ФУНКЦИОНАЛ ЖАРАЁН Режа бўйича лойихаланаётган бино Фаргона вилояти Риштон туманидаги бино. Бино 1 қаватдан иборат(1-кават режаси ва чордок режаси). Риштон туманидаги озиқ овқатларни сақлаш биносида ошхона бирлаштирилган ,кийиниш хоналари, заллар, дам олиш хоналари, музлатгич хоналар ва бошка хоналари жойлашган.
Бинони кўриниши замон талабларига жавоб беради.
БОШ РЕЖА Риштон туманидаги озиқ овқатларни сақлаш биноси учун бош режа вилоят шарт –шароитларидан келиб чиққан холда тузилган.
Риштон туманидаги озиқ овқатларни сақлаш биносига шамол йўли асос қилиб олинган.
Бош режа ТИК
1.Умумий майдон 40000 м2 2.Бинолар майдони 10000 м2 3.Кўкалам майдон 16000 м2 4.Йўл ва йўлаклар – 14000 м2 Ғк =Ғ/Ғум*16000/40000=0.45*100=45%
Ғмф=14000+16000+12000/40000=0.99
Бош режа таснифи
Лойихаланаётган бино
Турар жой бинолари
Турдош бинолар
Магазин
Сартарошхона
Аптека
БИНОНИНГ ХАЖМИЙ РЕЖАВИЙ ЕЧИМЛАРИ
Бино ва иншоотларни лойихалашда уларни хар томонлама чиройли,замонавий – иқтисодий жихатдан арзон, лекин мустахкамлиги юқори, узоқ муддат хизмат қилиши кўзда тутган холда лойихалаш мақсадга мувофиқ.
Бинони лойихалашда уларни вазифаларини хисобга олган холда юқоридаги талабларга қатьий риоя қилиш зарур.
Фаргона вилояти Тошлок туманида қурилиш лойихаланган бино 1-8 ўқлар бўйича 36000мм, А-В ўқлар бўйича 9200мм масофада жойлашган бўлиб такрорланувчи қават баландлиги 3.300 мни ташкил қилади.
КОНСТРУКТИВ ЕЧИМЛАР
Бинони қурилишида индустриал тузилмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай тузилмалар заводларда юқори сифатли технологиялар асосида сифатли мустахкам юқори даражада ва иссиқ совуқдан жуда яхши химоя қилиш хусусиятига эга.
Лойихаланаётган бино пойдевори йиғма лентасимон.
Пойдевор деб бинодан тушаётган юкларни қабул қилиб уни заминга узатувчи кўтариб турувчи кострукцияга айтилади.
ПОЛЛАР.
Пол деб – бинолардан зичланган грунтни устидаги бетон тўшама устига ва ораёпмалар устига ётқизиладиган ва инсонларни равон харакати шинам шароит хамда гигеник талабларга жавоб бера оладиган қурилмага айтилади.
Лойихаланаётган бино поли плинтус, тахта полдан иборат.
ЗИНАЛАР..
Зина – деб қаватлараро аолоқани таьминлайдиган ва эвакуация вазифасини бажарувчи конструкцияга айтилади.
Зина катагидаги поғоналар сони хона баландлигига қараб 20та (3м) хисобланган.
Зиналар бир маршли зина узунлиги қават баландлигини хисобга олган холда 2 маршли зиналар қават ярмига тенг бўлган масофа асосида уч маршли зиналар қават баландлигини 1/3 қисми асосида лойихаланади.
Лойихаланаётган бинода 1 маршли 20 та поғонали зиналар қўлланилган. Зина материали тахтадан ва металдан ташкил топган.
ЭШИКЛАР
Эшик деб бинода хоналараро алоқани таьминлаш бинога кириш ва эвакуация вақтида чиқариш вазифасини бажарувчи конструктив элементга айтилади.
Лойихаланаётган бинони ташқи эшиклари 1500х2300мм, ички ўлчамлари 1020х2100мм, ердамчи хона эшиклари 920х2100мм, қилиб лойихаланган.
ДЕРАЗАЛАР
Дераза деб – бино хоналарини табиий ёруғлик билан таьминловчи шунингдек хонадаги хаво алмашинувини таьминловчи шаффоф материалдан қопланган конструктив элементга айтилади.
Деараза роми ўлчами бино хонаси юзасидан келиб чиққан холда 1/8 ва 1/5.5 нисбатда қабул қилинади.
Лойихаланаётган бинода ўлчамлари 1820х1800мм , 1200х1200 мм деразалар ишлатилиши кўзда тутилган.
ДЕВОРЛАР.
Лойихаланаётган бино ғиштли девордан бўлиб унда ташқи ва ички деворлар яьни бино бўйлама ва кўндаланг ўқлари бўйича жойлашган барча деворларни юк кўтарувчи хисобланади.
ОРАЁПМАЛАР.
Ораёпма деб- бинони баландлик бўйича қаватларга ажратувчи конструкцияга айтилади.
Лойихаланаётган бино йирик блок панелли ва барча ўқларда жойлашган деворлар юк кўтарувчи бўлганлиги учун бинода контур бўйича тайёрланган ораёпма плиталардан фойдаланилган.
ТОМЛАР.
Том деб- бинони якунловчи қисмига айтилади. Томнинг вазифаси қор ёмғир сувларидан химоя қилиш қуёш радиацясидан химоя қилиш ва бошқа агрессив мухитдан химоя қилиш бўлиб томлар қор ва шамол босими остида ишлайди.
Лойихаланаётган бино томи чордоқли том .
БИНО ПАРДОЗИ
Бино қурилиши меьморчилик ва бадиий талабларга мос холда танланиши учун ташқи ва ички кўриниши чиройли атроф мухит билан уйғунлашган бўлиши керак.
Лойихаланаётган бино ички (интерер) безагида замонавий ва эстетик дид талабларига жавоб берувчи ички пардозлаш материалларидан фойдаланилган.Бино ички пардози хар бир хоналарнинг вазифаларидан келиб чиққан холда бажарилган.
Бино ташқи (экстерер) пардозга ташқи мухит иқлим ўзгаришларини чидамли замонаваий ташқи пардоз материалларидан фойдаланилган
Бинонинг ташқи қавати пардозига унинг вазифаси ва атрофидаги жойлашган бинолар ташқи пардозлари билан уйғунлашганини эьтиборга олган холда пардозлаш ишлари олиб борилган
Фойдаланилган адабиётлар :
1.Р.Д.Тешабоев “Фуқаро бинолари меьморий конструкциялари ”,Меьморчилик конструкциялари ва қисмлари
2.И.А.Жеревский
3.Н.Базарбоев “Уй жой қурувчилари учун 1001 маслахат”
4.Курс иши бажариш бўйича услубий қўлланма.