Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet107/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Когнитив психология
Бугунги кунда когнитив психология психологиянинг бошқа йўналишлари қаторида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб, келажаги бор ва янги йўналиш сифатида қатор таърифларга эга. Когнитив психологиянинг расман пайдо бўлиши – 1956 йил, 11 сентябр ҳисобланади, айнан шу куни Массачусетс технология институтида электр ва электрон инженерия Институтининг ахборот назарияси билан шуғулланувчи махсус гуруҳи йиғилган. Айнан шу учрашув психологияда когнитив инқилоб бошланишига асос солган, деб ҳисобланади.
Когнитив психологиянинг ривожи гештальпсихологияда амалга оширилган тадқиқотлар билан бевосита боғлиқ. Маълумки гештальтпсихологлар идрок, самарали ижодий тафаккур соҳасидаги тадқиқотлари билан ушбу муаммоларга диққатни жалб қилганлар.
Когнитив психологиянинг пайдо бўлишида шунингдек, қуйидаги омиллар ҳам ҳал қилувчи рол ўйнаган:
Бихевиоризмнинг “омадсизлиги”. Бихевиоризм ташқи қўзғовчиларга реакцияларни ўрганди, бироқ, инсон хулқининг турли-туманлигини тушунтириб бера олмади. Шу нарса аниқ бўлдики, қўзғовчилар билан бевосита боғлиқ ички фикрлаш жараёнлари хулққа таъсир кўрсатар экан. Айрим тадқиқотчилар бу ички жараёнларни аниқлаш мумкин ва уларни когнитив психологиянинг умумий назариясига қўшса бўлади, деб ҳисоблайдилар.
Алоқа назариясининг пайдо бўлиши. Алоқа назариясининг пайдо бўлиши сигналларни аниқлаш, диққат, кибернетика ва ахборот назарияси соҳасидаги тадқиқотлар ўтказишга туртки берди – бу соҳалар эса когнитив психология учун аҳамиятли ҳисобланади.
Замонавий лингвистика. Билиш билан боғлиқ муаммолар доирасига тил ва грамматик қурилмаларга янгича ёндашувлар кириб келди.
Хотирани ўрганиш. Вербал ўрганиш ва семантик ташкилотлар бўйича тадқиқотлар хотира назарияси учун мустаҳкам пойдевор яратди, бу ўз навбатида хотира тизими моделларининг ривожланишига ва бошқа когнитив жараёнларнинг текшириш мумкин бўлган моделларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Компьютер фани ва бошқа технологик ютуқлар. Компьютер фани ва унинг бўлимларидан бири ҳисобланган — сунъий интеллект — ахборотни хотирада сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, тилга ўрганиш ҳақидаги қоидаларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Тадқиқотлар ўтказиш учун пайдо бўлган янги қурилмалар тадқиқотчиларнинг имкониятларини янада кенгайтирди.
Билимлар репрезентациясининг илк концепцияларидан тортиб энг янги тадқиқотларгача, билим асосан кирувчи сенсор сигналларга таянади, деб ҳисобланган. Хозирда шундай фактлар пайдо бўлдики, реалликнинг кўплаб ички репрезентациялари — бу ташқи реалликнинг айнан ўзи эмас — яъни улар изоморф (айнан бир хил) эмас. Толменнинг лаборатория жониворлари билан ўтказган тажрибалари сезги органлари орқали олинган ахборот абстракт (мавхум) репрезентациялар кўринишида сақланиши хақида тахмин қилишга мажбур қилади. (Репрезентация – кўрган, эшитган, ҳис қилганни қайта тиклаш).
Когнитив карталар ва ички репрезентациялар мавзусига бироз кўпроқ аналитик ёндашувни Норман и Румельхарт (1975) танладилар. Экспериментлардан бирида улар коллеж ётоқхонасида истиқомат қилувчилардан ётоқхона биносининг режасини юқоридан тасвирини чизиб беришни сўрашди. Кутилганидек, талабалар меъморий деталларнинг рельеф хусусиятлари — хоналарнинг жойлашуви, асосий қулайликлар ва мосламаларни тўғри тасвирлашди. Аммо камчиликлар ва шунчаки хатолар ҳам бор эди. Кўпчилик балконни бинонинг ташқи қисми билан бир текисда тасвирлаб берган, аслида у бинонинг ташқи қисмидан чиқиб туради. Бино схемасида топилган хатолардан одамнинг ахборот хақидаги ички тасаввурлари хақида кўп нарсани билиб олишимиз мумкин. Норман ва Румельхарт шундай хулосага келишди: “Хотирадаги ахборот репрезентацияси реал ҳаётнинг аниқ қайта тиклангани эмас: аслида бу бинолар ва умуман дунё хақидаги билимлар асосидаги ахборот, хулосалар ва қайта қуришларнинг бирикмасидан иборат холос. Шуни таъкидлаш муҳимки, талабаларга уларнинг хатолари кўрсатилганда, улар ўзлари чизган нарсадан хайратда қолишди”.
Шундай қилиб, олам хақидаги тасаввурлар унинг хақиқий моҳияти билан айнан бир хил бўлиши шарт эмас. Албатта, ахборот репрезентацияси сенсор аппарат қабул қилаётган қўзғовчилар билан боғлиқ, лекин бу қўзғовчилар сезиларли ўзгаришларга учрайди. Бу ўзгариш ёки модификациялар натижаси билимларимизнинг бой ва мураккаб тармоғи бўлган олдинги тажрибамиз билан бевосита боғлиқ. Шундай қилиб, биз қабул қилаётган ахборот абстракциялаштирилади (ва маълум даражада бузилади) ва кейин одам хотираси тизимида сақланади.
Концептуал ва когнитив психология. Экспериментни амалга ошириш ёки кузатиш жараёнида пайдо бўлган янги тушунчалар — бу, фан тараққиётининг кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Олим табиатни ўзгартирмайди, лекин табиатни кузатиш олимнинг табиат хақидаги тасаввурларини ўзгартиради. Когнитив моделлар, шунингдек концептуал фаннинг бошқа моделлари кузатиш натижаларидир, лекин маълум маънода булар — кузатишнинг ҳал қилувчи омиллари ҳам ҳисобланади.
Таъкидлаганимиздек, когнитив психология XX асрнинг 50-йилларининг охири ва 60-йилларининг бошида АҚШда ўша пайтдаги хукмрон таълимот - бихевиоризм томонидан психик жараёнлар ички ташкилотининг ролини инкор қилишга жавоб тариқасида пайдо бўлди. Ж. Пиаже ва Д. Брунерларнинг тадқиқотлари янги йўналишнинг пайдо бўлишига катта ҳисса қўшди. Д. Миллер биринчи когнитив психология Марказини ташкил қилди ва билиш жараёнларини ўрганишнинг янги методларини қўллай бошлади. У. Найссер 1967 йилда “Когнитив психология» китобини нашрдан чиқарди, бу китобда у йўналишнинг асосий қоидаларини тушунтириб берди.
Дастлаб, когнитив психологиянинг бош вазифаси сенсор ахборотнинг рецептор юзасига келиб тушгандан жавоб олингунга қадар ўзгаришини ўрганишдан иборат бўлган (Д. Бродбент, С. Стернберг). Бунда тадқиқотчилар одамда ва ҳисоблаш қурилмасида ахборотни қайта ишлаш жараёнлари ўртасидаги ўхшашликка асосланишган. Билиш ва ижро жараёнларининг кўплаб структуравий ташкилий бўлаклари, шунингдек, қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотира турлари аниқланди (Дж. Сперлинг, Р. Аткинсон). Тадқиқотларнинг бу йўналиши хусусий психик жараёнлар структуравий моделлари сонининг кўпайиб кетиши билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келди, натижада когнитив психологиянинг асосий вазифаси субъект хулқида билимнинг ҳал вилувчи ролини исботлашдан иборат бўлиши керак, деган хулосага келинди (У. Найссер).
Бундай кенг ёндашув доирасида когнитив психология бихевиоризм ва психоанализни интеллектуалистик ёки менталистик позициядан танқид қиладиган ҳамма йўналишларни қамраб олади. (Ж. Пиаже, Дж. Брунер, Дж. Фодор). Субъект хотирасида балимларни ташкил қилиш, шу жумладан эсда олиб қолиш тафаккур жараёнларида вербал ва образли бўлакларнинг нисбати марказий муаммога айланади (Г. Бауэр, А. Пайвио, Р. Шепард). Эмоцияларнинг когнитив назариялари (С. Шехтер), индивидуал фарқлар (М. Айзенк) ва шахс когнитив назариялари (Дж. Келли, М. Махони) синчиклаб ўрганила бошланди.
Когнитив психологиянинг шаклланишига психологияга ёндош техник фанлар, масалан инженерлик психологиясининг ютуқлари ҳам таъсир кўрсатди. 
Замонавий психология фанида когнитив психология одам ва хайвонлар психикасида билиш (когнитив) жараёнларни ўрганишга йўналтирилган психология сифатида тушунилади; когнитив психология диққат, хотира, тасаввур, идрок, нутқ, мантиқий тафаккур, муаммони ҳал қилиш жараёнлари, одам интеллекти ва сунъий интеллект, ахборотни қабул қилиш, уни тизимлаштириш, ундан фойдаланиш ва уни қайта тиклаш билан боғлиқ ҳамма жараёнларни ўрганади ва тадқиқ қилади.
Ҳамма билиш жараёнлари ахборотни олиш, сақлаш ва қайта тиклашнинг турли босиқичларида ишга туширилади. Когнитив психологияда билиш жараёнлари психиканинг ахборотни олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш билан боғлиқ функцияси сифатида ўрганилади, яъни когнитив психология билимда ахборотни қайта ишлаш жараёнини, тушунчалар ва ассоциациялар шаклланиши жараёнини кўриб чиқади ва ўрганади.
Когнитив психологияда одам бош миясининг ишлаши компьютернинг ишлашига қиёсланади. Когнитив психологлар “ахборотни қайта ишлаш” атамасини ўзлаштириб, уни ўзларининг илмий психологик асарларида муваффақиятли қўлламоқдалар. Шундай қилиб, когнитив психология одамни атроф оламдаги объектлар ва ходисалар хақидаги маълумотларни қидирадиган, шунингдек, келаётган ахборотни сақлайдиган ва қайта ишлайдиган тизим сифатида тасаввур қилади.
Когнитив психологларнинг фикрича, ҳар бир билиш жараёни ахборотни қайта ишлашнинг ҳар хил босқичини амалга оширишни таъминлайди. Шундай тахмин қилинадики, ахборот босқичма-босқич қайта ишланади, ҳар бир босқичда у маълум вақт бўлади ва турлича шаклда тақдим қилинади. 

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish