Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet31/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

Саволлар:
1. XIX-XX аср Европадаги сиёсий аҳвол санъат тараққиётига қандай таъсир кўрсатди?
2. Бу даврда санъатда қандай оқимлар мавжуд эди?
3. Импрессионизм нима, унинг қандай вакилларини биласиз?
4. XIX-XX асрлар ижодий изланишларининг аҳамияти нимада?

23-МАЪРУЗА . МАВЗУ: XX АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ.
РЕЖА:
Талабаларга ушбу мавзуни тушунтириш ва таништириш. Етакчи рассомлар ижоди билан таништириш.

Адабиётлар:


1. Ойдинов Н. Тасвирий санъат тарихидан лавҳалар. Тошкент, Ўқитувчи 1997 й. (53-60)

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
ХХ аср бошларида Ўрта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши, санъатда ҳам ўз ифодасини топди. Буни декоратив амалий санъат асарларидаги композицияларда, уларнинг сюжет ва мотивларида, реал ҳаётнинг тасвирланишида, воқеъликни усталар томонидан реал тасвирлашга интилишларида кўриш мумкин. Бундай ўзгаришлар рус ва ўзбек меъморчилик санъати анъаналарининг бир-бирига яқинлашиши ва қўшилиши натижасида пайдо бўлган янги услубларда ҳам намоён бўла бошлади. Реалистик дастгоҳ санъати майдонга келди. Буни биринчи бўлиб, XIX асрнинг 40-йилларидан бошлаб Ўрта Осиёга кела бошлаган рус бадиий мактабининг талабалари бошлаб бердилар. Бу борада рус рассомлари А.Каразин, И.Казаков, С.П.Юдин, Р.Зоммер, 1886 йилги кўргазмада тошкентлик Тўхта-Содиқ Хўжаевнинг алебастрдан ясаган от ва кийик ҳайкалчаларининг қўйилиши, 1915 йил босмадан чиққан С.Сиддиқийнинг “Кўрўғли” эпик поэмасига ишланган график иллюстрацияларининг юзага келиши давр тақозоси эди. Ўзбекистонда санъатни тарғиб этиш, кўргазмалар уюштириш, музейларни миллийлаштириш каби ишлар амалга оширилди. 1918-20 йилларда Тошкент, Самарқанд шаҳарларида бадиий мактаблар очилди. Уларга кўплаб маҳаллий ёшлар жалб этилди. Бунда рус ва бошқа миллий рассомлар фаол иштирок этди. Шу билан бирга ўзбек халқ санъатини ўрганиш орқали рассомлар ҳақиқий миллий санъат намунасини яратишга, ўз асарларида даврнинг муҳим воқеаларини акс эттиришга ҳаракат қилдилар. Шундай рассомлардан бири О.К.Татевосян бўлди. Коровиннинг шогирди билан бу рассом 1915 йил биринчи бор Ўзбекистонга келди. Унинг сержило табиати, бой меъморчилик ёдгорликлари ёш рассомни ўзига маҳлиё этди. Ўзбекистонда ўз ижодий изланишлари учун катта имкониятлар борлигини ҳис қилган рассом ўқишни битиргач, бутунлай Ўзбекистонга кўчиб келди ва ўзининг сермаҳсул ижодини бошлади, ёш рассомларга мураббийлик қилди. Унинг илк ижодидаги асарлар асосан Самарқандга бағишланган. Гавжум кўчалар, ноз-неъматга бой бозорлар, чойхоналар рассомнинг кўпгина асарларининг мазмунини ташкил этди. Халқ миллий санъат намуналарини ўрганди. Асарларида Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни, одамларнинг меҳнатга бўлган муносабати бадиий ифодасини топа бошлади. Ўша йиллари Ўзбекистонда бир қатор истеъдодли рассомлар яшаб ижод қилганлар. Булар ичида Фарғонада туғилиб ўсган Александр Волковнинг асарлари жуда ранг-баранг ва фалсафий мазмунга бой. Воронеждан келган ва бутун умр Тошкентда яшаб ижод қилган Усто Мўмин (Николаев) бир қатор ажойиб нафис, лирик, шоирона асарлар яратди. Давр кайфияти, кишиларнинг ҳаётга бўлган юксак муносабати унинг асарларида ўзининг ҳақиқий поэтик ифодасини топди. Унинг шундай асарлари ичида “Баҳор”, “Беданабоз”, “Дўстлик», «Муҳаббат”, “Куёв”, “Чойхоначи” кабилардир.
Ўзбекистонда самарали меҳнат қилган рус рассомларидан бири Павел Петрович Беньков эди. У ўзбек санъатининг ривожланишига, миллий кадрлар етишиб чиқишига катта ҳисса қўшди. У Бухоро, Хива, Самарқанд ҳақида жуда кўп полотнолар ишлаган. Булар асосан ярим манзара ва ярим маиший жанрда бўлиб, уларда рассом кундалик халқ турмушини қадимги нодир меъморчилик фонида усталик билан тасвирлайди. Ажойиб аёллар образини ҳам яратади. “Дугоналар”, “Дуторчи қиз” деб номланган асарлар дўстлик мавзусида яратган йирик асарларидир. 20-30-йиллардан бошлаб миллий рассомлар кўрина бошланди. Улар ўзларининг дастлабки асарлари билан республика бадиий кўргазмаларида иштирок этиб, бадиий ҳаётни янада жонлантирдилар. Бу йилларга келиб санъат мавзуси кенгайди. Дўстлик, тинчлик, меҳнат гўзаллигини куйловчи асарлар яратилди. Истеъдодли ёш рассом Баҳром Ўамдамийнинг “Иш тугади” деб номланган картинаси шу даврда кишилар онгида содир бўлган ўзгаришлар ўз ифодасини топди. Шу билан бирга Лутфулла Абдуллаевнинг “Ёш шоир уйидаги учрашув” деб номланган асар ёшлар орасида санъат ва маърифатга интилувчи ёшларнинг фазилатларини очиб беришга бағишланган. Бу ёш рассомлар Ўзбекистон санъатининг тараққиётига салмоқли ҳисса қўшдилар.
Иккинчи жаҳон уруши йиллари ўзбек рассомлари учун катта синов бўлди. Улар ғоявий жиҳатдан чиниқдилар. Улар фронт ғалабаси учун рағбатлантира оладиган асарлар яратишга ҳаракат қилдилар. Уруш йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинган Москва, Ленинград, Киев, Харьков бадиий институтлари, улар билан бирга келган етук санъаткорлар - Д.Моор, В.Фаворский ва бошқалар республика бадиий ҳаётини жонлантиришга кўмаклашдилар. Уруш тугагач, тинчлик йиллари ўзбек санъати ҳам ўз ривожланишида янги босқичга қадам қўйди. Инсон гўзаллиги, табиат улуғворлиги рассомларимиз полотносида ўз ифодасини топа бошлади. Бу урушдан кейинги йилларда яратилган А.Абдуллаевнинг А.Ўидоятов портрети, Т.Ойбек, Л.Абдуллаевнинг “Қаҳрамонни кутиб олиш”, Ў.Тансиқбоевнинг “Қайроққум ГЭСида тонг”, Р.Аҳмедовнинг “Оналик ўйлари”, Р.Тимуровнинг “Самарқанд”, Ю.Елизаровнинг “Ўзбекистон санъаткорлар гуруҳи портрети”, Н.Карахоннинг “Олтин куз”, В.Фадеевнинг “Соқчи аёл”, М.Саидовнинг “Хирмонда”, Ч.Аҳмаровнинг деворий расмлари ва бошқалар ўзбек санъати тарихида ўзларининг муносиб ўрнини эгаллайди. Республикамиз рассомлари бу даврдан бошлаб, барча кўргазмаларда фаол иштирок этиб, санъатимиз таъсирчанлигини ортиб бораётганини намойиш эттилар. Бизнинг рассомлар кўплаб кўргазмаларда қатнашдилар. 60-70 йилдан бошлаб, ўзбек санъати янги поғонага қадам қўйди. Бу даврда фақат кекса рассомлар ижодидагина эмас, балки ёшлар ижодида ҳам янги ифода воситаларини излаш, асарларини талқин этишда унинг эмоционал томонига эътибор бериш кучайганлиги яққол кўзга ташланди. Буни Б.Бобоев ва Р.Чориевларнинг картиналарида, Т.Муҳаммедовнинг карикатураларида, Ф.Гришченконинг, Х.Хусниддинҳўжаевнинг ҳайкалларида кўриш мумкин. Ўзбек санъати зафарли йўлни босиб ўтди.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish