Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet24/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

Саволлар:
1. Ўзбекистон ҳудудида тасвирий санъат қачон пайдо бўлган? Унинг мавзуи, характери ва аҳамияти нимада?
2. Қадимги ўзбек санъатининг тараққиётидаги асосий босқичларни айтиб беринг.
3. К.Беҳзод ҳаёти ва ижоди ҳақида нималарни биласиз?
4. ХIX асрнинг иккинчи ярмида ўзбек санъатида қандай ўзгаришлар содир бўлди?

16-МАЪРУЗА
МАВЗУ: УЙўОНИШ ДАВРИ САНЪАТИ.
РЕЖА:
Талабаларни уйғониш даври санъати билан ва шу даврда яшаган йирик санъаткорлар ижоди ва ҳаёти билан таништириш.

Адабиётлар:
1. Алпатов М.В. Художественные проблемы итальянского
Возрождения. М., 1975 г.
2. Ротенберг Е.И. Исскуство Италии эпохи Возрождения.
М.1974 г.
3. Либман М.Я. Искусство Германии XV и XVI вв. М.1964.
4. Алпатов М.В. Питер Брейгель Возраждение
Нидерландского исскуства М., 1933.
5. Нессильштраус Ц.Г. История зарубежного исскуства
М., 1982 г. (161-310)

МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Уйғониш даврида ғарбий Европа санъати.
Феодализм жамияти қўйнида илк капиталистик муносабатларнинг таркиб топиши ва ривожланиши Европа ҳаётида янги ва муҳим ўзгаришларга олиб келди. Дин аста-секин ўз мавқеини йўқота борди. Омма диндан узоқлаша борди, шаҳарлар кенгая борди. Уларнинг шиддат билан ўсиб, ривожланиши майда ҳунармандчиликдан мануфактурага ўтишга сабаб бўлди. Бу шаҳарларда савдо-сотиқ шу даражада ривожландики, денгиз орқали дунёнинг бошқа бурчаклари билан савдо қилишга талаб кучайди. Янги қитъалар кашф қилинди, бу воқеалар инсонлар тафаккури ва ҳаётга бўлган муносабатларида туб ўзгаришлар ясади. Бу даврдаги тараққиёт жараёни шиддат билан ўсди, унинг натижасида янги санъат ва янги маданият дунёга келди. Мамлакатлар орасида маданий ҳаётдаги янгиликлар тез туғилди.
Бу тараққиёт даври Европа маданияти тарихида “Уйғониш даври” деб ном олди. Бу иборани илк бор итальян рассоми ва санъатшуноси Жоржо Вазаре томонидан, Жотто ижодига нисбат бериб айтилган эти. Ўрта асрлар давридан сўнг санъат ва адабиётдаги марказий эътибор инсонга унинг ижтимоий ҳаётида тутган ўрнига қаратилганлиги, унинг “уйғонишлигини” белгиси эди.
Кейинчалик кенг мазмун касб этган бу ибора Италиядан ташқари Европанинг бошқа мамлакатларига уларнинг феодализм давридаги кейинги санъат ва маданиятларини таърифлашда бошланди.
Уйғониш даврида италия санъати ва маданияти узоқ давом этган, ўз ҳаракатларини тўлиқ намоён этиб, қатор тараққиёт босқичларини бошидан кечирди. Бу қуйидаги босқичлардан иборат:
1. Уйғониш даври арафаси - проторенсанс (XIII-XIV асрлар)
2. Илк уйғониш даври - (XV)
3. Юқори уйғониш даври - (XV асрнинг 90 йиллари - XVI асрнинг 20-30 йиллари)
4. Сўнгги уйғониш даври - (XVI асрнинг II ярми)
Албатта бу давр барча Европа малакатларида турлича кечди. Масалан, Германия сўнгги уйғониш, Нидерландия эса юқори уйғониш даврини бошларидан кечирдилар. Уйғониш даври инсоният тараққиётидаги муҳим давр, муҳим босқич, яъни инсоният ўз бошидан кечирган ўзгаришлар ичида энг буюк прогрессив ўзгариш эди. Натижада улар чин маънода халқчил асарлар яратдилар, халқ оммасининг орзу-истакларини, ҳис-туйғуларини ифодалаб чиқдилар, илғор гуманистик ғояларни кўтариб чиқдилар. Шу боисдан ҳам бу давр гуманизм асри, деб ном олди. Бу лотинчада инсонийлик, инсонпарварлик, деган маънони билдиради. Уйғониш даври маданияти антик дунё маданиятидан илҳомланди, Антик дунё ёдгорликларини қунт билан ўрганди, улардан таъсирланди. Антик дунё ёдгорликларининг Италияда кўплаб сақланиб қолганлиги бунга жуда яхши имкон яратди. Лекин антик санъатдан фарқли равишда улар қуллар сажда қилган худолар деб улардан шу йўсинда эмас, балки ўз фикрларини, ҳис-туйғуларини, тушунчаларини ифодалашда фойдаландилар. Гўзаллик ва гармонияни реал воқеликдан қидириш, реал воқеликдан кенг фойдаланиш шу давр тараққиётининг мезонини белгилади. Ўаёт реал ҳодиса деб тан олинди. Санъаткорлар реал воқеликни тасвирлашда янги қонун ва қоидалар изладилар. Асарлар таъсирчанлигини ошириш мақсади кўп соҳалар билан ҳамкорликда ишлашни тақозо этди. Перспектива, рангшунослик, соя ва ёруғ, одам анатомияси ва шунга ўхшаш соҳаларда катта ютуқлар қўлга киритилди.
Меъморчилик ва амалий санъатда янги тенденциялар ривожланди. Шу билан бирга қадимги анъаналар ўзлаштирилиб, улар янги мазмун билан бойитилди. Унда янги конструкциялар вужудга келди. Ибодатхоналар билан бир қаторда кўп қаватли ва шинам бинолар қад кўтара бошлади. Биноларнинг ташқи ва ички кўринишларини безаш, улар ичидаги фазони ташкил қилиш масаласида анча ютуқларга эришилди. Бу қилинган ишлар кейинги Европа санъатида кўпроқ аҳамиятга эга бўлди. Уйғониш даврининг ўзига хос томонлари проторенесанс даврида дастлаб италия рангтасвирида ўзини намоён қилди. Ижодкорлар диний мавзуда ишланган деворий суратларда реалистик мазмунни илгари сура бошладилар. Инсонлар орасидаги муносабатлар, муҳаббат, олижанобликни, разиллик, худбинликка қарши қўя бошладилар, воқеликнинг реал тасвирини яратишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг асарларида уйғониш даври реализмининг ўзига хос томони ҳаётий муаммоларни кўпинча диний ниқоб остида, диний мифологик образлар орқали бериш ҳолларини учратамиз. Уйғониш даври санъаткорлари ижодида инсонлар ҳаёти, инсон бахт-саодат яратувчиси ва озодлик учун курашчи эканлиги асосий мавзу бўлиб қолди. Инсонни ўз асарларида шундай куйлаган санъаткорлардан бири, илк уйғониш даврининг йирик вакили Донателло бўлди. Унинг “Давид” деб номланган ҳайкали уйғониш даврида биринчи марта либоссиз ҳолда тасвирланган ҳайкал бўлди. “Отдаги Гаттамеллатти” ҳайкали эса жамоатчиликка манзур бўлган инсонни улуғлаш йўлидаги биринчи отлиқ ҳайкал эди. Инсонни куйлаш, унинг қаҳрамонлиги, ақл-заковатини улуғлаш уйғониш даврида портрет санъатининг қайтадан туғилишига олиб келди. Портрет санъатида ифодаланадиган инсондаги нозик ҳис-туйғулар ўзининг бутун борлиғи билан уйғониш даврининг буюк санъаткорлари Леонардо да Винчи, Рафаэль Санти, Микеланжело, Тициан, Джорджоне ижодида ўз ифодасини топди. Она, оналик меҳри улуғланди. Бу ўринда Леонардо да Винчининг “Мадонна»си ва машҳур “Моно Лиза” портретини, Рафаэль Сантининг “Сикстин Мадоннаси”, Микеланжелонинг ҳайкаллари ва деворий суратларини, Тицианнниг инсон жисмоний гўзаллигини тараннум этувчи полотноларини эслатмай ўтиш мумкин эмас. Бу асарлар ренессанс даври кишиларининг идеали ўзининг тўлиқ образли талқинини топди. Уйғониш даврида меъморлик ва декоратив амалий санъат борасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Шу даврнинг йирик меъморлари Ф. Брунеллески, Леон Альберти ижодида ўз ифодасини топди. Улар яратган асарлар Европа меъморлиги санъатининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. Улар меъморлик санъатига албатта катта ҳисса қўшдилар.
Шу билан бирга Германияда ҳам бу даврларда ренессанс даври санъатининг йирик вакиллари яшаб ижод қилишган. Булар ичида Албрехт Дюрер ижоди алоҳида ўрин тутади. У ўз ижодида немис санъатида эришилган ютуқларга таяниб, униг янги реалистик йўлини бошлаб берди. У ажойиб график, гравюра устаси, манзара, портрет ва бошқа жанрларда ажойиб асарлар яратди. Германия санъатида Дюрер билан бир қаторда Лукас Кранах, Маттис Грюдваньд, Ганс Гольбейн каби йирик рассомлар ижод қилди. Голландия (Нидерланд) эса тасвирий санъатнинг йирик вакиллари Рогир ван дер Вейзен, Гую ван дер Гус, Питер Брейгель, Исроним Босх Голландия санъатини янада юқори поғонага кўтардилар.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish