Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларидан:
ишсиз деб топилган шахсларни касбий тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари;
ишсизлик бўйича нафақалар, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан компенсациялар тўлаш ҳамда ишсизларга моддий ёрдам бериш;
ишсиз деб топилган шахсларга муддатидан илгари пенсия тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларининг ўрнини қоплаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат ишларига ҳақ тўлаш;
ногиронлар, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ва ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир тадбирларни қисман молиялаштириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг алоҳида бўлинмаларини сақлаб туриш, шунингдек уларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
республика миқёсида ва ҳудудий миқёсда социологик кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, бандлик масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳларида анкета сўровларини ўтказиш;
меҳнат бозорининг республика ва ҳудудий ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан техника воситалари олиш;
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар;
аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ҳамда халқаро лойиҳалар ва шартномаларни амалга оширишни молиялаштириш;
чет элга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағларидан:
умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини реконструксия қилиш ва мукаммал таъмирлаш, ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг таълимга кўмаклашувчи бошқа элементлари, ўқув мебели ва анжомлари билан тизимли равишда қайта жиҳозлаш ишларини молиялаштириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструксия қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, компютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебел ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тизимли равишда қайта жиҳозлашни молиялаштириш;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |