Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти «энергетика»


Назорат саволлари. 1. Г-Д тизими хақида нималарни биласиз?



Download 4,6 Mb.
bet34/37
Sana14.07.2022
Hajmi4,6 Mb.
#800079
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Услубий кўрсатма

Назорат саволлари. 1. Г-Д тизими хақида нималарни биласиз?


2. Г-Д тизимида ўзгармас ток двигателининг айланиш тезлигини ростлашнинг қандай усуллари бор?
3. Г-Д тизимининг қандай афзалликлари ва камчиликлари бор?
4. Агар генераторнинг қўзьатиш токи Iк.г. ни камайтирсак, ТДнинг айланиш частотаси қандай ўзгаради?
5. ТД нинг айланиш частотасини ростлаш диапазони қандай аниқланади?
6. Нима учун Г-Д тизимида ишловчи ТД нинг механик характеристикалари тўғри чизиқ кўринишида бўлади?
7. Г-Д тизимидаги ТД нинг якорини айланиш йўналишини қандай ўзгартириш мумкин?
8. Г-Д тизимидаги якор занжирига қўшимча қаршилик киритсак, ТД механик характеристикасининг қаттиқлиги ўзгарадими?
9. 5.1-расмда келтирилган схемани қандай ўзгартириб, ТД нинг генератор режимидаги механик характеристикаларини олиш мумкин?
6 ИШ


ФАЗА РОТОРЛИ УЧ ФАЗАЛИ АСИНХРОН ДВИГАТЕЛНИ БОШҚАРИШ СХЕМАСИНИ ТЕКШИРИШ


Ишнинг мақсади. Уч фазали фаза роторли асинхрон двигателини автоматик юргизиш ва динамик тормозлаш схемасини амалда ўрганиш ва бу схемани йиғиш ва ростлаш бўйича кўникмалар олиш.
Ишнинг дастури. 1. Лаборатория қурилмаси билан танишиш, электр двигателининг паспорт маълумотларини ва реле-контактор тузилмаларининг маълумотлари.
2. 6.1-расмдаги схемани йиғиш ва уни ўқитувчи текшириб чиққандан сунг РУ1, РУ2, РУ3 ва РДТ вақт релеларининг керакли секинлашиш вақтларини қўйиш.
3. Қурилмани юргизиш ва двигателнинг юргизиш ва тўхтатиш характеристикаларини ўлчаш.
4. Хисобот тузиш ва бажарилган иш хақида хулосалар қилиш.
Ишга тайёргарлик кўриш. 1. Қуйидаги назарий материал қайтариб чиқилсин; ўзгарувчан ток электр двигателларининг реле-контакторли бошқариш принциплари; уч фазали фаза роторли асинхрон двигателларни бошқариш схемалари; асинхрон двигателни юргизиш ва тўхтатишни вақт функцияси бўйича бошқариш; юргизиш, қаршиликла-рини уланиш схемалари; бошқариш занжирларида электр токидан шикастланиш хавфини камайтирувчи тадбирлар.
2. Ўлчовлар натижаларини езиш учун ишчи дафтарда жадвал тайерлаш.
И
6.1-расм. Уч фазали фаза роторли асинхрон двигателни ваыт функциясида ишга тушириш ва динамик тщхтатишнинг нореверсив бошыариш схемаси
шни бажариш тартиби
. А в т о м а т и к б о ш қ а р и ш с х е м а с и. 6.1-расмда таклиф этилаётган схема уч фазали фаза роторли асинхрон двигателни юргизиш ва динамик тормозлашни вақт функциясида автоматик нореверсив бошқаришни таoминлайди. Схема куч қисми ўз ичига электр двигателини ва роторнинг хар бир фазасига биттадан учта юргизиш қаршилигини олган бўлиб, бу қаршиликлар юлдуз усулида уланган. Улар r1, r2 ва r3 қаршиликлардан тузилган.
Тармоқдан кучланиш Р1 рубилpниги орқали келтирилиб, статор чўлғами эса тармоққа Л чизиқли контакторнинг куч контактлари орқали уланади. Линия симларидан бирига юргизиш токларини назорат қилиш учун А1 амперметри уланган.
Юргизиш қаршиликларининг поьоналарини (қисм-ларини) улаш У1, У2 ва У3 тезланиш контакторларининг узувчи контактлари билан амалга оширилади. Динамик тормозлашни амалга ошириш учун статор чўлғамини қаршилик орқали ўзгармас ток манбасига уловчи электр занжири бор. Бу занжирни ўзгармас ток манбасига улаш Р2 рубилpниги ва ДТ тормозлаш контак-торининг уловчи кон-тактлари билан бажарилади. Бу занжирдаги токни назорат қилиш учун шу занжирда А2 амперметри бор.
Схемани бошқариш қисми куч қисми билан электр боьланмаган бў-либ, Р3 рубилниги орқа-ли ўзгармас ток ман-басидан таoминланади. Агар ўзгарувчан токли бошқариш схемаси ишлатилса хавфсизликни таoминлаш максадида пасайтирувчи трансформатор воситасида 127 В кучланишни қўллаш керак. Схеманинг бошқариш қисми берилган дастур бўйича двигателни юргизиш ва тормозлашни бажарувчи бир нечта реле ва контакторлардан тўзилган. Юргизиш боскичлари сони ва уларнинг хар бирида ишлаш вақтидан иборат бўлган юргизиш дастури учта вақт реле-си ва уларнинг ишла-ганда секинлашуви муд-дати уставкалари билан аниқланади.
Двигателни дина-мик тормозлаш Т кон-тактлари ва РДТ вақт релеси билан амалга оширилади. РДТ да динамик тормозлаш вақ-ти борилади.
Схема қуйидагича ишлайди. Р1, Р2 ва Р3 рубилникларини олдин-дан улаш керак. Р4 рубилpниги узуқ бўли-ши керак. "Ишга туши-риш" кнопкасини қисқа муддатга босилганда Л чизикли контакторининг чўлғами занжири уланади ва унинг блок-контакти "Ишга тушириш" кнопкасини шунтлаб, бу занжирни кнопкани қўйиб юборилганда узилишдан сақлайди. Бир вақтда Л нинг куч контактлари М электр двигатели статори чўлғамларини тармоққа улайди. Бунда юргизиш қаршилигининг r1 + r2 + r3 биринчи поьонасида двигателни юргизиш бошланади. Л контакторнинг 21-23 контактлари узилиб, Т контакторни тасодифан уланишини олдини олади, 7-2 контактлари бўлса уланиб, секинлашиш билан ишловчи РУ1 тезланиш релеси чўлғамини улайди. Бу реле 9-7 контактлари билан У1 контактлари ьалтагини улайди. Бу контактор ишга тушиб У1 контакти билан юргизиш қаршилигининг r3 элементини шунтлайди (чиқаради). Бу билан юргизиш жараёни кейинги r1 + r2 босқичига ўтади. Бир вақтда У1 контактори 11-7 контактлари билан РУ2 вақт релесини улайди. Бу реле вақт ушлаши билан У2 контактор чўлғами занжиридаги 13-7 контактларни улайди, У2 эса ўз контактлари билан r2 юргизиш қаршилигининг элементини шунтлайди ва натижада двигател юргизишнинг r1 учинчи босқичига ўтади ва нихоят, 15-7 контактлаи РУ3 релесини улайди ва у вақт ушлаши билан ишга тушади, 17-7 контактлари билан У3 контакторини улайди. Бу ротор занжиридаги юргизиш қаршилиги бутунлай шунтланади ва ротор чўлғами қисқа туташтирилади. Шу билан юргизиш жараёни тугайди ва двигател ўзининг табиий характеристикаси режимида ишлай бошлайди.
Д

6.2-расм. РДТ динамик тщхта-тиш релесининг ишга тушгандаги секинлашиш ваытини текшириш учун электросекундомерни улаш схемаси


вигателни тўхтатиш "Тўхтатиш" кнопкасини қисқа муддатга босиб амалга оширилади, бунда линиядаги Л контактори учирилади. Л куч контактлари билан двигателчўлғамини тармоқдан узади, 7-2 контактлари бошкарувчи реле ва контакторларнинг барча контактларини узиб, двигателни кейинги юргизишга тайёрлайди.
"Тўхтатиш" кнопкасини босиш ва линиядаги Л контакторини ўчирилиши Т тормозлаш контакторини уланишига олиб келади. Бу контактор ўз контактлари билан РДТ релесини улайди ва куч контактлари билан қаршилиги rд.т булган динамик тормозлаш занжирини ўзгармас ток тармоьига улайди. Натижада М двигателининг динамик тормозлаш бошланади. РДТ релесининг секинлашиш вақтига тенг муддатдан кейин бу реле ишга тушади ва ўзининг 23-25 ўзувчи контактлари билан Т контактор занжирини узади. Бу динамик тормозлаш занжирини узишга, РДТ релесини узишга ва "Тўхтатиш" кнопкасини шунтловчи блок-контактларни узилишига олиб келади.
"Ишга тушириш" кнопкасининг контактор занжирида нормал уланган контакти мавжудлиги Т ва Л контакторларнинг бир вақтда ишлаб кетишини олдини олади, бу М двигателда авария режимини келтириб чиқарар эди. Схемада кучланишни тасодифан йўқолиши ва пайдо бўлишидаги "ўзи юргизиш" ни олдини олувчи блокировка қўлланилган. Бу блокировка электр двигатели статорини таoминловчи уч фазали тармоқнинг икки линия симларига уланган Б блокировка контактори билан амалга оширилади. Бу контакторнинг уловчи контактлари схеманинг бошкарувчи қисмини таoминлаш занжирига уланган. Шундай қилиб, уч фазали тармоқда кучланиш тасодифан йуколганда Б контактори ўз контактлари билан бошқариш занжирини узади ва барча реле ва контакторлари хам узилади; уч фазали тармоқда кучланиш пайдо бўлса, юргизиш жараёнини "Ишга тушириш" кнопкасини босиб бошлаш мумкин.

В а қ т р е л е с и н и н г и ш г а т у ш и р и ш в а қ т и н и с о з л а ш. РУ1, РУ2 ва РУ3 вақт релеларининг ишлаб кетишини секинлаштириш вақтини 6.2-расмда келтирилган схема ёрдамида бажарилади. РДТ динамик тормозлаш релесини ишлаш вақтини танлаш 6.2-расмдаги схема билан бажарилади. Бу схемада РДТ нинг узувчи контактлари ЭС электросекундомер занжирига кетма-кет уланган бўлиб, реле ишлаб кетганда ЭС занжири узилади.


Э л е к т р д в и г а т е л и н и и ш г а т у ш и р и ш в а т ў х т а т и ш. Двигателни юргизиш ва тўхтатиш учун Р1, Р2 ва Р3 рубилникларни улаш керак (РУ рубилpник узилган) ва "Ишга тушириш" кнопкасини қисқа муддатга бо-сиш керак. Двигателни тўхтатиш учун "Тўхтатиш" кноп-касини босиш керак.
Двигателни уч марта қайтариб юргизиб, статор занжиридаги юргизиш токи ташланишларини ва юрги-зишнинг муддатини кўзатилади.
Динамик тормозлашни эффек-тивлигини узилган ва Р2 рубил-никда роторнинг инерция бўйича айланиш вақти ва Р2 рубилник уланган бўлгандаги вақти солиштириб қурилади. Тормозлаш вақтини ўлчаш "Тўхтатиш" кнопкасини босиш-дан то роторни бутунлай тўхтагунча ўлчанади.

6.1-жадвал



Ўлчаш-лар номери

Юргизиш

Тўхтатиш

Юргизиш вақти, С

Икки босқичдаги юргизиш токи, А

Тўхташ (айланмай қолиш ) вақти, С

Бирин-чи босқич

Иккин-чи босқич

Учинчи
босқич

Тормозсиз

Динамик тормозлаш режимида

1



















2



















3



















Ўртача қиймат-лар



















Двигателни юргизиш ва тўхтатишни характерловчи барча кўрсатгичлар 6.1-жадвалга киритилиб, параметр-ларнинг ўртача арифметик кийматлари аниқланади.


Бажарилган иш тўғрисидаги хулосаларда текширилган бошқариш схемасининг хоссаларини баён қилиш, двигателни юргизиш ва тўхтатишни характерловчи параметрларнинг ўртача қийматлари келтирилади.

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish