учинчи босқичининг
асосий ғояси - тадбиркорнинг
муҳим шахсий фазилатлари, жумладан изланиш ва тадқиқот ҳисобланади. Бу оқим
намояндалари Ф.Хайек ва Л.Мизес тадбиркорликка янги иқтисодий имкониятларни излаб
топиш ва тадқиқ қилиш деб қарайди, шу билан бирга фаолияти изланиш тарзида кечадиган
ҳар қандай шахсни бўлғуси тадбиркор деб ҳисоблашади.
К.Макконнелл ва С.Брю тадбиркорликка асосида узлуксиз шартлар ва талаблар ётувчи
муҳим фаолият тури сифатида қарайдилар.
Биринчидан,
тадбиркор товарлар ва хизматлар
ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш омилларини бирлаштиради ва «катализатор»
вазифасини бажаради.
Иккинчидан,
бизнесни юритиш жараёнида у қарорлар қабул
қилишдек қийин бир вазифани зиммасига олади.
Учинчидан,
тадбиркор – ташкилотчи шахс
бўлиб, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиб, янги маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга
интилади.
Тўртинчидан,
тадбиркор бу
таҳликага борувчи инсондир. У
нафақат ўз мол-мулки, вақти,
меҳнати
билан,
балки
ўз
шериклари,
акциядорлари
қўшган маблағлар билан ҳам
таҳликагаборади
1
.
Тадбиркорлик фаолиятига
юқорида келтирилган турли хил
фикрлар ва ёндашувларни
умумлаштирганҳолда қисқа қилиб қуйидагича таъриф бериш мумкин:
тадбиркорлик
фаолияти – шакли, тури ва соҳасидан қатъий назар фойда олиш ва уни кўпайтириш
мақсадида
амалга
ошириладиган
иқтисодий
фаолиятдир.
Тадбиркорликнинг
ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этиб, улар
асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг умумий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари
ётади.
Биринчидан,
тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон турини танлаш, ишлаб
чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш,
ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларнинг нархини белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу
кабилар бўйича маълум ҳуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақозо этади.
Иккинчидан,
тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва
олинган даромадга мулкчилик ҳуқуқига эга бўлиши керак. Тадбиркорлик фаолияти
мулкдорнинг ўзи томонидан ҳам, унинг мол-мулки асосида иш юритувчи субъект томонидан
ҳам амалга оширилиши мумкин.
Учинчидан,
хўжалик юритиш йўлини эркин танлаш, даромадни инвестициялаш
имконияти ва шу кабиларни реал таъминлайдиган маълум иқтисодий муҳит ва ижтимоий-
сиёсий шароит яратиши зарур.
Тўртинчидан,
тадбиркорлик мулкчилик ва ўзлаштириш турли-туман шакллари ва
турларининг мавжудлигини тақозо қилади. Ўз навбатида мулкчилик ва ўзлаштириш
соҳаларидаги турли-туманлиликнинг ўзи объектив ҳодиса бўлиб, ишлаб чиқарувчи
кучларнинг ривожланиши оқибати сифатида майдонга чиқади.
1
Макконнелл К., Брю С. Экономикс. Принципы, проблемы и политика. – 19-изд. М.: Республика, 2013,с.38.
Do'stlaringiz bilan baham: |