Готика санъати.
Феодализм тузуми ичидаги янги ўзгаришлар ундан кейин келиши керак бўлган тузумнинг шарт-шароитларини яратишга замин ҳозирлашга кириша бошлади. Бу эса шаҳарларнинг тараққий этишига, бунда савдогар ва ҳунармандларнинг ролини ортиб боришига сабаб бўлди. Европа марказларида XII аср бошларида фаннинг роли ортди ва биринчи илмий марказлар - университетлар ташкил қилинди. Материалистик дунёқарашнинг илк белгилари пайдо бўла бошлади. Бунда Ибн Сино ва унинг шогирди Ибн Рушд (Аверрос) таъсири катта бўлди.
Санъат ва маданиятда ҳам катта ўзгаришлар юз берди, ҳаётий мавзудаги асарлар пайдо бўла бошлади. Руҳонийлар ҳаётидаги икки юзламачиликни фош этувчи театрлар, яъни комедиатлар, маскарадлар юзага келди.
ҳарбий Европа санъати Византия санъати таъсиридан қутула бошлади. Кейинчалик бу даврдаги санъатга ”Готика” санъати, деб ном берилди.
Бу иборанинг луғавий маъноси итальянча сўздан олинган бўлиб, ”готларники” деган мазмунни билдиради. Готлар бу немис қабилаларидан бири бўлиб, бу давр санъатига гот қабилалари санъатининг таъсири кучли бўлганини билдиради. Ўали бу даврда шаҳар маданияти феодал муносабатларга тўлиқ қарши чиқа олмас эди. Шу боис готика санъати характерида ҳам мураккаб ва қарама-қарши фазилатлар кашф этилди. Яратилган асарларда реалистик элементлар билан бир қаторда, диний қарашларнинг кўтаринки тасвирлаш ҳолатлари сезилади.
Готика услуби XII-XIII асрларда ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирди. Бу услуб турли мамлакатларда турлича кечди ва унинг ички структураси умумий қурилиш тусини олди.
Роман услубида бўлгани каби Готика услубида ҳам асосий ўринга меъморчилик чиқди. Роман давридагига нисбатан готика архитектураси серҳашам ва улуғвор, катталиги билан ажралиб туради. Бу услубда қурилган бинолар юқорига интилувчан бўлиб, жуда баланд бўлади. Диннинг кучи орта боради ва соборлар олдида нафақат диний маросимлар балки, шаҳар мажлислари, ҳар хил мунозара ва баҳслар, университет маърузалари ва халқ сайллари ўтказилар эди. Шу сабабдан бу ибодатхоналар шаҳар марказларида қуриларди. Готика даври архитектурасининг характерли томонларидан бири бино кўтарилган сари торайиб боради ва охири шпил билан, яъни найзасимон тарзда тугайди. Унинг учига хўроз ёки бошқача бир тасвирлар қўйилади.
Архитектуранинг ютуқлари ортиб борди. Булардан бири каркаслардан фойдаланиш бўлса, иккинчиси бу даврга келиб уларни дарчалари кенгайиб, деразалари кўпаяди, пештоқлари ва айвонлардан фойдаланиб бино ичини нурга бойитиш истаги кучайиб боради. Бу эса биноларнинг улуғвор, баланд бўлишини таъминлаб қолмасдан, уларнинг енгил бир руҳий ҳолат касб этишини таъминлайди. Меъморчиликда содир бўлган бу ўзгаришлар бинонинг ташқи ва ички кўринишларида ҳам ўз ифодасини топади.
Тасвирий санъатда эса деворий суратлар ишланадиган юзалар бинода йўқлиги сабабли, унинг ўрнини витраж эгаллайди.
Меъморчилик билан боғлиқ бўлган ҳайкалтарошлик тасвирий санъатда етакчи ўринни эгаллайди.
Готика даврида декоратив - амалий санъат яхши ривожланди.
XII-XV асрларда Готика услубини Европанинг деярли барча мамлакатлар санъати ўз бошидан кечирди. Готика услубининг Ватани Франция бўлиб, Париж шаҳрининг зайнати Биби Марям собори (Нотрдам де Пари) 1163-1314 қурилди. Реймс Собори, Амьендаги собор, Кельн соборлари (1248-1880) қад кўтарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |