Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet25/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

Таянч тушунчалар.
Гармония - нафислик
«Давид» - афсонавий қаҳрамон
Гаттамелатта - шу даврнинг жангчи қаҳрамони.
«Мадонна» - Биби Марям
Графика - санаътнинг кенг тарқалган турларидан бири. Бу санъатга оддий қора қаламда чизилган сурат, мавзули композиция, китобга ишланган турли суратлар, безак расмлардир.
Гравюра - графиканинг бир турига киради.

Саволлар:
1. Уйғониш даври санъати дейилганда қайси давр санъати тушунилади?
2. Проторенессанс нима ва бу даврда қандай рассомлар яшаб ижод қилган?
3. Ренессанс даврининг қандай йирик санъаткорларини биласиз?
4. Уларнинг санъат тараққиётига қўшган ҳиссалари нимада?

17-МАЪРУЗА
МАВЗУ: XVII-XVIII АСРЛАРДА ЕВРОПА САНЪАТИ
Голландия, Фландрия, Италия, Испания рассомларининг ҳаёти ва ижоди. Шу даврларда янги кириб келган оқимлар классицизм, барокко, рококо.
РЕЖА:
1. Талабаларни XVII-XVIII аср Европа санъати билан ва унинг йирик вакиллари билан таништириш.
2. Шу даврда кириб келган оқимлар ва уларнинг фарқини тушунтириш.

Адабиётлар:
1. Пруч И.Е. Запад. Европейское исскуство 17 в. М.
1974 г. (Малдая история исскуств)
2. Ротенберг Е.И. Зап. Европейское исскуство 17 в. М
1871.

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
XVII-XVIII аср Европада капиталистик муносабатларнинг авж олиши ва феодализмдан капитализмга ўтиш жараёнининг тугашида сўнгги босқич бўлди. Ижтимоий ҳаётдаги бу ўзгаришлар бевосита санъат тараққиётига ўз таъсирини ўтказди. Фан, санъат ва маданият гуркираб ўса бошлади. Санъатда реал ҳаётни тасвирлаш ривожланди. Озодлик ғоялари, шаклланиб келаётган буржуа парокандалигини, феодализм кирдикорларини очиб ташлаш бу даврда кўпгина санъаткорлар асарларининг ғоявий мазмунини белгилади. Санъат мажмуасининг кенгайиши унинг янги тур ва жанрларини майдонга келтирди. Портрет, натюрморт, манзара, маиший жанр кўп санъаткорларни ўзига торта бошлади. Ҳайкалтарошликнинг янги ифода воситаларини излаб топдилар, гравюра санъати шаклланди. Социал кучларнинг ўзаро курашининг ривожланиши эса санъатда турли ғоявий бадиий оқимларни вужудга келтирди. Шундай услублардан бири барокко оқимидир. Барокко услубида яратилган санъат асарларида ҳаёт моҳияти кураш ҳаракати орқали акс эттирилади. Унда экспрессив чизиқлар ва ёруғ соялар ўта кескин формада олинган бўлиб, улар асар композициясининг таъсир кучини янада оширади. Италиялик рассом Л.Бернини ҳайкалларида, меъмор Борромининг биноларида, фландриялик рассом П.Рубенс картиналарида барокко услубининг ўзига хос томони намоён бўлган. Классицизм оқимида эса ҳамма нарса хотиржам ва улуғвор. Унинг намояндалари уйғониш даври ижодкорлари сингари антик ва юқори уйғониш даври анъаналарини қабул этиб, уни ривожлантиришга ҳаракат қиладилар. Лекин шу билан бирга классицизм вакиллари ўтмиш санъати бадиий шакл ва образларини ўзлари яшаб турган давр мазмуни билан тўлдиришга, бойитишга ҳаракат қилдилар. Бу ўринда Никола Пуссен асарлари, Клод Лоррен манзаралари, Жак Суффло бинолари диққатга сазовордир. Классицизм оқими XVIII аср охири XIX асрнинг биринчи ярмигача давом этди ва ўзида давр руҳини ифодалади. XVII-XVIII аср реалистик санъатнинг етакчи ўринга чиқиши билан изоҳланди. Бу даврда яратилган асарларда инсон ўзининг бутун борлиғи билан намоён бўла бошлайди. Унинг ҳаёти, ҳис-туйғулари, ҳаётга бўлган эстетик муносабати санъаткорлар ижодида ўзининг бадиий ифодасини топа бошлайди. Испаниялик рассом Диего Веласкес, Голландия рассомлари - Рембрант ва Франц Хальс, италиялик рассом Караваджо, француз рассоми Шарден ва бошқалар ижодида бу ўзгаришлар яққол кўзга ташланади. Инсон гўзаллиги, унинг олижаноблиги ва юксак маънавийлиги Рембрант асарларининг моҳиятини ташкил этади. Унинг асарларидаги чуқур фалсафий мазмун киши қалбига қувонч бахш этади. Рембрант рангтасвир ва офорт соҳасида, қандай мавзуда (диний, ҳаётий) ишлашдан қатъий назар инсонни куйлашга, унинг маънавий покизалигини ва жисмоний гўзаллигини очишга интилади. Инсонлар орасидаги нозик муносабатларни тасвирий санъат воситаси орқали кенг томошабинга етказишга ҳаракат қилади. Рембрант умрининг сўнгги йилларида яратган “Оқпадарнинг қайтиши” асарида ҳаёт ва инсон тўғрисидаги тушунчалар ўз ҳаётий тажрибаларига таяниб, ота оёқларига йиқилган ўғил образи орқали ҳаётнинг мураккаблиги, уни билиш ва унга тўғри йўл топа олиш нечоғлик оғир эканлигини очиб беради. Бошига оғир кун ва ташвишларни солишига қарамай ўз ўғлини бағрига босаётган ота образи орқали меҳрибон, инсонларга фақат яхшилик истаган мўътабар инсон қиёфаси гавдаланади. Бу асрлардан бошлаб инсон меҳнати гўзаллиги санъаткорнинг диққатини торта бошлади. Санъаткорлар меҳнат мавзусида йирик асарлар ярата бошладилар. Европа санъатида Диего Веласкес биринчи бўлиб, меҳнат гўзаллигини шоирона, кўтаринки руҳда талқин этди. Унинг “Гилам тўқувчилар” деб номланган асари ана шундай асарларидан дастлабкисидир. Рассом оддий кундалик ҳаётда инсонларнинг хотиржам меҳнати орқали уларнинг бахт ҳақидаги орзуларини кўра олди. Композицияда кишиларнинг табиий ҳолдаги хотиржам меҳнати, уларнинг жисмоний бақувват гавдалари ишонарли талқин этган. Хонани тўлдириб турган нур эса бу тинч осойишта ҳаёт гўзаллигини янада бўрттиради.
XVII-XVIII асрда ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўзгаришлар меъморчилик олдига ҳам қатор муаммоларни қўйди. Бу даврдан бошлаб черков қурилиши ҳажми камайди, унинг ўрнини фуқаро меъморчилиги эгаллай бошлади. Шаҳар лойиҳалаштирилишига алоҳида эътибор берила бошланди, шаҳарда меъморчилик ансамбллари пайдо бўлди. Турмушда гўзал буюмларга интилиш кучайди. Теварак-атроф гўзаллигига эътибор бериш, боғ-парк санъатини майдонга келтирди. У билан бирга декоратив ҳайкалтарошлиги ҳам ривож топди.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish