Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти



Download 114,87 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi114,87 Kb.
#50116
Bog'liq
2-маъруза


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
 
ЭНЕРГЕТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

«ЭЛЕКТРОНИКА ВА АСБОБСОЗЛИК» КАФЕДРАСИ
 
“ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИШНИНГ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИ”
фанидан
2 - М А Ъ Р У З А
М А Ш Ғ У Л О Т И

2-маъруза. Технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг асосий тушунча ва қоидалари

Режа

  • Умумий тушунчалар.
  • Технологик жараёнларнинг автоматлаштириш (ТЖА) нинг асосий тушунчалари
  • Технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимлари

КАЛИТЬ СЎЗЛАР

автоматик сигнал бериш тизимлари, автоматик назорат тизимлари, автоматик блокировка ва ҳимоя тизимлари, автоматик ишга тушириш ва тўхтатиш тизимлари, автоматик бошқариш тизимлари, бошқариш, автоматик ростлаш

Замонавий техникада кўп сонли хилма-хил автоматик қурилмалар ва тизимлар ишлатилади. Улар бир-биридан физик табиати, ишлаш принципи, схемаси ва конструктив ечимлари ва ҳ.к. лар билан ажралиб туради. Бу қурилма ва тизимлар, фақатгина бир нечта асосий автоматлаштириш масалаларини хал қилиш учун мўлжалланган. Уларга қуйидагилар киради: сигнал бериш; назорат; блокировка ва ҳимоя; ишга тушириш ва тўхтатиш; бошқариш.

Автоматик сигнал бериш тизимлари хизмат кўрсатувчи шахсга у ёки бу техник қурилманинг ҳолати, у ёки бу жараённинг кечиши ҳақидаги хабарни етказиш учун хизмат қилади.


Автоматик назорат тизимлари инсоннинг иштирокисиз бирор бир техник агрегатнинг, қурилманинг ишини ёки бирор бир жараённинг кечишини тавсифлайдиган турли хил параметр ва катталикларни назорати (ўлчаш) ни амалга оширади.

АВТОМАТИК БЛОКИРОВКА ВА ҲИМОЯ ТИЗИМЛАРИ

техник агрегатлар ва қурилмаларда пайдо бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш учун хизмат қилади. Агар ҳимоя қилинувчи агрегатни тавсифловчи бирор бир катталик, ўзининг критик қийматига эришганда ҳамда автоматик блокировка ва ҳимоя тизими инсоннинг иштирокисиз ҳимоя қилинувчи агрегатга қисман ёки тўлиқ таъсир қилиб, унинг ишини тўхтатиб қўяди.

Бошқариш деганда, қўйилган мақсадга етишишни таъминловчи бирор бир жараённи ташкил қилиш тушунилади. Белгиланишига қараб барча автоматик бошқариш тизимлари автоматик ростлаш тизимларига ва кибернетик тизимларга бўлиниши мумкин.


Автоматик ростлаш деганда, инсоннинг бевосита иштирокисиз бирор бир катталикнинг талаб этилган қонун бўйича ўзгариши тушунилади. Ростланувчи физик катталик ростланувчи катталик ва автоматик ростлаш амалга оширилувчи техник агрегат эса ростланувчан объект деб аталади.
Технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимлар мураккаб, кўп вазифали тизимлар турига киради. Бу синфнинг кўп вазифалилиги қатор факторлар билан ифодаланади, яъни: идентификақиялаш; контрол, ҳимоя ва блокировка; ростлаш ва бошқариш каби айрим функционал ёрдамчи тизимларнинг борлиги; локал, айрим бошқариш масалаларининг умумий, глобал мақсадга бўйсунишининг натижаси; ёрдамчи тизимлар орасидаги кўп сонли алоқаларнинг борлиги; айрим объектларни бош-қаришнинг марказлашуви ва, ниҳоят, турли вазифаларни бажаришда бир хил техникавий воситалардан фойдаланиш имконияти мавжудлигидир.

ТЖАБТлар бажарган вазифаларни қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин:


1. Информацион
2. Бошқарув
3. Ёрдамчи

ТЖАБТларнинг информацион вазифалари

ТЖАБТларнинг информацион вазифалари ишлаб чиқариш ҳодимларига (операторлага, диспетчерлар) технологик жараёнда бўлаётган ўзгаришларни ўз вақтида билишга имконият яратади, технологик жараёнларнинг кетиши ҳақида аниқ ахборотлар ишлаб чиқишда кераксиз маҳсулотларнинг камайишига олиб келади: 1) техникавий ва технологик ахборотларни тўплаш, дастлабки ишлаш ва сақлаш; 2) жараён ва технологик ускуналар ҳолатининг катталикларини билвосита ўлчаш; 3) технологик жараён ва ускуналар катталикларининг ҳолатини белгилаш ҳамда сигнал бериш; 4) технологик жараён ва технологик ускуналарни ҳисоблаш; 5) юқори ва қўшни тизимларга ҳамда бошқариш босқичларига ахборотни тайёрлаб бериш; 6) технологик жараён катталиклари, технологик ускуналар ҳолати ва ҳисоблаш натижаларини қайд қилиш; 7) жараён катталиклари ва ускуналар ҳолатида берилган миқдордан фарқларини назорат ва қайд қилиш; 8) технологик ускунанинг ҳимоя ва блокировка воситалари ишини тахлил этиш; 9) техникавий воситалар комплекслари ҳолатини ташхис қилиш ва олдиндан айтиш; 10) технологик жараёнларни олиб бориш, шунингдек, технологик ускуналарни бошқариш учун ахборот ва кўрсатмаларни оператив равишда тайёрлаш; 11) юқори босқичли ва қўшни бошқариш тизимлари билан ахборотнинг автоматик алмашинишини таъминлаш.

ТЖАБТ ларнинг бошқариш вазифалари


ТЖАБТ ларнинг ёрдамчи вазифалари
1) Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда смена ва кунлик вазифаларга оператив ўзгартишлар киритиш;
2) Ҳисоблаш масалаларини ҳал этиш;
3) Технологик ускуналарнинг тўла ишлашини назорат қилиш;
4) Тизимдаги ғайри-табиий воситаларни олдиндан кўрсатиш;
5) Юқори босқич тизимлар билан алоқани таъминлаб бериш;
6) Тизимнинг технологик воситалари бузилишини олдиндан кўрсатиш.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ


1. Автоматик қурилмаларнинг вазифаси?
2. Автоматик ростлаш деб нимага айтилади.
3. ТЖАБТларини бажарган вазифасига кўра неча гурухи мавжуд.
4. ТЖАБТларнинг информацион вазифаларини санаб беринг.
5. ТЖАБТ ларнинг бошқариш вазифалари нималардан иборат.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!!!

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!!!


Download 114,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish