Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаси ошириш минтақавий маркази


ИННОВАЦИЯ (innovation) — инглизча сўз бўлиб — янгилик киритиш



Download 0,8 Mb.
bet4/6
Sana23.07.2022
Hajmi0,8 Mb.
#841309
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5463248763298518002

ИННОВАЦИЯ (innovation) — инглизча сўз бўлиб — янгилик киритиш
деган маънони билдиради, яъни тизим ички тузилишини ўзгартириш, деб таърифланади

  • Таълим инновациялари

Таълим инновациялари – таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммоларни янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, усул ва технологиялар.
Инноватцион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол усуллардан фойдаланилади.
Интерфаол – ўзаро ҳаракат қилмоқ ва ўзаро баҳслашиш демакдир
Информатика фанини ўқитишда қайси инновацион шакл, усул ва воситаларни қўллаб келмоқдамиз?

  • Ақлий ҳужум;

  • Кичик гурухларда ишлаш;

  • Музёрар;

  • Баҳс — мунозара;

  • Кубик ўйини…




  1. НАЗАРИЙ МАШГУЛОТЛАР МАЗМУНИ

Мавзу: «Профессионал таълимда информатика фанларини укитиш методикаси» модули ва информатика укитувчисининг узлуксиз таълим тизимидаги урни
«Профессионал таълимда информатика фанларини укитиш методикаси» модулининг максади,профессионал таълим тизимида информатика фанларининг мазмуни, укитиш шакллари, кулланиладиган технологиялар ва мазмунларини, шунингдек информатика укитувчисининг узлуксиз таълим тизимидаги урни хакида билим, куникма ва малакаларини шакллантириш.

  1. Мавзу: Информатикани укитишнинг асосий дидактик тамойиллари

Информатикани укитиш илмийлик, тизимли ва изчил баён килиш, тушунарлилик, кургазмалилик, назариянинг амалиёт билан богланиши,
билимларни мустахкам узлаштириш, фаоллик каби асосий дидактик тамойилларга асосланади.

  1. Мавзу: Академик лицей, касб-хунар коллежлари ва умумурта мактабларида информатикани укитишда укув-методик ва дастурий таъминоти

Академик лицей, касб-хунар коллежлари ва умумурта мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанлари мазмуни, уларни укитишда кулланиладиган укув-методик ва дастурий таъминоти.

  1. Мавзу: Профессионал таълимда информатика фанлари мазмуни, укитиш шакллари, методлари

Профессионал таълимда информатика фанлари мазмуни, укитиш шакллари, методлари ва укитишда кулланиладиган технологиялар.

  1. Мавзу: Профессионал таълимда информатика фанларида талабаларнинг билимини назорат килиш асослари

Профессионал таълимда информатика фанларида талабаларнинг билимини назорат килиш шакл ва усуллари. Талабалар билимини бахолашнинг мезонлари. Талабалар билимини бахолашнинг дастурий таъминоти. Талабалар билимини бахолашда кулланиладиган дастурий воситалар ва уларнинг имкониятлари.
АМАЛИЙ МАШГУЛОТЛАР МАЗМУНИ

  1. амалий машҒулот:

«Профессионал таълимда информатика фанларини укитиш методикаси» модули ва информатика укитувчисининг узлуксиз таълим тизимидаги урни
«Профессионал таълимда информатика фанларини укитиш методикаси» модули ва информатика укитувчисининг узлуксиз таълим тизимидаги урни, вазифалари.

  1. амалий машҒулот:

Информатикани укитишнинг асосий дидактик тамойиллари.
Информатикани укитишнинг асосий дидактик тамойиллари.

  1. амалий машҒулот:

Академик лицей, касб-хунар коллежлари ва умумурта мактабларида информатикани укитишда укув-методик ва дастурий таъминоти.
Академик лицей, касб-хунар коллежлари ва умумурта мактабларида информатикани укитишда укув-методик, дастурий таъминоти ва улардан фойдаланиш йуллари.

  1. амалий машғулот:

Профессионал таълимда информатика фанларини укитиш шакллари,
методлари.
Профессионал таълимда информатика фанларини укитиш шакллари, методлари ва технологияларидан фойдаланиш.

  1. амалий машғулот:

Профессионал таълимда информатика фанларида укувчиларнинг билимини назорат килиш асослари.
Профессионал таълимда информатика фанларида талабаларнинг билимини назорат килиш шакл ва усуллари. Талабалар билимини бахолашнинг дастурий таъминоти. Талабалар билимини бахолашда кулланиладиган дастурий воситалар ва улардан фойдаланиш йуллари.

УКИТИШ ШАКЛЛАРИ Мазкур модул буйича куйидаги укитиш шаклларидан фойдаланилади:



  • маърузалар, амалий машгулотлар (маълумотлар ва технологияларни англаб олиш, аклий кизикишни ривожлантириш, назарий билимларни мустахкамлаш);

  • давра сухбатлари (курилаётган лойихд ечимлари буйича таклиф бериш кобилиятини ошириш, эшитиш, идрок килиш ва мантикий хулосалар чикариш);

  • бахс ва мунозаралар (лойихалар ечими буйича далиллар ва асосли аргументларни такдим килиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш кобилиятини ривожлантириш).

БАХОЛАШ МЕЗОНИ



Бахолаш турлари

Максимал
балл

Баллар

1

Кейс топшириклари

2.5

1 балл

2

Мустакил иш топшириклари

0.5 балл

3

Амалий топширикдар

1 балл







  1. МОДУЛНИ УКИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ

ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да усиб келаётган авлодни мустакил фикрлайдиган килиб тарбиялаш вазифаси куйилган. Ушбу масаланинг хал этилиши куп жихатдан укитишнинг интерфаол методларини куллашга хам боглик.
Аввало "интерфаол (интерактив)" тушунчани аниклаштириб олайлик. "Интерактив" деган суз инглизча "interact" сузидан келиб чиккан. "Inter" - узаро, "act" - иш курмок, ишламок деган маъноларни англатади. Шундай килиб, интерфаол укитиш - бу, авваламбор мулокотли укитиш булиб, жараённинг боришида укитувчи ва укувчи орасида узаро таъсир амалга оширилади.
Интерфаол укитишнинг мохияти укув жараёнини шундай ташкил этадики, унда барча укувчилар билиш жараёнига жалб килинган булиб, эркин фикрлаш, тахлил килиш ва мантикий фикр юритиш имкониятларига эга буладилар.
Билиш жараёнида укувчиларнинг биргаликдаги фаолияти деганда, уларни хар бирининг узига хос алокада индивидуал хисса кушиши, узаро билимлар, гоялар ва фаолият усуллари билан алмашинишлари тушунилади. Шу билан бирга, буларнинг хаммаси узаро хайрихохлик ва куллаб - кувватлаш мухитида амалга оширилади. Бу эса уз навбатида янги билимларни олишгагина имконият бермасдан, балки билиш фаолиятининг узини хам ривожлантиради, уни янада юкорирок кооперция ва хамкорлик погоналарига олиб чикади.
Дарслардаги интерактив фаолият узаро тушунишга, хамкорликда фаолият юритишга, умумий, лекин хар бир иштирокчи учун ахамиятли масалаларни биргаликда ечишга олиб келадиган диологли алокани ташкил этиш ва ривожлантиришни кузда тутади. Интерфаол метод битта сузга чикувчининг, шунингдек, битта фикрнинг бошка фикрлар устидан доминантлик килишлигини чикариб ташлайди.
Диалогли укитиш жараёнида укувчилар танкидий фикрлашга, шарт- шароитларни ва тегишли ахборотни тахлил килиш асосида мураккаб муаммоларни ечишга, альтернатив фикрларни чамалаб куришга, улаб ва асосли равишда карорлар кабул килишга, дискуссияларда иштирок этишга, бошкалар билан мулокат килишга урганадилар. Бунинг учун дарсларда индивидуал, жуфтли ва гурухли ишлар ташкил этилади, изланувчи лойихалар, ролли уйинлар кулланилади, хужжатлар ва ахборотнинг турли манбалари билан иш олиб борилади, ижодий ишлар кулланилади.
Интерфаол укитишни ташкил килувчилар учун, соф укув максадларидан ташкари куйидаги жихатлар хам мухимдир:

  • гурухдаги укувчиларнинг узаро мулокотлари жараёнида бошкаларнинг кадриятларини тушуниб етиш;

  • бошкалар билан узаро мулокотда булиш ва улар ёрдамига мухтожлик заруратининг шаклланиши;

  • укувчиларда мусобака, ракобатчилик кайфиятларини ривожлантириш. Шунинг учун интерфаол укитиш гурухларида муваффакиятли фаолият

курсатиш учун зарур булган иккита асосий функциялар амалга оширилиши лозим:

  • укитишнинг прагматик жихати куйилган укув масаласини ечишликнинг шартлиги;

  • тарбиявий масалаларни ечиш (хамкорликдаги иш жараёнида гурух аъзоларига ёрдам курсатиш, хулк-атвор нормаларини шакллантириш).

Ушбу фактни алохида кайд этиш лозимки, укитишнинг барча интерфаол усулларини вербал (огзаки) ва новербал усулларга ажратиш мумкин.
Огзакиларга куйидагилар киради:

  • визуал: юз ифодаси, гавданинг холати, харакатлар, кузлар оркали алока;

  • акустик: интонация, овоз баландлиги, тембр, нутк темпи, товуш баландлиги, нуткий паузалар ва хоказо.

Вербал усуллар орасида куйидагиларни ажратиб курсатиш мумкин:

  • "охири очик" булган саволлар, яъни ягона "тугри" жавобга эмас, балки муаммо (савол) буйича турли нуктаи назарларни баён кила олишга йуналтирилган саволларни бера олиш кобилияти;

  • укувчилар билан мулокотда укитувчи томонидан узининг нуктаи назарини хал килувчи нуктаи назар деб эмас, балки нейтрал деб аникланиши.

Бу нарса машгулот пайтида укувчиларга куркмасдан "тугри " ва "нотугри" нуктаи назарларини баён этиш имкониятини беради;

  • машгулотнинг тахлил ва уз-узини тахлил килишга тайёргарлик.

Ушбу холат машгулотларда нима?, кандай? ва нима учун? содир
булганини, узаро фаолият каерда "осилиб" колганини, у нима билан боглик эканлигини, кейинчалик бундай холатларнинг руй бермаслиги учун нималар килиш кераклиги ва бошкаларни тушуниб олишга ёрдам беради;

  • машгулотнинг боришини, унинг кульминациясини, натижавийлигини ва бошка кузатиш имконини берувчи ёзма хотираларни ёзиб бориш.

Биринчи булимга алохида эътибор каратишни истар эдик. Укдтувчининг саволи - бу укувчининг тафаккурини бостириш ёки ривожлантириш учун кучли воситадир. Саволнинг икки хил тури мавжуд (интерфаол укитиш нуктаи назаридан).

  • укувчининг фикр доирасини чегаралаб, уни билганларни оддий кайта тиклашга келтириб куядиган саволлар. Бундай саволлар фикрлаш жараёнини тухтатиб туришга хизмат килиб, укувчига унинг фикри хеч кимни кизиктирмаслигини тушуниб етишига олиб келади;

  • фикр юритиш, уйлаш, тасаввур килиш, яратиш ёки синчиклаб тахлил этишга ундовчи саволлар. Бундай саволлар фикрлаш даражасини кутариш билан бирга, укувчиларда уларнинг хам фикри кимматга эга эканлигига ишонч уйготади.

Куйида саволни тугри ифода килиш буйича бир канча тавсиялар келтирилади.

  1. Саволларни аник ва киска куйиш лозим.

  2. Битта савол оркали факат бир нарсани сураш.

  3. Савол мавзу билан бевосита боглик булиши керак.

  4. Саволдаги барча сузлар укувчига тушунарли булиши керак.

  5. Х,ар бир саволга бир нечта жавоб булишига харакат килинг.

  6. Аник нарсалардан умумийга боришга харакат килинг. Бу холат укувчиларни уйлаши ва саволга жавоб беришида енгиллик тугдиради.

  7. Факатгина "ха" ёки "йук", "тугри" ёки "нотугри" деган жавоблар бериладиган саволларни беришдан сакланинг.

  8. Укувчиларга уз тажрибаларига таянган холда жавоб берадиган саволларни беринг.

  9. Узининг нуктаи назарини билдирадиган саволларни беринг.

  10. Куйилган саволга жавоб берилганда, укувчилардан "Нима учун шундай деб уйлайсиз?" деб сураб туринг.

Интерфаол методлар буйича укиш жараёнини ташкил этилганда эътибор берилиши керак булган яна бир холат, бу вазифанинг мазмуни. Вазифанинг мазмуни укитишнинг анъанавий шаклларига караганда бошкачарок булиши лозим. Масалан, гурухга дарсликдаги маълум бир параграф конспектини олиш вазифа сифатида берилиши максадига мувофик эмас, чунки хар бир укувчи бу ишни узи, мустакил бажариши мумкин. Амалиёт шуни курсатмокдаки, муаммони ностандарт куйилишигина, укувчиларни бир- биридан ёрдам олишга, бошкаларнинг хам фикрини билишга, натижада эса, гурухнинг умумий фикрини шакллантиришга ундайди. Масалан, дастурлашга оид масала ечилганда, уни кичик масалаларга булиш мумкин. Укувчиларни хам кичик гурухларга булиш ва хар бирига кичик масалани ечишни ва дастурини тузишни тавсия этиш мумкин.
Дарс охирида гурухларнинг кичик масалаларини ечимлари асосида берилган масала ечишини ташкил килиш лозим. Бунинг натижасида битта дарс давомида мураккаб масалани ечиш ва унга купрок укувчиларни жалб килиш мумкин булади.
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР

  • "SWOT-тахлил" методи

Методнинг максади: мавжуд назарий билимлар ва амалий тажрибаларни тахлил килиш, таккослаш оркали муаммони хал этиш йулларни топишга, билимларни мустахкамлаш, такрорлаш, бахолашга, мустакил, танкидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни шакллантиришга хизмат килади1.


Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish