Жаҳон маданияти босқичлари. Ибтидоий маданият
Маданий босқичлар маълум даражада регионал – минтақавий хусусиятни ўз ичига қамраб олгани. Маданият универсаллиги тушунчаси. Маданиятнинг универсаллиги, географик ўрнидан қатъий назар, ҳамма маданиятга мансуб қадриятлар, қоида, анъана ва хусусиятлар, мезонлар, ижтимоий қурилишига хос ҳодиса. Маданиятнинг тарихий босқичлари. Скифлар маданияти. Скифлар маданиятининг Ўрта Осиёда, хусусан, Туронзаминда шакллангани, Геродотнинг бу ҳақдаги далиллари. “Амударё хазинаси” – дунё маданияти тарихида муҳим воқеа. Ибтидоий фикрлаш босқичида тасвирий санъатдаги рамзий тимсоллар. Ўрта Осиёнинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси. Калтаминор маданияти. Калтаминор маданиятининг Жанубий Сибирдаги Афанасьев маданияти билан Туркманистондаги Анов маданиятига таъсири.
Маданият ва цивилизация тушунчалари, улар ўртасидаги умумийлик ва фарқлар. Антик маданият ва қадимий маданият, улар ўртасидаги фарқлар. Архаик даврдаги инсоннинг фикрлаш тарзи. Дунёқараш ва тафаккурнинг шаклланишига табиатдаги ҳодисалар, табиий ўзгаришлар таъсир кўрсатиши, дунёқараш, тафаккур билан табиат доимо бир-бирига таъсир ўтказиб бориши. Тафаккур ва дунёқараш маданий жараённи белгиловчи муҳим омиллардир. Ибтидоий одам ва олам муносабатида икки йўл. Диний маданиятнинг илк шакллари ва кўринишлари: анимизм, фетишизм ва ҳ.к. Илк бадиий тафаккур намуналари: шумерлар ва уларнинг мифологияси, халқ оғзаки ижоди. Шумерларда фан. Ёзув маданияти. Ёзув босқичлари ва турлари. Ёзув – инсониятнинг беқиёс тафаккури маҳсули сифатида. Ёзув ашёлари. Китоб ва китобатчилик – маданиятнинг олий кўринишларидан бири. Шарқда китоб намуналари: лой тахтачалар, мум суртилган тахтачалар, папирус, тери, қоғоз. Оссурия шоҳи Ашшурбаннипалнинг кутубхонаси. Бобилликларнинг китобат санъати. Хетларнинг сопол тахтачалари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндашув, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А.4; А.5; А.6; А.7; А10; Қ1; Қ4; Қ5; Қ7; Қ8.
Қадимги давр маданияти
Миср цивилизацияси – Шарқдаги илк цивилизациянинг ватани сифатида. Мисрда илк ҳаёт излари. Мисрликлар − илк календарь ижодкорлари. Мисрнинг “қизил” ва “қора” мамлакатга бўлиниши ва бунинг сабаблари. Миср пирамидалари – дунёнинг етти мўъжизасидан бири. Европа ва Миср олимларининг робот ёрдамида Хеопс пирамидаси устида ўтказган тадқиқотлари (2002 йил). Қадимги Мисрда фалсафий мактабларнинг шаклланиши. Миср цивилизацияси – энг узоқ давом этган цивилизациядир.
Қадимги Юнонистон маданияти. Қадимги Юнонистон маданиятининг беш даври: Эгей ёки Крит-микен даври. Гомер даври маданияти. Архаик давр маданияти. Классик давр. Эллинистик давр.
Қадимги Рим маданияти. Қадимги Рим маданиятининг уч даври: шоҳлик даври, республика даври, империя даври. Римда фан ва маориф. Рим шеърияти. Рим театр санъати, ҳайкалтарошлик. Империя даврида Рим шаҳарлари. Империя даврида шаҳарларда коммуникация воситалари – тош кўприк, водопроводлар, канализация. Римда фан ва маориф.
Хитой – цивилизация илк бор пайдо бўлган тўрт мамлакатнинг бири. Хитойликлар қоғоз, чой, чинни, порох, соябон, музқаймоқ, ипак ва гугуртнинг ихтирочилари. Хитойда ғор ибодатхоналар. Хитой архитектураси. Хитойда фалсафий ва диний оқимлар. Хитой маданиятидан қолган энг ноёб ёдгорлик – алифбо. VII–ХIII асрларда Хитойда рассомчилик. Само ибодатхонаси. Хитой архитектурасининг Япония, Корея, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари архитектурасига кучли таъсир этгани.
Ҳиндистон – қадимги цивилизация ўлкаларидан бири. Ҳиндистон оламга берган эпослар ва ижодкорлар. Ведалар ва уларнинг Шарқ маданияти тарихидаги ўрни. Қадимги Ҳиндистоннинг математика, астрономия, тиббиёт соҳасида эришган катта муваффақиятлари. Ҳиндистон маданияти тарихи босқичлари: Хараппа маданияти. Веда даври. Гупталар империяси. Бобурийлар сулоласи маданияти. Ҳинд маданиятидаги буддавийликнинг дунё диний маданиятига таъсири.
Византия маданияти. Византия давлати ҳудудида чорвачилик, қишлоқ хўжалиги. Византия давлати – сўнгги антик даврнинг барҳам топиши ва ўрта аср жамиятининг туғилиши чегарасида. Масиҳийлик ақидаларининг Византия маданияти тарихида пайдо бўлиши. Византияда маданий ҳаёт. Шоирлар Григорий Назианзин, шоир Роман Сладкопевец, Феофилакт Симокатта. Кандак жанри ва Византия адабиётида бу жанрнинг ўрни. Византия маданиятининг турли босқичларида шарқона ва ғарбона элементлар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндашув, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А5; А.6; А.7; А.8; А.10; Қ4; Қ5; Қ7; Қ8.
Do'stlaringiz bilan baham: |