Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети табиий фанлар факультети



Download 0,73 Mb.
bet3/30
Sana21.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#687094
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
19 й ГТУ 8-сем ММ ва АМ

3-Мавзу:Тадқиқот усуллари
Иқтисодий ва ижтимоий география ҳодиса ва воқеликларни ўз тадқиқот доирасида ўрганар экан у муайян усул (метод)-лардан фойдаланади. Улар картографик, географик таққослаш, статистик, тарихий, кузатув, моделлаштириш ва бошқалардир.
Маълумки, географик фикрлашни ҳудудсиз ва уни харитада тасвирлашсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бинобарин, харитани географиянинг “тили” ҳам дейишади. қолаверса, географик билимнинг чегераси айнан ана шу ўрганилаётган ҳодисанинг ҳудудийлиги ва уни харитага тушира олиши билан ифодаланади.
Географик таққослашнинг ҳам аҳамияти катта, чунки таққосламасдан туриб ўрганилаётган жойнинг хусусияти, бетакрорлигини аниқлаб бўлмайди. Бу эса иқтисодий географиянинг асосий предмети, мақсадидир. Масалан, Ўзбекистоннинг ўзига хослигини фақат жаҳон ҳамжамиятидаги бошқа давлатлар билан таққосланган ҳолда аниқлаш мумкин, холос.
Таққослаш икки умумий ҳолатига кўра ўхшаш ва ноўхшаш объектлари асосида олиб борилади. Таҳлил жараёнида ҳар икки таққосланаётган объект бир-биридан «узоқлашиб», уларнинг ўзаро фарқи кўпайиб бораверади ва натижада бу икки воқеликнинг ўзига хос, индивидуал хусусиялври яққол намоён бўлади. Бироқ, ушбу методдан фойдаланишнинг энг муҳим талаби шундаки, таққослаш айни вақтда ( синхрон) параллел ҳолда (бирин-кетин эмас) амалга оширилади. Иккинчидан, таққосланаётган обьектлар кўлами бўйича мумкин қадар бир-бирига тенгроқ бўлиши маъқул. Шу боис Ўзбекистонни АқШ билан ёки Бўка шаҳрини Тошкент билан таққослаш унчалик тўғри бўлмайди.
Модомики, иқтисодий ва ижтимоий география рақам ва кўрсаткичлардан иборат экан унинг учун стратегик метод ҳам муҳимдир. Ушбу методда жадвал ва график, диаграмма, турли кўрсаткич (индекс, коэффициент, процент, промилле ва б.) ва гуруҳлаш усулларидан фойдаланилади.
Иқтисодий ва ижтимоий география, умуман географиянинг энг асосий хусусияти шундаки, ҳар бир воқелик ёки жараён албатта қаердадир ва қочондир, яъни муайян макон ва замонда содир бўлади. Бинобарин, тарих билан география, хронологик ёндашув билан хорологик (ҳудудий) ёнлошув ажралмас, диалектик дунёқарашнинг мукаммал бирлигидир. Тарих тугаган жойдан география бошланади, бугунги география эртанги кун учун тарихдир, тарих эса ўтмишнинг географияси ҳисобланади; тарихни тўғридан-тўғри кўриб бўлмас, географини-эшитиб.
Шунингдек, иқтисодий географик билим ва фикрлашнинг шаклланишида кузатиш, анкета-сўров, турли хил башорат қилиш усуллари ҳам катта аҳамият касб этади. Бундай билим фақат “нима қаерда?” саволларига эмас, балки “нимага айнан шу жойда жойлашган?” саволига ҳам жавоб бера олишни ўз ичига олиши керак.
Бундан ташқари, ҳар қандай билим сингари иқтисодий географик билим ҳам уч асосий қисмдан ташкил топган. Бу ҳам бўлса таҳлил (анализ), ташҳис (диагноз) ва башорат (прогноз)-дир. Афсуски, ҳозирги иқтисодий география кўпроқ факт ва рақамларни ёдлаб олиш, миқдорий кўрсаткичлар ёки номенклатур масалалар тўғрисида маълумот беради, холос, ҳодиса ва воқеликлар ўртасидаги сабаб-оқибат алоқадорлиги, қонуний боғланишлар эса кўп ҳолларда эътибордан четда қолмоқда.
Шу ўринда картографик метод тўғрисида ҳам айтиш лозимки, харитани билиш географиянинг асосий мақсади эмас, балки у асосий мақсадга эришиш учун восита, қурол, усулдир. қолаверса, харитани билиш фақат географлар учун эмас; у барча ўзини саводли ҳисобланганларга ҳам зарурдир.
Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг асосий вазифалари, давр талабга мос ҳолда, иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши ва жаҳон геосиёсий тизимидаги ўзгаришлардан келиб чиқади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, талабалар иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларининг жойланиш ва ривожланиш қонуниятларини, мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг мустаҳкамланиш, унинг ҳудудий хусусиятлари, минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли, унинг яшаш ва меҳнат шароити билан боғлиқ масаларни билиб олишлари зарур.


Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish