Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet30/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

Саволлар:
1. ХХ аср. Собиқ совет санъатининг характерли томони нимада?
2. Бу даврда қандай жанрлар вужудга келди?
3. Қандай рассом ва ҳайкалтарошлар яшаб ижод қилдилар?
4. Бу даврда маиший жанр қандай мазмун касб этди, унинг аввалги давр санъатидан фарқи нимада?
5. Портрет ва манзара жанрларида содир бўлган ўзгаришларни айтиб беринг.


22-МАЪРУЗА
МАВЗУ: XIX-XX АСР ЧЕТ ЭЛ САНЪАТИ.
РЕЖА:
1. XIX-XX аср чет эл санъати билан талабаларни таништириш.
2. Импрессионизм вакиллари ва уларнинг ижоди.
3. XVII-XVIII аср ва XIX-XX аср санъатидаги фарқ.

Адабиётлар:
1. Всеобщая история исскуств. М. 1964. Т-5, М. 1965 Т-6
2. Пугаченкова Г.А., Л.Н.Ремпель «История искусств Узбекистана» М., «Искусство» 1965.

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Империализм кўпгина мамлакатларда ижтимоий ва маданий ҳаётда катта ўзгаришларни келтириб чиқарди. Биринчи пролетар революцияси - Париж коммунаси ва унинг тор-мор этилиши буржуа маданиятининг инқирозга юз тутишини тезлатди. Буржуа фалсафаси, эстетикаси ва санъатида реакцион идеалистик тенденциялар кучайди. Шу билан бирга революцион демократик ва миллий озодлик ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган илғор демократик маданият реалистик буржуа маданиятига қарама-қарши ўлароқ ўз йўлида давом этди. XIX аср II ярми ва XX аср бошларидаги санъат тараққиёти мураккаб йўлни босиб ўтди. Бу даврда ҳам аввалги даврлардагидек реакцион ҳамда прогрессив оқим ва тенденцияларнинг кураши давом этди. Тушкун символик декада оқимлар турли “изм” лар тез-тез алмашиб турди. Париж коммунаси тор-мор этилиши революцион ҳаракатларни оз бўлса-да, тўхтатиб турди. Париж коммунаси тор-мор этилиши революцион ҳаракатларни оз бўлса-да, тўхтатиб қўйди. Лекин илғор санъаткорлар таъсирчан асарлар яратиш борасида меҳнат қилишда давом эттилар. Янги таъсирчан ифода воситасини топиш, санъат тилини янгилашга интилиш кўпгина санъаткорларнинг ижодида ўз ифодасини топди. Бу изланишлар ўз навбатида самарали натижалар берган бўлсада, лекин санъатда турли оқим ва йўналишларни келтириб чиқарди.
Реализм тараққиётида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Реалистик санъатда содир бўлган ўзгаришлар Эдуард Мане ижодида яққол намоён бўлди. Унинг ижоди кейинги реалистик санъат тараққиётига катта таъсир ўтказди. Мане асарларида Париж кўчалари, ҳиёбон ва кафелари, одамларнинг ҳаёти тасвирланади. Бир қарашда жуда содда сюжетларда рассом гўзалликни кўрсата олди. Шу гўзалликни тасвирий санъат тили билан томошабинга етказди. Унинг ҳажм жиҳатидан катта бўлмаган, сюжети жиҳатидан содда асарлари ўзининг воқеликни тўлақонли, бутун борлиғи билан акс эттириши билан киши қалбига қувонч бахш этади. Табиатнинг рангдорлиги, шаклларнинг ранг-баранглиги эса бу лавҳаларга янада гўзаллик киритади. Шу боисдан ҳам тезда кўпчилик диққатига сазовор бўлди. 1860 йилнинг рассомлари унинг ишига, ишлаш услуби ва сюжет танлашига тақлид қила бошладилар. Қатор ёшлар эса уни ўзининг устози деб билдилар ва унинг атрофига йиғилдилар. Унинг изланишларини давом эттириб жаҳон санъати тарихида янги оқим - импрессионизм оқимига асос солдилар. Импрессионизм сўзининг луғавий маъноси таасурот бўлиб, рассомлар ўз асарларида замонавий воқеаларни турли кўринишда тасвирлаш ва энг муҳими шу воқеъликдан олган биринчи таассуротларини тасвирлашга ҳаракат қилдилар. Шу боисдан улар натурага алоҳида эътибор бера бошладилар. Кенглик ва ҳавони, нур ва ранг жозибасини ҳолстда жонлантириш масаласи улар учун муҳим масалалардан бўлиб қолди. Импрессионизм оқимининг ўзига хос томони шу оқимнинг асосчиларидан бири Клод Моненинг “Пичан ғарами”, “Кўкнори даласи”, Оноре Ренуарнинг “Мадам Самари”, “Яланғоч аёл”, Эдгар Деганинг “Ўаворанг либосли раққосалар”, “Балет синфи”, Камиль Писсаронинг “Париж кўчалар” каби суратларида яққол намоён бўлди.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish