Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан


Ирригация тизимлари бошқармалари  уч кун муддатда



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

 
Ирригация тизимлари бошқармалари 
уч кун муддатда
тасдиқланган 
лимитлар доирасида тегишли магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, 
сув омборлари бошқармалари, насос станциялари, энергетика ва алоқа 
бошқармалари билан сув олиш бўйича шартномаларни расмийлаштиради ва 
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларидан рўйхатдан ўтказади.
 
Ирригация тизими бошқармаси 10 кун муддатда ҳар бир СИУ билан сув 
олиш ва уларни фермер хўжаликлари ва бошқа истеъмолчиларга етказиб бериш 


29 
бўйича шартномаларни тузиши ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан 
рўйхатдан ўтказиши лозим.
 
СИУлар 20 кун муддатда ҳар бир фермер хўжалиги билан сувни олиш ва 
ундан фойдаланиш бўйича шартномаларни расмийлаштириши ҳамда уни 
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказиши лозим. 
Бу тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишига ҳавза бошқарма бошлиқлари ва 
вилоят сув назорат инспекция бошлиғи жавобгардирлар. 
 
1.6. АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ 
Эрта баҳорда ва экиш олдидан тупроққа ишлов бериш
Эрта баҳорда шудгорланган ва шўри ювилган ерлар, механик таркиби 
ўрта ва енгил тупроқлар, оби-тобида етилиши билан, тупроқдаги намни сақлаш 
ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида, икки қаторли зиг-заг борона билан 
бороналанади. Бунда, кўп йиллик (ажриқ, ғумай, қамиш, саломалайкум) бегона 
ўтлар илдизи тозаланиб, даладан ташқарига чиқариб ташланади ва ѐқиб 
юборилади. 
Механик таркиби оғир тупроқларда шўр ювиш бир неча марта 
ўтказилиши оқибатида, тупроқ ҳайдов қатлами зичлашиб кетишини инобатга 
олиб, 16-18 см чуқурликда чизель-культиваторлар ѐрдамида чизелланади, 
сўнгра бороналанади. 
Кучли шамол эрозиясига учрайдиган ерларда чизель-культиваторга 
борона тиркалиб, биргаликда ўтказилади. Бунда. фрезерли КФГ-3,6 русумли 
чизелдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Енгил тупроқларда бегона ўтлар 
кам тарқалган бўлса, чизел ўрнига дискли борона ва мола (БДТ-2,2 агрегати) 
ўтказилса ҳам бўлади. 
Экиш олдидан, тупроққа ишлов бериш тупроқ шароитига қараб, экишга 
5-10 кун қолганда, амалга оширилади. Шўри ювилган, яхоб ва заҳира суви 
берилган майдонларда экиш олдидан, ер етилиши билан чизел ѐки дискалаш, 
сўнгра бороналаш ва молалаш ўтказилади. 


30 
Ерларни экишга тайѐрлашда, ишловларни такрор ва такрор ўтказиш яхши 
натижа бермайди, чунки кўп марта ишлов берилган тупроқ ортиқча зичланади, 
бу эса чигитнинг униб чиқишига, ниҳолларни ўсиши ва ривожланишига салбий 
таъсир этиб, ҳосилдорликнинг кескин пасайишига олиб келади. 
Эрта баҳорда куз ва қиш ойларида тўпланган намликни сақлаш 
мақсадида, бороналаш талаб этилади, бунинг учун ер оби-тобига келиши билан 
далаларда ѐппасига тупроқни 8-10 см қатлами юмшатилади. Мазкур тадбир 
муддатидан кечиктирилиб, ўтказилиши натижасида, тупроқни чигит 
экиладиган қатламида намлик йўқолиб, текис ниҳол ундириб олинмайди.
Ерни экишга тайѐрлашда техникани ортиқча киритмаслик керак, чунки 
техникани юриши ҳисобига ерлар кучли зичлашиб, ниҳоллар ҳар хил 
муддатларда униб чиқади, бир текис кўчат олиш имконини бермайди ва 
ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади. 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish