Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet18/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

12-МАЪРУЗА
МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАР САНЪАТИ.
РЕЖА:
1. Шарқ ва ғарбда ўрта асрлар тарихининг даврий чегараси, ривожланишидаги асосий босқичлар.
2. Византия, Шарқий Европа ва Кавказ орти санъати.

Адабиётлар:
1. Тяжелов В.Н., Соподинский О.И. «Исскуство средних
веков» М., 1975. (31-42)
2. Абдуллаев Н.У. «Санъат тарихи» Том-1, Тошкент,
Ўқитувчи, 1986 й. (107-117)

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Ер юзида феодализм формациясининг пайдо бўлишидан тортиб, унинг ривожланиши ва ниҳоят, унинг инқирозидан кейинги формацияга ўрнини бўшатиб бергунча бўлган даврдаги санъати, одатда, ўрта асрлар санъати дейилади. Бу санъат турли мамлакатларда турли вақтда бошланган ва давом этган. Жумладан, Европада у Буюк Константин подшолик қилган даврдан (IV аср) бошланади. Унинг дастлабки инқирози эса XIII-XIV асрлардаги Италиядаги шаҳар-давлатларнинг вужудга келиши билан тезлашади. Европадаги айрим мамлакатларда феодализм VII-VIII асрлар ва ундан кеч ҳам бошланиб, XVII асрларнинг сўнгигача давом этган (масалан, Византия, Қадимги Русь). Аксинча, Шарқ мамлакатларида (масалан Хитой, Ҳиндистонда) ўрта асрчилик бирмунча эрта бошланган. Лекин унинг инқирози чўзилиб кетиб, XIX асргача ва ундан кейинроқ ҳам давом этган.
Ўрта асрларда меъморчилик етакчи ўринни эгаллади. Бизгача ўрта асрлар меъморчилик санъатининг жуда кўп нодир ёдгорликлари сақланиб қолган. Бу ёдгорликлар, айниқса, монументал меъморчилик санъати ўрта асрлар ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим ўринни эгаллайди. Улар даврнинг диний, фалсафий қарашларини акс эттирибгина қолмай, инсон ақл-заковатининг қудратини улуғлайди. Бу даврда қурилган Европадаги ибодатхоналар, мусулмон шарқидаги ҳашаматли мачитлар, буддизм ёдгорликлари ўрта аср тафаккурининг маҳсули сифатида ҳозиргача кишилар қалбини тўлқинлаштиради. Буюк инсон ақл-заковати қудратига таъзим этишга даъват этади.
Византия санъатининг ўзига хос томонлари IV асрда унинг майдонига христиан динининг кириб кела бошлаган давридан шакллана борди. Бу хусусият Византиянинг дастлабки гуллаган даври VI-VII асрларда яққол намоён бўлди. Константинопаль бу даврда катта Византия империясининг фақат сиёсий маркази эмас, балки маданий ўчоғига ҳам айланди.
Византия меъморчилиги услуби грек ва рим меъморчилиги анъаналарининг маҳаллий анъаналар билан уйғунлашишидан вужудга келган. Жумладан, Константинополдаги София ибодатхонаси ўз конструктив тузилиши жиҳатидан Пантеон ибодатхонаси конструкциясига ўхшаб кетади, лекин бу ўхшашлик бир мунча яширинган ҳолда талқин этилиши билан характерланади. Византия рангтасвирининг нодир намунаси XII аср биринчи ярмида Константинополлик уста томонидан ишланган «Владимир Биби марями» иконаси ҳисобланади. Византия санъати маданияти, жаҳон халқлари санъати ва маданиятининг ривожланишига катта таъсир ўтказади. Бу маданият жанубий Славянларга ўз таъсирини кўрсатади. Қадимги Рус санъати ва маданияти тараққиётида муҳим рол ўйнайди. Византия меъморлиги амалий санъат намуналари кўпгина халқ санъаткорлари учун намуна мактаби вазифасини ўтади.
VI-VII асрларда славян қабилаларининг Болқон ярим ороли томон оммавий кўчиши Византия империясида феодал муносабатларнинг тезланишига, қулдорлик формациясининг тугашига олиб келди. Шу билан бирга славян қабилаларининг Византия билан тўқнаши уларнинг ижтимоий ва сиёсий ривожланишларида, аста-секин эса илк феодал давлатларнинг пайдо бўлишида муим аҳамиятга эга бўлди. Бу ерда улар Болқон қабилалари билан ассимиляциялашиб кетишди. Болқон ярим оролида йирик давлатлар галма-галдан майдонга чиқди ва инқирозга учради. Ана шулар ичида Болгария подшолиги, Сербия ва Хорватия давлатлари йирик бўлиб, тараққиётида ҳам сезиларли из қолдирдилар.
Болгария санъати ва маданиятининг биринчи тараққиёти IX-Х асрларга тўғри келди. Бу даврда словян ёзуви ва болгар адабиёти пайдо бўлди. Болгар санъатига хос бўлган хусусиятлардан бири, антик анъаналарнинг унда узоқ яшашидадир. Жумладан, унинг меъморчилигида текис ёйилган томи ва ён томонларидаги бинолар узоқ вақт сақланган. Бунга авлиё София ибодатхонаси мисол бўла олади. XI асрдан бошлаб, буд-гумбаз типидаги бинолар қурила бошланди. Шу типда қурилган дастлабки ибодатхоналар Пресп кўли атрофидаги Герман черкови (1066 й.) бўлиб, у ўзининг нозик нисбати, конструктив тузилишининг аниқлиги билан характерланади. Бино жуда содда безатилган. 1187 йили Болгария мустақил давлатга айланди. Тарихчилар иккинчи Болгария подшолиги даврини шу йилдан бошлаб ҳисоблайдилар.
Феодализмнинг янги босқичи бўлган бу давр савдо-сотиқ, маданият ва санъатнинг жонланиши билан характерланади. Меъморчилик безагига эътибор бериш Болгарияда кенг ўринни эгаллади. Бу даврда миниатюра, айниқса, ёғоч ўймакорлиги жуда ривожланди. Бу ўймакорликнинг қадимги намунаси Охирддаги Николай черкови учун ишланган эшик юзасидаги турли қуш, ҳайвон ва ўсимликлар дунёсидан олинганобразлар тасвиридир. Ёзув манбалари Болгарияда заргарлик санъати ҳам юксак бўлганлигидан далолат беради. XIV асрнинг иккинчи ярмида турклар томонидан босиб олиниши унинг санъат ва маданиятига салбий таъсир қилди. Унинг монументал санъат тараққиёти деярли тўхтади.
XII-XIV асрларда Сербия Болқон ярим оролидаги йирик давлатлардан бирига айланди, санъат ва маданиятнинг гуллаган даврини бошидан кечирди.Серҳашам меъморчилик ва монументал рангтасвир санъатида муҳим ютуқларни қўлга киритиб, ўрта асрнинг етук марказларидан бирига айланди. Сербия Византия ва Италия билан яқин муносабатда ривожланди, уларнинг санъатидан таъсирланди. Византия санъати анъаналари айниқса, рангтасвири Серб санъати тараққиётида муҳим ўринни эгаллади. Меъморчилик санъатида эса ҳарбий Европа анъаналарининг таъсири сезилади. Серб санъатининг илк намуналари бизгача кам етиб келган ва уларда кўпроқ Европа роман даври санъати анъаналари таъсири бўлган. Бу давр меъморчилик намуналари план жиҳатидан содда, базилика типларига яқин, равоқли черковлар бўлиб, уларнинг эшик ва дарчалари атрофи содда бўртма тасвирлар билан безатилган. Серб санъатининг ҳарбий Европа билан алоқаси XI асрдан ривожлана бошлаган миниатюра санъатида ҳам намоён бўлади. Серб меъморчилигининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг декоратив характердалигидир. Бу хусусда Студенницадаги Биби Марям черкови диққатга сазовордир. Бинонинг ташқи кўринишига алоҳида эътибор берганлар, у оқ ва кул ранг мармар билан пардозланиб, аркатура фризи билан безатилган. Консолларда одам ва ҳайвон ниқоблари ишланган, ғарбий ва жанубий пештоқлар, меҳроб дарчалари ўйма наққошлик билан безатилган. Нақш учун ўсимликлар дунёси, қуш, ҳайвон ва одамлар шакли олинган. Нерезедаги (Македония) Пантелейманх ибодатхонаси деворий суратлари Серб монументал рангтасвири тўғрисида тасаввур беради.
«Бутдан тушириш» мавзусига бағишланган суратларда кучли ҳаяжон ва мотам, изтироб, қайғуриш ишонарли ва ифодали тасвирланган. Бу тасвирларда бутдан туширилган Иага аза тутаётган, чуқур қайғу ва мотам билан уни қучоқлаётган Биби Марям, Исо томон чуқур қайғу ва мотам билан энгашиб қараб турган Иоан образлари чуқур мотам ҳолатида таъсирли ишланган. Ёш авлиёлар образи ҳам таъсирли ва характерлидир. Бу тасвирларда рассом контур чизиқлардан фойдаланмаган ҳолда фақат ранг суртмалари ҳисобига образ ҳажмини ифодалашга интилади. Сурат колорити ёрқин, жарангдор, оқ сарғиш, олтин, кўк ва мовий ранглар гаммаси ўзаро нисбатда асарнинг эмоционал томонини ошириб, унинг кўримли бўлишига ёрдам беради. Серб ўрта асрлар санъати ўз даври учун прогрессив аҳамиятига эга бўлди. XIII-XIV асрлар меъморчилик санъати Шарқий Европа санъати учун муҳим аҳамият касб этди. Серб рассомлари инсоннинг ҳис-туйғу, эҳтиросларини бадиий ифода этиб, ўзга ердаги замондошларига намуна бўлдилар. Серб санъаткорлари диний канонлардан чеккага чиқмаган ҳолда реал дунёни кенг ва тўлақонли тасвирлашга эришдилар. Серб санъаткорлари Руминия, Болгария, Қадимги Русь санъатига ўз таъсирларини ўтказдилар. Ўрта асрлар санъати ва маданиятида Кавказ халқлари, жумладан, Арманистон, Грузия, Озарбайжон халқлари санъати ҳам алоҳида ўринни эгаллайди. Бу халқлар санъати қадимги маҳаллий санъат анъаналарига эга бўлган, ўрта асрларнинг муҳим маданият ўчоқларидан ҳисобланади. Улар Византия ва Эроннинг ютуқларидан фойдаланиб, ўзига хос санъат яратдилар ва жаҳон маданияти хазинасини бойитдилар.
Кавказ халқлари санъати X-XIII асрларда энг гуллаган даврини бошидан кечирди. Грузия ва Арманистон ўрта асрлар монументал меъморлик санъати ҳажмий-пластик ечилиши характери билан фарқ қилади. Марказли қуббали Закавказье ибодатхоналари зинасимон композицияга эга бўлиб, унинг меъморчилик ҳажмлари ўртага қараб баландлашиб боради. Черков биносининг тўрт томони ўзига хос франтанлар билан тугалланади. Бинонинг ташқи зинасимон композицияси интерьернинг ички характерига хос.
Арман меъморчилигининг ўзига хос томонлари Эчмиадзин яқинидаги Гижима ибодатхонасида яққол сезилади. Бу ибодатхона плани асосида ҳамма томони тенг бўлган бут олинган. Бинонинг ташқи томони яхлит, салобатлидир. У ўзининг аниқ нисбати, девор фактурасининг ёқимли қиилб ишланганлиги билан характерланади. Бино силуэти яхлит ва аниқ тузилиши билан хотирада яхши сақланади. Ибодатхона саккиз қиррали барабан билан тугалланган. Араблар томонидан VII асрда Арманистон ерларининг забт этилиши санъат тараққиётига тўсиқ бўлиб, бу ҳол қарийб 200 йил давом этади. Фақат араб халифалигининг парчаланиши ва Арманистоннинг чет эл истилосидан қутулиши иқтисодий, сиёсий ҳаётда жонланишни бошлади. Йирик феодал ер ҳўжалиги мустаҳкамланиб, кенгайиб борди. IX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ягона давлат яратишга интилиш сезила бошлади.
Грузияда илк христиан дини билан боғлиқ бинолар (V-VI асрлар) базиликадир. Улар кичик Осиё, Албания, Сирия, Арманистондаги базилика биноларига ўхшаш. Лекин у маҳаллий анъаналар билан бойитилган бўлиб, уч қаватли зинали супача устига қурилган бу бино ташқи томондан содда ва паст, оғир кўринишга эга. Лекин асосий диққат интерьерга қаратилган. Кенг хона деворларидаги аниқ, яхлит шакллар унинг ички эмоционал имкониятларини оширади. Бино интерьерларини безашда тошдан яратилган капител ва пластрлар муҳим ўринни эгаллайди. Бўртма тасвирларда Эрон ва Грузия халқ ёғоч ўймакорлиги анъаналари уйғунлашган.
VI асрнинг охири ва VII асрда марказий қуббали қурилиш кенг ўринни эгаллай бошлади ва унинг турли вариантларини ишлаб чиқилди. Мцхетидаги Джвари ибодатхонаси грузин меъморчилигининг характерли томонини ўзида мужассамлаштирган. Ҳажми жиҳатидан монументал кўринишга эга бўлган бу бино ва табиат манзараси бир-бири билан уйғунлашиб кетган ва унинг бир бўлаги сифатида идрок этилади. Бино композицияси саккиз қиррали баланд бўлмаган барабан билан тугалланган. Ташқи девор бўртма тасвир ва нақшлар билан безатилган. Грузин санъатининг энг гуллаган даври XI-XIII асрларга тўғри келади. Бу даврга келиб, Грузия яқин шарқдаги энг йирик давлатлардан бирига айланади, моддий ва маънавий ҳаётида ривожланиш содир бўлди. Бу давр маданиятининг ўзига хос хусусияти черкор ва феодал зодагонлар ролининг камайиши, янги шаклланган дворян ҳамда савдогар, ҳунармандлар табақаси ҳаёти ва идеологиясини тарғиб этиш билан боғлиқ бўлган санъат ва фанда дунёвий йўналиш етакчи ўринга чиқиб олди.
Бу давр санъатининг муҳим мафкуравий мақсади - мамлакат кучларини бирлаштириш ва давлатни мустаҳкамлашга қаратилгандир. Инсоннинг руҳий оламга қизиқиши ва эътибори кучайди. Монументал меъморчиликда катта, улуғвор, ҳашаматли бинолар яратиш, уларнинг ички ва ташқи томони бадиий безагига алоҳида эътибор бериш тенденцияси сезилди. Меъморчилик элементларининг декоративлигига эътибор ортди. Грузин санъатида анча ривожланган мозаика ҳам монументал хусусиятга эга бўлиб, жонли ва таъсирлидир. Монументал рангтасвир санъати XII-XIII асрлар чегарасида жиддий ютуқларни қўлга киритди. Бу даврда грузин монументал рангтасвирнинг нодир ёдгорликлари яратилди. Бу хусусида Вардзи суратлари, Бетаний ва айниқса, Кинцвиси ибодатхоналаридаги деворий суратлар образларнинг эркин талқин этилиши воқеликнинг поэтик тасвирланиши билан характерланади.
XVI аср монументал рангтасвирида Византия рангтасвирининг Константинополь мактаби таъсири сезилади. Бу давр суратлари таъсирчан, ифодали чиққан бўлса ҳам, образлардаги гармоник баркамоллик ва тасвирланувчиларнинг кўп қиррали характерини тўлиқ ёритиш бир мунча бузила бошлаганлиги, сунъийлик кўринади.
Грузин миниатюра санъатининг илк намунаси IX-X асрларга тўғри келади. Баъзи маълумотларга кўра, бу санъат V асрлардаёқ ривожланган ва кенг тарқалган. Миниатюра санъатида эллинистик санъатнинг таъсири сезилади. Бу давр миниатюралари ўзининг ўткир қалами, реал ва ёрқин калорити билан ажралиб туради. Унда диний мавзудан ташқари, дунёвий воқеалар ҳам ўз ифодасини топган.
XIV-XVII асрлар грузин халқининг чет эл босқинчиларига қарши кураши давридир. Бу унинг иқтисодий равнақига ўз таъсирини ўтказди. Монументал рангтасвир, миниатюра, меъморчилик санъати бир мунча орқага кетиши билан характерланади. Лекин халқ амалий сангъати, ёғоч ва тош ўймакорлиги санъати ривожланишда давом этиб, давр ўзгаришларини ўзида ифодалади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish