Саволлар:
1. Бу давр рус санъатининг характерли томони нимада?
2. “Кўчма кўргазмалар биродарлиги”нинг моҳияти, унинг рус демократик санъатининг ривожланишига ўтказган таъсири нимадан иборат?
3. И.Репин, В.И.Суриков, В.М.Васнецов ижоди тўғрисида нималарни биласиз?
4. Бу даврда яшаган рассомлар ижодида қандай мавзулар етакчи ўринни эгаллайди?
5. Рус манзара жанри ва унинг вакиллари тўғрисида нималар биласиз?
21-МАЪРУЗА
МАВЗУ: XX АСР СОБИҚ СОВЕТ ДАВРИДАГИ САНЪАТ.
РЕЖА:
Талабаларни XX аср санъати билан таништириш.
Адабиётлар:
1. Юон К.Ф. «Искусство» М. 1957. (3-9)
2. Калминский Ю.Д. «Искусство» М. 1957 й. (4-6)
МАВЗУНИНГ МАТНИ:
ХХ аср бошларида инсоният тарихида янги давр бошланди. Бу санъат чин маънода оммани орзу-истакларини, ҳис-туйғу, фикр-ўйларини ифодаловчи санъатга айланди. Халқнинг ўзи эса унинг ижокори бўлиб, майдонга чиқди.
Санъатнинг бош қаҳрамони халқ эди. Унинг олийжаноб меҳнати, ер юзида тинчлик, демократия учун олиб бораётган кураши, ҳаётга бўлган чуқур муҳаббати санъаткорларнинг асосий мавзусидир. Бу даврда санъатнинг мавзуси кенгайди, унинг янги тур ва жанрлари майдонга келди. Бу тарихий собиқ инқилоб жанридир. Бу жанрнинг мазмуни бевосита шўролар инқилоби, фуқаролар уруши йиллари билан боғлиқдир. Рассом ва ҳайкалтарошлар бу жанрга мурожаат қилар эканлар, дастлар халқнинг улуғворлиги ва қудратини очиб беришга ҳаракат қилдилар. Бу давр ажойиб усталарни етказиб берди. Булар ичида рассомлардан Исак Израилевич Бродский эди. У бир нечта йирик монументал асарлар яратди. Булардан ташқари шу даврнинг йирик рассомларидан Г.Г.Ряжский, Б.В.Иогансон, К.С.Малевич, А.В.Лентулов, А.А.Дейнека, А.А.Пластов, М.Серов, А.Самохвалов каби рассомлар яшаб ижод қилганлар. Инқилоб мавзусидан ташқари манзара жанри ҳам катта ютуқларга эришди. Манзара жанрида ишлаган рассомлардан бири бу А.А.Рилов эди. Унинг асарлари гўзал ва улуғвор. У асарларини давр кишилари руҳи билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Октябрь тўнтарилиши ва фуқаролар урушини акс эттирувчи асарлар, инсонларнинг мардлиги ва жасоратига бағишланган полотнолар ҳам ўша давр тарихида фахрли ўринни эгаллайди. Бу мавзудаги асарлар ўзининг ишланиши ва услубининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради. А.А.Дейнеканинг “Петроград мудофааси” деб номланган полотноси 1928 йил яратилган. М.Б.Грековнинг “Будёний отрядига”, Н.М.Шухминнинг “Майдонга чиқиш ҳақида буйруқ” Г.К.Савицкийнинг “Эски армиянинг 1918 йил стихияли қайтиши” К.С.Петров-Водкиннинг “Комиссарнинг ўлими”, 1919 й. “Тревога”, И.Д.Шадрнинг “Тош-пролетариат қуроли” каби асарларида собиқ инқилоб ва фуқаролар уруши йилларидаги кишиларнинг кайфияти ўзининг бадиий ифодасини топган.
Шу билан бирга кишиларнинг душманга бўлган нафрати, ўз юрти ва халқига бўлган чуқур муҳаббати санъаткорларнинг II жаҳон уруши мавзусидаги ишланган асарларида ўзининг бадиий ифодасини топди. А.Дейнеканинг “Севастополь мудофааси” (1943), С.А.Герасимовнинг “Тартизаннинг онаси” (1942), Ф.Д.Фавойрскийнинг “Ўлимдан кучли” (1951), И.Тоидзенинг “Она Ватан даъвати” (1941) асарлари шулар қаторидандир.
Бу даврда маиший жанр ҳам янги мазмун касб этди. Бу мавзуда яратилган асарларда шу давр кишиларининг кундалик турмуши, меҳнати, ёшларнинг тарбияси акс эттирилди. Н.Б.Терпсихоровнинг “Биринчи шоир”, Е.М.Чепцовнинг “Қишлоқ ячейкасининг мажлиси”деб номланган суратларда кечаги деҳқоннинг бугунги кунда жамият ишларида фаол иштирок этаётганини содда, лекин ишонарли талқин этилади. Маиший жанр тараққиёти,жамийт тараққиёти билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. II жаҳон уруши йиллари ўша давр кишилари учун ҳақиқий синов йиллари бўлди. Бу йилларда уларнинг фронт ортидаги қаҳрамонлиги, рассомларнинг маиший мавзусидаги асарларида ўз ифодасини топди. Бу жанрнинг кенг ривожланишиурушдан кейинги йилларга тўғри келди. Бу йилларда у етакчи жанр қаторидан ўрин олиб, халқ ҳаётининг ҳамма томонларини қамраб олуычи санъат даражасига кўтарилди. Рассомлар асарларида тинч меҳнат, фаровон хаётгўзаллигини куйладилар. Инсонлар орасидаги меҳрибонлик, олижаноблик, дўстлик каби фазилатларни улуғладилар. Бу давр санъатида ёшлар ҳаётига бағишланган жуда кўп асарлар ҳам яратилган. Бу асарларда собиқ совет ёшларининг санъатга, маърифатга қизиқиши тараннум этилади. Болалар ҳаётига бағишланган асарлар ҳам яратилди. Ф.П.Решетников томонидан яратилган “Яна икки олдингми?”, “Каникулга қайтди” каби асарларида болаларга хос бўлган хислатлар ишонарли талқин этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |