Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet22/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

Таянч тушунчалар.
динамикаси* - ҳаракати.
Экспрессия* - маъноли, ифодали, таъсирли.
королинглар* - ўрта асрдаги кўчманчи халқлар
Тоскана ва Ломбардия* - Италияда жойлашган шаҳарлар

Саволлар:
1. Ўрта аср санъати деб қандай санъатни тушунасиз?
2. Ўрта аср меъморчилик санъатининг характерли томонлари нималардан иборат?
3. Ўрта аср тасвирий санъатининг характерли хусусиятлари нимада?
4. Варварлар санъати билан готика санъатида қандай фарқ бор?
5. Ўрта аср санъатининг аҳамияти нимада?

14-МАЪРУЗА
МАВЗУ: ҚАДИМГИ РУС САНЪАТИ.
РЕЖА:
1. Қадимги рус санъати, меъморчилик, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик турлари.

Адабиётлар:
1. ”Искусство древней руси” (20-48) Т.З.
2. Чегодаев ”Всемирная история искусств”, М., 1955.
3. Алпатов ”Всемирная история искусств”. М. 1955 й.
Т.З. (5-46)

МАВЗУНИНГ МАТНИ.
ШАРҚИЙ ЕВРОПА САНЪАТИ. ҚАДИМГИ РУС САНЪАТИ.
Киев Руси ташкил топган даврдан бошлаб (X аср) Ўрта аср муносабатлари ва бадиий мафкура принциплари инқирозга юз тутган давргача (XVI аср) бўлган Россия тарихидаги даврга ”Қадимги Русь” санъати дейилади.
Қадимги Русь санъати бевосита ўша даврларда яшаган бошқа халқларнинг маданияти ва санъатининг таъсири остида ривожланди.
Қадимги Рус феодал муносабатларининг бошқа мамлакатларникидан фарқи шундаки, у қулдорлик даврини бошидан кечиради. Шу сабабли унинг санъати табиат билан уйғунлашган, меъморчиликдаги бинолар, қасрларми ёки ибодатхоналарми бошқаларникидан фарқ қилади. Меъморчиликнинг асосий материаллари ёғоч, лой эди. Шу сабабли бизгача етиб келган намуналари жуда озчиликни ташкил қилади.
Ҳайкалтарошлик кенг ёйилмаган. Бу даврда асосан амалий санъат ривожланган.
Киев руси санъати.
Шарқий славянларда биринчи минг йиллик ўрталарида пайдо бўла бошлаган феодал муносабатлар VIII-IX асрларга келиб ўз шаклланишини ниҳоясига етказди. X аср Киев Руси давлатининг ташкил топиши шу даврнинг энг муҳим воқеаси бўлди. Христиан дини расмий давлат дини, деб қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида Византия билан алоқаларни кучайтирди. Болгар олимлари топган - Кирилл ва Мифодий кашф қилган ёзув алфавити рус ёзувининг асосини ташкил қилди ва ҳозирги давргача унга хизмат қилмоқда. Византияда яратилган санъат иконография ҳам дин таъсири остида меъморчилик билан биргаликда Рус давлатига кириб келди. Дастлабки даврларда Византиядан усталар чақирилди, булар меъмор, ҳайкалтарош ва рассомлар эди.
X-XI асрларда Киев Руси санъат ва маданият соҳасида ҳақиқий гуллаш даврини бошидан кечирди. Бу даврга келиб у Европада кўзга кўринган давлатлардан бири бўлди.
Бу даврнинг энг муҳим архитектура ёдгорлиги Киевдаги Авлиё София (”Светая София”) собори Киев Русининг бош ибодатхонаси бўлди. У давлатнинг куч-қудрати ва ягоналигини тараннум этар эди. Бинонинг ичкари қисми деворий суратлар билан безалган.
Киев Русида икона санъати ва китоб безаги билан боғлиқ бўлган миниатюра санъати кенг ривожланди.
XIII-XV асрларда мавжуд бўлган рангтасвир асарлари асосан деворий суратлар бўлиб, ўша даврда ижод қилган рассомлар маҳоратидан далолат бериб туради.
XIV аср. Новгород монументал рангтасвирларидаги ёрқин шахслардан бири бу ўша даврда Византиядан Русга келиб ижод қилган мусаввир Феофан Грекдир. У Византия тасвирий санъати анъаналарини яхши, чуқур эгаллаган ҳолда, Рус санъатидаги изланишлар билан уйғунлаштиришга эришди. Феофан Грек асарларидан бизгача жуда кам намуналари етиб келган. Унинг Новгороддаги Стас-Преображенский соборидаги деворий суратлари машҳурдир. Феофан Грек кейинги Рус санъати тараққиётида муҳим рол ўйнади. 1147 йилда Москва шаҳрига асос солинди. У дастлаб кичик бир князликнинг маркази бўлди, атрофи жарлик бўлиб ёғоч деворлар билан ўралган тепаликда жойлашган эди. Москва меъморчилигининг намуналари унчалик кўп сақланмаган. Сақланганларининг аксарияти XIV аср иккинчи ярми ва XV асрга тааллуқлидир. Меъморчилик ёдгорликлари асосан шаҳар чеккаларида сақланиб қолган .
Тасвирий санъат намуналари кўпроқ миниатюра, икона ва деворий суратлар тарзида унча кўп бўлмаган миқдорда бизгача етиб келган. Адабий манбаларда ҳам шаҳар ибодатхоналари ҳамда қасрлар деворий суратлар билан безатилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Москва тасвирий санъатитараққиётида рассом Феофан Грек муҳим ўрин эгаллайди. У тахминан 1395 йилда, деворий сурат ва иконалар ишлади. Благовещенский собори иконастасининг иккинчи ярми унинг қаламига мансубдир. Бу ерда унинг шогирдлари ҳам ишлаганлар. Улар орасида қадимий Рус рассоми Андрей Рублевнинг номини ҳам учратамиз.
Бу собордаги икона ва суратлар Андрей Рублев ижодининг илк намуналари ҳисобланади. Шу асарларда А.Рублев ижодининг ўзига хос хусусиятлари сезилиб туради. Булар орасида ”Чўқинтириш” композицияси, ”Иерусалимга қочиш” асарлари диққатга сазовордир.
А.Рублевнинг муҳим асарларидан бири Владимирдаги Успенкий соборига ишланган деворий суратдир. ”Тақводорларнинг жамиятга юриши” сурати булар ичида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, А.Рублевнинг юксак маҳорати ва ғоявий позициясини намоён этади. Звенегороддан топилган Спас сурати ва Архангель Михал иконаси ҳам унинг ижодига мансубдир. Рассомнинг энг машҳур асари Троицк соборига ишланган ”Уч фаришта” сурати ҳисобланади. Ўозир бу сурат Третьяков галереясида сақланади. Бу икона инжилда тасвирланган воқеаларга бағишланган. Бу асарда диний образлар орқали инсоний поклик, поэтик руҳ тасвирланади.
А.Рублев ижоди шу даврдаги Москва тасвирий санъатидагина муҳим ўрин эгаллаб қолмай, балки ўзидан кейинги тасвирий санъатга ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
XVI аср бошларига келиб Москва меъморчилигидаги шаклланиш деярли тугаган. Бу Иван III ҳукмронличи даврига тўғри келди. Бу меъморчилик обидаларини яратишда Италиянинг меъморчилик анъанаси рус маданий ҳаётига кириб кела бошлагани кўзга ташланади. Қримдаги ”Успенский” собори зийнатида ана шу тасвир яққол сезилади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish