяди. Натижада, фотосинтез 
маҳсулдорлиги ошади, сўрувчи ҳашоротлар зарари камаяди, ўсимлик соғлом ва 
баравж ривожланади. 


42 
Самарқанд вилоятида ғўзани озиқлантириш ишларини 5 июлга қадар, 
Омад ғўза нави экилган майдонларда янада эртароқ (1 июлгача) якунланса, 
келгусида юқори ҳосил олишга замин яратилади. 
Ғўзага бериладиган маъдан ўғитларни меъѐрларини белгилашда тупроқ 
унумдорлиги ва режалаштирилган ҳосил ҳисобга олиниши керак. Унумдорлиги 
паст бўлган чўл ва ярим чўл минтақасида жойлашган туманларда ҳосилдорлик 
25-26 ц/га атрофида режалаштирилган бўлса, соф ҳолда азот 200 кг/га, фосфор 
140 кг/га, калий 100 кг/га, унумдорлиги ўртача бўлган худудларда пахта 
ҳосилдорлиги 25-30 ц/га атрофида режалаштирилганда азот 220 кг/га, фосфор 
160 кг/га, калий 110 кг/га, тупроқ унумдорлиги юқори тоғолди ва дарѐ бўйида 
жойлашган ҳудудларда, ҳосилдорлик 30-35 ц/га атрофида режалаштирилганда 
азот 250 кг/га, фосфор 175 кг/га, калий 125 кг/га қўлланилиши керак. 
Ғўзани озиқлантиришда фосфорли ва калийли ўғитлар қўлланилмасдан 
фақат азотли ўғитлари солинса, кўсакларни очилиши 15-20 кунга кечикиб, 
ҳосил сифати пасаяди, улар орасидаги N:Р:К (1:0,7:0,5) нисбати бузилса, 
экиннинг касалликка чидамлилиги сусаяди, айниқса, калий ўғити солинмаса, 
гуллаш ва кўсаклаш жараѐни бузилиб, ҳосил элементлари тўкилиб, 
қурғоқчиликка бардошлиги сусаяди. 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish