9-Мавзу: Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил этиш
Режа:
-
Педагогик ҳаракат ва таъсирнинг кўп қирралилиги
-
Назарий билим ва амалий малакаларнинг ўзаро боғлиқлиги – ўқитувчи маҳоратини шакллантириш асоси.
-
Педагогик фаолиятда мақсаднинг изчиллиги
-
Педагогик меҳнатни ташкил этишда турли усулларнинг ўрни ва аҳамияти
-
Педагогик фаолиятни режалаштиришнинг асосий қонуниятлари ва тамойиллари
-
Бозор иқтисодиёти шароитида ўқитувчини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўқитувчининг энг муҳим ҳислати – ширинхусанлик.
Ўқитувчи самарали мулоқотга эга бўлиши учун маданий савияси муҳим аҳамиятга эга.
Хушмуомалали ўқитувчи – инсонга ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлади, ўзининг маъноли фикр қарашларига эга бўлади.
Ўқитувчи – ўз она тилини яхши билиши, бир неча тилда сўзлаша олиши, ҳеч қийналмай муомала қилиши, ҳар қандай ишни пухта бажариши, оиласи, халқи, Ватанига кенгроқ доирада хизмат қилиш имкониятига эга бўлади.
Жаҳон илм-фан ва техника ютуқларидан самарли фойдаланилади.
Чиройли сўз санъатини эгаллаши, сўзлаш қобилиятига эга бўлиши.
Нотиқлик санъатига эга бўлиш – энг юксак бахтдир.
Ширинхусанлик ва гўзал нутққа эришишнинг биргина йўли – тинимсиз машқ ва меҳнатдир.
Ўқитувчи сўзлашиш меъёрини билиши, фикрини ўзгаларга аниқ ва ифодали етказиш.
Ширин сўз, гўзал нутқ – инсон дилини хушнуд этади.
Аччиқ сўз, қўпол ва дағал сўз инсон дилини нохуш қилади, қалбини яралайди, дилини ранжитади.
Ширин сўз ва нутқ эгаси – ҳамма мақсадига эришади.
Ўқитувчининг салбий ҳислатлари – ишёқмаслик, ёвузлик, ўғрилик, виждонсизлик, бераҳмлилик, ёлғончилик, совуққонлик, жанжалкашлик, эҳтиётсизлик, хасадгўйлик, ўжарлик, дангасалик, бетгачопарлик, инжиқлик, шафқатсиз, диёнатсиз.
Одоб-аҳлоқ – ўқитувчининг бойлигидир.
Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил этиш
Дарсга пухта, чуқур тайёрланиш, бутун дарс жараёнини режалаштиради.
Ўқитувчи фаолиятида ташаббускорлик, изланувчанлик, ихтирочилик, конструктивлик кайфиятини ҳосил қилиш.
Мустақил фикр – ижодий фикр юритиб, ноанъанавий дарс ўтиш, талабаларни қизиқтириш, олдинга ҳаракатлантириш ва ривожлантириш.
Ўқитувчининг талабалар билан ҳамкорликдаги фаолияти.
Илғор ўқитувчи дарс жараёнида турли усулларни қўллаши.
Талаба ҳам ўқитувчи ҳам ўзининг меҳнати билан баҳо олади.
Ўқитувчи юксак маҳорат билан дарсга тайёрланиши, фанинг педагогик, психологик ва методик характердаги материалларни ўқиб ўзлаштирши керак.
Дарсга оид диафильмлар, ўқув фильмлари бўлиши керак.
Талабаларни фалсафий тафаккур қилишга ўргатиш.
Талаба шахсини ривожлантириш учун нима қилмоқ керак?
Ўқитувчи дарснинг дидактик мақсади ва масалаларини аниқлайди.
Талабани илмий билим билан қуроллантиради.
Ўқитувчи давлат дастуридаги мавзуни тайёрлайди, уни ҳозирги замон билан боғлайди, олдинги материални кейингиси билан боғлайди.
Ўқитувчининг дарсдаги иши – талабаларнинг билим асосларини асосларини ҳосил қилади.
Ўқитувчи дарсга қўйилган дидактик талабларни бажаради.
Талабалар иш фаолиятини ошириб, ижобий таъсир дарсда таълим-тарбия самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган қулай муҳитни яратади.
Ўқитувчи дарс тилларига жиддий эътибор беради:
-
Комбинацион дарслар
-
Янги материал ўрганиш дарслари
-
Билим, кўникма, малакаларни мустаҳкамлаш дарслари
-
Машқлар ва амалий ишлар дарси
-
Умумлаштирувчи такрорлаш дарслари
-
Лаборотория дарслари
-
Талабалар билимини назорат қилинг, текширинг ва баҳолаш дарслари
Ўқитувчи яхши тайёрланган дарсини уюшқоқлик билан ўтиши керак, бунда қуйидаги қонунларга амал қилади:
-
Дарсга ҳамма нарса тайёрланган бўлиши
-
Талабалар эътиборини дарс мазмунига қаратиш, қизиқтириш
-
Дарснинг вақтида оқилона фойдаланиш, чалғитмаслик
-
Юксак аҳлоқий маданият билан муомала ва мурожаат қилиш
-
Дарсни изланувчанлик ва тадбиркорлик руҳида ташкил этиш
Do'stlaringiz bilan baham: |