Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


БОҒДОД АСТРОНОМИЯ МАКТАБИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/14
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#101524
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
astronomiya tarixi

БОҒДОД АСТРОНОМИЯ МАКТАБИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ 
 
Уммоидлар сулоласи томонидан араб халифати бошқарилган даврда 
(661-750 й.й.) унинг маркази Мадинадан Дамашққа кўчирилди. Аббосидлар 
сулоласи тахтга ўтиргач, 762 йили халифатнинг маркази мазкур сулоланинг 
иккинчи халифи Ал-Мансур томонидан пойтахт Дамашқдан Боғдодга 
кўчирилди.
Боғдод пойтахт сифатида асос солингин кундан бошлаб олимлар унинг 
ривожланишида актив роль ўйнадилар: шаҳар худудидаги геодезик ўлчашлар 
ва қурилишларни планлаштириш ишларини ал-Мансур саройининг таниқли 
олимларидан форсий Наубахт, яҳудий Манассий (кейинчалик арабча 


Машаллоҳ номи билан танилган), астроном Умар ибн ал-Фаррухан ат-
Таборий (табаристонлик) актив фаолият кўрсатдилар.
Айни даврда халифат саройига ҳиндистонлик Канака исмли олим ташриф 
буюриб, халифга ҳинд астрономлари берган рисолаларни – сиддхантларни 
совға қилди. Бу рисолалар ичида энг нодири машҳур ҳинд астрономи 
Брахмагуптанинг (VI аср) "Брахмаспухута-сиддхант" асари ҳам бор эди. Бу 
асар машҳур олимлар Иброҳим ал-Фазорий ва Ёқуб ибн Тариқ томонидан 
таржима қилиниб, унинг арабчалаштиришган нусхаси "Синдҳинд" 
тайёрланди. Шунингдек, Ёқуб ибн Тариқ Брахмагуптанинг "Кхандакхадьяка" 
асарини ҳам ишлаб чиқди. Кўп ўтмай ал-Мансурнинг невараси (Махдий 
исмли ўғлининг ўгли) Хорун ар-Рашид (786-809 йиллари халифалик қилган) 
даврида унинг саройида ал-Фазорийнинг ўғли Муҳаммад ибн Иброҳим ал-
Фазорий ва Наубахтнинг ўғли ал-Фадл ибн Наубахтлар ишладилар. Ал-Фадл 
астрономик асарларни форс тилидан арабчага таржима қилди. Халифнинг 
бош кутубхонасига мудирлик қилди. Хорун ар-Рашид буйруғига кўра олим 
ал-Ҳажжож ибн Юсуф ал-Матар томонидан Эвклиднинг "Бошланиш" ва 
Птолемейнинг "Мегале синтаксис" асарлари таржима қилинди. Халиф 
саройида ишлаган Жабир ал-Хайян (725-815) медицинадан талай асарлар 
ёзди ва Эвклиднинг "Бошланиш" ҳамда Птолемейнинг "Ал-Мажистий"сига 
шарҳлар битди. Хорун ар-Рашид замонида Бағдодда ташкил топган 
"Донишмандлар уйи"га Абу Ҳасан ва Салмон олимлар раҳбарлик қилди. 
"Донишмандлар уйи" нинг шаклланишида ар-Рашиднинг вазири Яхья ибн 
Хомид ибн Бирман (736-805й.) катта роль ўйнади. 
Хорун ар-Рашиднинг ўғли ал-Маъмун халифлигида (813-833й.) Бағдодда 
янада йирик илмий мактаб шаклланди. Халифлик лавозимига ўтиргунга 
қадар Хуросонга ҳоким бўлган ва Марвда яшаган Маъмун ўз атрофига 
таниқли олимларни тўплади. Унинг вазири Абул Аббос ал-Фадл ибн Сахл ас-
Сарахсий (818 йилда ўлган) ва кейинроқ унинг укаси ал-Фадл ал-Ҳасан ас-
Сарахсий унинг саройида ишлади. Шунингдек, Сарахсий хизматида зороастр 
астроном Ферузаннинг ўғли Бизист ишларди. Ас-Сарахсий вафотидан сўнг 
халиф Маъмун Бизистни ўз саройига ишга олиб исломга киритди ва унга 
Яҳьё ибн Аби Мансур деб ном берди. Яҳьё ибн Аби Мансур Бағдоддаги 
Шамассия расадхонасида ишлай бошлади. Бу даврда астрономик 
расадхонанинг бошлиғи Абу Тойиб Санад ибн Али исмли таниқли олим эди. 
Мазкур расадхона Канис (черков ёки эҳром дегани) дейилиб, афтидан 
Вавилоннинг осмон худоларига сиғинувчиларнинг эҳроми бўлган.
Айни пайтда Хуросоннинг Марваррудий шаҳридан бўлган Холид ар-
Марварудий Дамашқ яқинидаги Касиюн тоғида христианларнинг монастири 
Дайр-Мурронда кузатишларни бошлади. Яҳьё ибн Мансур, Санад ибн Али, 
Холид ар-Марварудий ҳамда ал-Аббос ал-Жавҳарийлар ҳамкорликда 


Маъмунга бағишлаб астрономияга оид "Текширилган Маъмун зижи"ни ёзиб 
тугаллашди.
Бу астрономик расадхоналарда олиб борилган кузатишларда ал-
Хоразмий ҳам иштирок қилганлиги ҳақида Беруний ўзининг "Геодезия" 
асарида маълумот беради. Ал-Хоразмий "Синд-Ҳинд"ни ишлови ва ўз 
кузатищлари асосида ўзининг "Зиж ал-Маъмуний" асарини яратди. бу асар 
шунингдек, саманидларнинг сўнгги авлоди Ездигерд III (Эрон шоҳи 632-651) 
паҳлавий тилида ёзилган ва Ездигерднинг отаси Шаҳриёрга бағишланиб 
ёзилган "Шаҳриёр зижи" га асосланган. 
Маъмуннинг фармонига кўра Ал-Аббос ал-Жавҳарий (жанубий 
Қозоғистоннинг Жавҳартепа, олдинги Фороб деган тоғ яқинида) ал-
Марварудий ва унинг ўқувчиси Али ибн Исай ал-Харроний ал-Астурлаби 
билан биргаликда Синжар чўлида Ер меридианининг узунлигини ўлчашди. 
Бу даврда Бағдодда Хутраллик (Тожикистоннинг марказий районидан) 
Абд-ал-Хамид ибн Восиқ ("Турк ўғли" номи билан машҳур олим) ҳам 
ишларди. Унинг ҳам Хоразмийники каби "Ал-Жабр ва ал-муқобала китоби" 
асари мавжуд. IX асрнинг иккинчи ярмида астрономия ва аниқ фанлар 
соҳасида уч ака-ука олимларнинг хизматлари эътиборга сазовор. Улар 
муҳаммад (873 йилда вафот қилган), Аҳмад ва ал-Ҳасанлар бўлиб, Маъмун 
саройи ходими Мусо ибн Шокирнинг ўғиллари бўлган ("Бани Муса ибн 
Шокир"). Уларнинг тарбияси, билими билан Яҳьё ибн Абу Мансур 
шуғулланган. 
Ака-укаларнинг қолдирган илмий мерослари ичида "Текис ва сферик 
фигураларнинг ўлчаш ҳақида китоб", "Механика китоби" машҳур асарлардан 
саналади. Шунингдек, улар Апполонийни "Конус кесимлари" асарини ишлаб 
чиқдилар. 
Бу даврда бошқа бир йирик олим ал-Киндий бўлиб (874 йилда вафот 
этган) "арабларнинг файласуфи" номи билан машҳур бўлган. У 270 дан ортиқ 
фалсафа, мантиқ, астрономия ва математикага оид асарлар ёзган.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish