Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тасвирий санъат тарихи



Download 0,51 Mb.
bet16/32
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747079
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Bog'liq
MaruzaMatn-Tasviriy--TasviriySanatTarixi

11-МАЪРУЗА МАВЗУ: ҚАДИМГИ ИТАЛИЯ САНЪАТИ.
РЕЖА:
1. Қадимги Италия санъати, унинг географик ўрни, давлат чегараси.
2. Қадимги Рим санъати, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик.
3. Рим санъати ва маданиятининг аҳамияти ҳақида маълумот.
Адабиётлар:
1. Абдуллаев Н.У. «Санъат тарихи» Том-1, Тошкент,
Ўқитувчи, 1986 й. (96-103)
2. «Исскуство стран и народов мира». Краткая
художественная энциклопедия. М., 1968. Том-9. (41-53)
МАВЗУНИНГ МАТНИ:
Эрамиздан аввалги VII асрнинг то янги эранинг V асрига қадар бўлган ўн икки аср мобайнида италияликлар санъати ва бадиий маданияти гуллаган даврини бошидан кечирди. Қадимги дунёнинг йирик давлатларидан ҳисобланган Рим империяси пайтида катта ҳажмдаги меъморчилик ансамбллари вужудга келди, меъморчиликнинг янги типлари пайдо бўлди. Италияликлар қадимдаги Греция санъати ва маданиятига зўр ҳурмат билан қарадилар. Уни ижодий ўзлаштирдилар, назариясини янги илмий билимлар билан бойитдилар. Реалистик портрет, тарихий мавзудаги рельеф яратиш, мозаика, амалий санъат борасидаги новаторлик намуналарини кўрсатадилар. Қадимги Италия халқлари ичида этрусклар бўлган. Улар эрамиздан аввалги VIII-VI асрларда Италиянинг ўрта ва ғарбий жанубий қисмини эгаллаганлар. Этрусклар қуриш санъатида катта муваффақиятларга эришдилар. Улар тошлардан катта-катта иморатлар солганлар, биринчи бўлиб тошдан гумбаз ва аркалар ишлаганлар. Этрурия шаҳарлари (Кере, Тарквини, Вейм, Клезиум) баланд, қалин, мустаҳкам деворлар билан ўралган. Кенг йўллар, мустаҳкам кўприк ва каналлар қурилган. Этруск ҳайкалтарошларидан бири Вулка ҳисобланади. У Римга Капитолийдаги Юпитер ибодатхонасини безашга таклиф этилган. Вулка Вейидаги Аполлон ибодатхонасининг декоратив ҳайкалларини ҳам ишлаган. Аполлон (Вейм Аполони деб юритилади) санъаткор ижодининг ўзига хос томонини характерлайди. Унда санъат ва нур худоси бўлган Аполлоннинг шахдам қадамлар билан одимлаб кетаётган вақти тасвирланган. Шаффоф, енгил либос остидан унинг ривожланган мускули ва кучли қомати кўриниб турибди. Этрурия жамиятининг энг гуллаган даври эрамиздан аввалги VII-VI асрларга тўғри келади. Эрамиздан аввалги VI асрдан бошлаб, Этруск санъатига Италиянинг жанубидаги грек колониялари санъатининг тасвири сезила бошлади. Этрусклар грек алфавитини, театр ва мифологиясини қабул қилдилар. Греклар сингари улар ҳам юзасига барельефлар тушурилган олтин тангалар чиқара бошладилар.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish