Заҳиралар қанчалик ўрганилганлигига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:
1) А тоифадаги заҳиралар. Уюм барча лойиҳалаш ҳужжатлари буйича тулик бургилаб булинган, кон ишлаш жараёнида булиб тулик урганилган.
2) В тоифадаги заҳиралар. Уюм технологик тарх асосида бургилаб булинган, кон ишлаш жараёнида булиб, етарли даражада урганилган.
3) С1 тоифадаги заҳиралар. Кидириш ишлари буйича тасдикланган заҳиралар. Унинг нефтгазлилиги кидирув кудуклари оркали тасдикланган булиб, уюмнинг чегаралари етарли даражада аникланган. Уюмга тегишли маълумотлар технологик тарх тузиш учун етарли.
4) С2 тоифадаги заҳиралар. Оралик ёки юкорида ётувчи катламлардаги уюмлар булиб, кидирув кудуклари оркали аникланган, лекин хали синалмаган уюмлар. Бундай уюмлар кидирув ишлари тугалланган ёки ишлатилаётган конларда хам булиши мумкин. Умумий холда бургиланган кудукларнинг геологик ва геофизик тахлили асосида аникланган булиб, технологик тарх тузиш учун олинган маълумотлар етарли эмас.
5) С3 тоифадаги заҳиралар. Кидирув ишлари тугалланган ёки ишлатилаётган конлардаги очилиши тахмин килинаётган, якин атрофдаги бошка конларда аникланган уюмлар. Асосий маълумотлар якин атрофдаги худди шу катламда очилган уюмларнинг маълумотларига асосланиб олинади.
Булардан ташкари башорат тоифасидаги манбалар хам таснифланган. Улар икки тоифада булиб, куйидагилардан иборат:
1) Д1 тоифадаги манбалар. Улкавий тузилмаларнинг литологик стратиграфик жамламаларидаги тахминий уюмлар. Бундай уюмлар жуда ката улкавий тузилмаларда уз тасдигини топган булади ва манбаларнинг микдорий бахоси геологик, геокимёвий ва геофизик тахлилларга асосланган булади.
2) Д2 тоифадаги манбалар. Улкавий тузилмаларнинг литологик -стратиграфик жамламаларидаги тахминий уюмлар булиб, жуда катта улкавий тузилмаларда хали уз тасдигини топмаган булади. бундай манбаларнинг микдорий бахоси бошка шу каби конларнинг маълумотларига караб, тахминий асосланади.
1.2. Табиий газлар
Табиий газлар тўйинган углеводородлардан иборат бўлиб, умумий кўриниши СnН2n+2 аксарият метан (СН4) дан иборат бўлади ва унинг миқдори 98% га етади. Таркибида метан билан бирга оғирроқ углеводородлар ва углеводород бўлмаган газлар-азот (N2), карбонат ангдрит (CO2), олтингугурт водород (водород сулфид) (H2S), инерт газлар гелий (Не), арген (Аг), криптон (Кr), ксенон (Хе) ва меркоптанлар (RSH) учраб туради.
Табиий газлар қуйдаги гуруҳларга бўлинади:
1) Фақат соф газ конларидан олинадиган ва таркибида оғир углеводородлар бўлмаган қуруқ газлар.
2) Нефт конларида нефт билан биргаликда олинадиган йўлдош газлар.
Бунда қуруқ газлар билан биргаликда ярим ёғли газлар ва газсимон бензин аралаш ҳолда бўлади. 1 м3 қуруқ газлар таркибида бензин миқдори 75 г тўғри келади. Ярим ёғли газлар таркибида бензин миқдори 75÷150 г ташкил этади. Ёғли газлар таркибида бензин миқдори 150 г дан юқори бўлади.
Газоконденсат конларидан олинадиган газлар – булар қуруқ газлар билан суюқ углеводород конденсатнинг аралашмасидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |