Роман санъати.
Буюк Карл империяси узоққа чўзилмай, тез инқирозга учради. Вафотидан сўнг эса томом парокандаликка учради, маданий ёдгорликлар эса таланди. Фақат X аср охирларидан бошлаб Европада ҳаёт изга туша бошлади. X-XII асрларни ўз ичига олган тараққиёт даври санъати роман санъати деб ном олди. ”Роман” ибораси шартли бўлиб, у лотинча «roma» деган сўздан олинган бўлиб, ”рим” услуби деган маънони билдиради. Бу даврда меъморчиликка алоҳида эътибор берилди.
Роман даври санъатида меъморчилик асосий ўринга чиқади. Бу давр меъморчилигининг характерли томони шундаки, унда бинолар бирмунча паст, жиддий ва оғир кўринишга эга. Деворлари қалин ва мустаҳкам, эшик, деразалар энсиз. Меъморчиликнинг бундай кўриниши ҳарбий мақсадларни кўзда тутади. Бу даврда асосан меъморчилик билан боғлиқ бўлган санъат турлари ривожланади. Булар махобатли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, витраж санъати. Бу меъморчиликнинг яна бир ўзига хос хусусияти, томнинг гумбаз тарзида ёпилиши ва унда дарчаларнинг жойланишидир.
Бу даврга келиб ўзига хос феодал қусурлар пайдо бўла бошлади. Ўша даврда қурилган шаҳарларнинг умумий кўриниши ҳам феодал қўрғонларни эслатарди. Уларнинг атрофи қалин девор билан ўраб чиқилар эди. Бу биноларнинг безалиши ҳам содда.
Бу давр тасвирий санъати дин билан узвий боғлиқлиги сабабли унда рамзий, ғайри-табиий, фантастик образлар учрайди.
Феодализм даврининг санъати ҳарбий Европа давлати бу Франция эди. Француз меъморчилиги Европа қурилишида муҳим ўрин тутади. Роман асри даврида Франциянинг кўпгина шаҳарларида анчагина ибодатхоналар қурилди. Бу биноларнинг пастки қисми тепа қисмига нисбатан анча катта бўлди. Улар ўйма нақш ва бўртма тасвирлар билан безатилар эди.
XIX аср бошларида бузилиб кетган бу меъморчилик обидаларининг асосий принциплари кейинги давр архитектураси учун ҳам кўп хизмат қилди.
Германияда қурилган роман архитектурасининг характерли томони шундаки, бу меъморчилик бинонинг томи квадрат шаклида бўлиб, оғир минораларнинг сероблиги эса унга динамик силуэт беради.
Италия меъморчилигида стилистик бирлик йўқ. Бунга асосий сабаб унинг тарқоқлиги. Айрим вилоятларда Византия таъсири, яна бир жойда роман архитектураси таъсири, бошқа жойида эса, масалан Тоскана ва Ломбардия мактабларида эса антик анъаналар таъсири сезилиб туради. Роман даври тасвирий санъатида мана шу архитектура билан боғлиқ тасвирий санъат яъни деворий сурат ва витражлар ишлаш муҳим ўрин тутади. Рангдор суратлар билан бино шифтлари ва деворларини безашга катта эътибор берилади. Бу бинолар асосан ибодатхоналар бўлганлиги сабабли унда суратлар мавзуси ҳам диний бўлиб, бу ўша Биби Марям ва Исо ҳаётидан олинган лавҳалар эди.
Бу давр ҳайкалтарошлигида ҳам шу юқоридаги ҳолатни кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |