Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Психологиянинг табиий-илмий асосларининг ахамияти



Download 1,67 Mb.
bet32/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Психологиянинг табиий-илмий асосларининг ахамияти
Психология фанининг табиий-илмий асослари фаннинг алохида сохаси – олий нерв фаолияти (ОНФ) физиологияси томонидан ўрганилади, фан ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўйган:

  • – фаолияти одам хулқи ва психик жараёнлари билан боғлиқ нерв қурилмалари ва марказларини ўрганиш;

  • – психик билиш фаолияти (идрок, хотира, тафаккур, эмоция, ирода) ва хулқнинг физиологик механизимларини аниқлаш;

  • – шартли рефлекслар хақидаги таълимотни ўрганишни давом эттириш;

  • – одам ва хайвонларда инстинктлар ва шартсиз рефлексларни ўрганиш.

Умуман олганда табиий-илмий асослар ёрдамида психология қуйидаги ходисаларни тўғри тушуниш ва изохлаш имкониятига эга бўлади:

  • 1. Психологиянинг бошқа табиий-илмий фанлар билан ўзаро алоқаси хақидаги билимлар. Психология нафақат олий нерв фаолияти физиологиясига (ОНФФ), шунингдек, бошқа табиий-илмий фанлар, масалан, биологик ва тиббий фанларга ҳам таянади, чунки бу фанлар психикани яхшироқ тушунишга ёрдам беришади.

  • 2. Одам нерв системасининг тузилиши ва ишлаш ўзига хослиги хақидаги тасаввурлар. Нерв системаси одам психикасининг физиологик ташувчиси ҳисобланади. Нерв системасининг тузилиши ва ишлаш ўзига хослигини аниқ тушунмай туриб, одам хулқи ва психик фаолиятини тўғри ўрганишнинг имкони йўқ.

  • 3. Одам нерв системаси ав психикасининг ўзаро алоқадорлиги хақидаги тасаввурлар. Бундай тасаввурлар П. К. Анохиннинг функционал тизимлар хақидаги назариясига асосланиб, унга мувофиқ, фаолиятнинг физиологик ва психик турлари бир бутунни ташкил қилади, унда алохида механизмлар фойдали, мослашувчи натижага эришишга йўналган бўлиб, умумий мақсад ва вазифа билан бирлашган, биргаликда ҳаракат қилувчи мураккаб қурилмани ташкил қилади (шунинг учун ҳам хозир нафақат психик фаолиятни, шунингдек, нерв тизимининг ўзини ҳам янада аниқроқ ва тўлароқ ўрганиш учун ҳамма асослар бор).

  • 4. Одам ОНФ қонуниятларини билиш ва ҳисобга олиш. ОНФ қонуниятлари мураккаб психик ходисалар ҳисобланган динамик стереотиплар, биринчи ва иккинчи сигналлар тизими, психиканинг функционал тизимлари ва акцептор ҳаракатларнинг ишлаш ўзига хосликларини тўғри тушуниш имконини беради.

  • 5. Бош мия рефлексларининг моҳияти хақидаги хақиқий тасаввурлар. Бош мия рефлекслари одам ва хайвон организмининг ташқи муҳитга мослашишининг асосий механизмлари бўлиб, уларга қуйидаги хусусиятлар хос:

    • – улар ҳар доим у ёки бу рецепторда қандайдир қўзғовчи томонидан чақирилган нерв қўзғолиши туфайли бошланади;

    • – улар ҳар доим организмнинг тегишли қўзғовчига аниқ реакцияси билан якунланади.

Психологиянинг табиий-илмий асослари одам, унинг бош миясининг физиологиясини, ОНФни тасвирлайди. Одам психикасини тушуниш учун ОНФ, бош мия физиологияси, нерв системаси билан боғлиқ қатор асосий қоидаларни тушуниш керак.
Психология ва физиология бир жойда қотиб қолгани йўқ, бу фанлар доимий (шу жумладан биргаликда) ривожланаяпти, айни пайтда бу фанлар қуйида баён қилинган муаммоларни фаол тадқиқ қилишаяпти.

  • 1. Психик жараёнларнинг нерв механизмларини аниқлаш. Шаклланган тасаввурларга кўра шундай фикрлар мавжуд:

    • – психика физиология билан бир хил, психика миянинг физиологик фаолиятидан бошқа нарса эмас; бироқ, психика ҳар қандай физиологик фаолият билан эмас, фақат олий нерв фаолияти билан бир хил;

    • – психика – бу, нерв жараёнларининг алохида тури, олий шакли бўлиб, қолган барча нерв фаолияти жараёнларига хос бўлмаган хусусиятга эга;

    • – психика – бу, шундай ўзига хос (психонерв) жараён бўлиб, у объектив реалликни акс эттириш билан боғлиқ ва бу жараён субъектив бўлак (компонент) – ички образлар ва уларнинг кечинмалари мавжудлиги билан ажралиб туради.

  • 2. Психологияда физиологик методлардан ва ОНФ физиологиясида психофизиологик методлардан фойдаланиш. Ҳар иккала фан вакиллари бу усулни самарали ва келажаги порлоқ, деб ҳисоблашади, чунки у психик ва физиологик жараёнларни янги усул ва воситалар билан ўрганиш имконини беради. Масалан, энцефалографик диагностика методини қўллаш кўплаб психик жараёнлар: тафаккур, хотира ва х.з. ларнинг ўзига хос хусусиятларини янада аниқроқ аниқлаш имконини беради.

  • 3. ОНФ физиологиясида изохловчи схемалар ва гипотезалар қуришда психологиядан фойдаланиш ёки аксинча. Ҳар иккала соха олимлари ушбу йўналишни психологлар ва физиологлар ўзаро ҳамкорлиги учун ўта сермахсул ва муҳим, деб ҳисоблашади, чунки бу усул ҳар иккала сохада ҳам реалликни умумлаштириш ва мушохада қилиш учун янги йўлларни очиб беради.

  • 4. Назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишда биргаликда иштирок этиш. Психологлар ва физиологлар ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятининг ушбу йўналиши улар томонидан одам фаолиятининг турли сохаларини янада самарали мушохада қилишнинг зарур шарти сифатида қаралади, чунки, масалан, меҳнат фаоллиги, таълим ва тарбия ҳам психологик ва ҳам физиологик асосга эга, буни албатта ҳисобга олиш зарур.

Психологиянинг табиий-илмий асослари психика билан одам бош мияси (нерв системаси) фаолиятининг ўзаро алоқадорлигини изохлаб беради.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish