Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги бухоро дaвлaт университети



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/191
Sana06.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#744426
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   191
Bog'liq
нутқ ўс..

Учинчи йўналишда, 
Мактабгача таълим учун янги авлод ўқув 
адабиётларини, 
дидактик 
материаллар, 
электрон 
таълим 
ресурсларини яратиш ва амалда жорий этиш, мактабгача таълим 
ташкилотларини тўлиқ кенг послосали Интернет тармогига улаш
режалаштирилган. 
Туртинчи йўналишда,
«Мактабгача таълим» ва «Бошланғич 
таълим» тизимидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлайдиган
дастур ишлаб чиқиш ва амалда тадбиқ этиш назарда тутилган.
 
Бешинчи йўналиш, 
Мактабгача таълим ва тарбия жараёнини
анаънавий йўналишдан воз кечиб шахсга йуналтирилган таълим 
тамойиллари ва методикалари асосида режалаштириш ва ташкил 
қилиш назарда тутилади. Бунда болани жисмоний ва ижтимоий 
ҳиссий ривожлантириш, нутқ , мулоқот, ўқиш ва ёзиш ҳамда 
ижодий ривожланиши шахсга йўналтирилган таълим асосланиб 
амалга оширилади. Яъни болага кўпроқ эркинлик берилади, ўз 
қобилиятини ва имкониятини руёга чиқариш мустаққиллик 
берилади.
Буларнинг барчаси ҳозирги замон цивилизацияси даражасидаги 
ҳар тарафлама етук янги авлод миллатни шакллантиришнинг асоси 
ҳисобланади.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


10 
 
6-7 ЁШЛИ БОЛАЛАРДА КИТОБГА МУҲАББАТ ҲИССИНИ 
ТАРБИЯЛАШ
 
Р.Г.Сафарова 
Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ лаборатория мудири, 
педагогика фанлари доктори, профессор 
Ёш авлодни интеллектуал жиҳатдан ривожлантиришда 
китобхонлик ва китоб мутолаасининг аҳамияти беқиёс. Болаларда 
китобга мухаббат хиссини тарбиялаш асосида мустақил фикрлаш 
соҳаларини ривожлантириш мактабгача таълим жараёнининг 
муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Кўп асрлар мобайнида 
аждодларимиз ўз фарзандлари ва шогирдларини китоб мутолаасига 
ўргатишга алоҳида эътибор қаратганлар. Китобхонлик ёрдамида 
ёш авлодни улкан маданий меросимиз ва жаҳон илм-фани 
ютуқлари билан яқиндан таништириш имконияти вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ўз 
фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб, ёш авлодни китоб 
мутолаасига ўргатиш, педагогларнинг китобхонлик даражасини 
ривожлантиришга алоҳида ътибор қаратди. Шу мақсадда 2017 йил 
12 январда “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш 
тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик 
маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия 
тузиш тўғрисида”ги фармойишни қабул қилган. Бу эса ёш авлодни 
китоб мутолаасига ўргатишга кенг йўл очди. Чунки китоб 
мутолааси барча даврларда инсонни айниқса ёшларни эзгуликка 
ундаган. 
Сўнгги йилларда интернет китоб ўрнини босади, деган 
нотўғри ёндашув вужудга келди. Ёшлар китобни хис қилиш 
туйғусидан узоқлашдилар. Лекин ўзбек халқининг кўп асрлик 
тажрибаси унинг рухияти китоб билан боғлиқ эканлигини намоён 
қилмоқда. Бугунги кунда ҳам ёшлар ҳаётида китоб муҳим ўрин 
эгаллаётганлигини сўнгги йилларда ўтказилаётган танловлар яққол 
кўрсатди. Ёш авлодни интеллектуал жиҳатдан ривожлантиришда 
китобнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмаслиги бугунги кунда исбот 
талаб қилмайдиган ҳақиқат ҳисобланади. 
Китобларнинг 
жозибадорлигини 
таъминлаш, 
болалар 
эътиборини унга жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга. Кўп асрлар 


11 
мобайнида китобхонлик ота-оналардан фарзандларга, устозлардан 
шогирдларга мерос бўлиб ўтган. Бугунги кунда ҳам таълим 
муассасалари ҳамда оилаларда ушбу анъаналарни давом эттириш 
лозим. Бунинг учун педагоглар билан бир қаторда ота-оналар ҳам 
китоб тарғиботига мунтазам эътибор қаратишлари керак. Азал-
азалдан ҳар бир оилада мўъжаз кутубхоналар бўлган. Ота-оналар 
турли китоблар ҳақида ўз фарзандларига маълумот берганлар. 
Китобхонлик, достонхонлик, қиссахонлик кечалари ҳар бир оилада 
ўтказилган. Китоб болаларни хозиржавобликка, изланувчанликка, 
топқирликка ундайди.
Бугунги кунда китоб тарғиботи соҳасида янги давр бошланди. 
Ушбу йўналишда радио, телевидение ва бошқа оммавий ахборот 
воситаларида турли суҳбатлар, савол-жавоблар ташкил этилмоқда. 
Бироқ оммавий тарзда ушбу тарғиботнинг самараси етарлича 
кўринмаяпти.
Биз 
китоб 
тарғиботида 
ахборот 
технологиялари 
имкониятларидан кенг фойдаланишимиз, болаларга тақдим 
этиладиган асарларни саралаб, уларни мазмуни ҳақида маълумот 
берувчи қисқа аннотацияларни СМС хабарлари сифатида ота-
оналарга тақдим этишимиз лозим. Китоб тарғиботининг худди шу 
каби самарали методларидан, жумладан рекламалардан кенг 
фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Педагог-
тарбиячилар эса болаларга тақдим этиладиган китобларни саралаш 
лаёқатига эга бўлишлари керак.
Алломаларимиз Абу Али Ибн Сино, Ал Хоразмий, Абу 
Райҳон Беруний, Ахмад Фарғоний, Амир Темур, Захириддин 
Мухаммад Бобурлар китоб мутолаасига алоҳида эътибор 
қаратганлар. Масалан Захириддин Мухаммад Бобур ўз 
фарзандлари Хумоюн Мирзо ва Гулбаданбегимдан ҳар куни 
ўқиган китоблари ҳақидаги фикрларини сўраб, уларнинг китоб 
мутолаасини мунтазам кузатиб борган. Шундай суҳбатлар 
асносида Гулбаданбегимда насрий асарлар ижод қилишга бўлган 
мойилликни сезган ва унинг қизиқишларини рағбатлантирган. 
Кўплаб ёзувчи ва шоирларнинг ижодий етукликка эришувида 
оиладаги аёллар, айниқса оналар, бувилар, энагаларнинг уларнинг 
болалигида китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратганлиги халқ 
оғзаки ижоди намуналари билан яқиндан таништирганлиги 
пойдевор вазифасини ўтаган. Бугунги кунда мамлакатимизда 
Учинчи Ренесансга пойдевор қўйиш йўлидаги ҳаракатлар 


12 
бошланган экан, бунда китоб мутолаасига алоҳида эътибор 
қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки IX-XII, XII-XIV 
асрларда вужудга келган ренесансларда ҳам китобхонлик ва китоб 
мутолааси катта аҳамиятга эга бўлган.
Китобхонлик ва китоб мутолааси нафақат маданий-
интеллектуал, балки маънавий-ижодий тараққиётнинг ҳам манбаи 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам 6-7 ёшли болаларда китобга 
муҳаббат ҳиссини тарбиялаш уларнинг қизиқишлари, хохиш-
истаклари билан боғлиқ ҳолда амалга ошади. Агар болада қизиқиш 
ва интилиш бўлмаса, уни китобни севишга мажбурлай олмаймиз. 
Биринчи навбатда, болаларда китобхонлик, китоб мутолаасига 
нисбатан иммунитет ҳосил қилиш лозим. Бунинг учун биринчи 
навбатда педагог-тарбиячи ва ота-оналар болаларни мутолаага 
даъват этиш усул ва методларини яхши билишлари керак. Эдуар 
Лабуленинг таъбирича, “китобхонликнинг умумий кўлами ҳар бир 
халқнинг қандай ва қанча китоб ўқиганлиги билан белгиланади”. 
Китобга мухаббат ҳар бир инсонда фикрий теранликни таркиб 
топтиради.
Бадиий адабиёт намуналари фикрий теранликни вужудга 
келтирувчи асосий омил ҳисобланади. Интернет ва бошқа 
медиавоситалар эса китобга асосий кўмакдош ҳисобланади. Ушбу 
воситалар болаларни ижтимоий воқелик билан яқиндан 
таништиришга 
хизмат 
қилади. 
Улар 
бадиий 
асар 
қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатлари ёрдамида халқнинг турмуш 
тарзи, маданиятини ўзлаштирадилар. Жамият аъзоларининг 
дунёқараши билан яқиндан танишадилар. Шу асосда болаларда 
ижтимоий-маданий, 
маънавий, 
илмий, 
диний 
дунёқараш 
шаклланади. Улар эзгулик ва ёвузликни фарқлашга ўрганадилар. 
Танқидий фикрлаш имкониятлари кенгаяди. Атрофдагиларга 
объектив баҳо бера бошлайдилар.
Бугун инсониятнинг илғор вакиллари китобнинг саккизинчи 
мўжиза эканлигини эътироф этмоқдалар. Дунёнинг чекка-чекка 
жойларида хали китоб ўқиш бахтидан бебахра бўлган болалар бор. 
Улар учун китоб ўқиш энг буюк орзу ҳисобланади. Бизда эса 
болаларни китобхон қилиб тарбиялаш учун барча имкониятлар 
мавжуд. Ҳар йили мамлакатимизда юз минглаб илмий-бадиий, 
тарихий асарларни ўз ичига олган асарларни ўз ичига олган 
китоблар чоп этилмоқда. Молиявий жиҳатдан қиммат бўлишига 
қарамасдан дарсликлар ва ўқув адабиётлари янгиланмоқда. Уларда 


13 
халқнинг рухияти, маданияти ва интеллектуал соҳаларини 
ривожлантиришга 
хизмат 
қиладиган 
материаллар 
жойлаштирилмоқда. 
Буларнинг 
барчаси 
миллатимиз 
вакилларининг маънавий интеллектуал савиясини ривожлантириш, 
уларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш саккизинчи мўжиза 
бўлган китоб орқали мамлакатимизда учинчи ренесанснинг 
мустаҳкам пойдеворини вужудга келтиришдан иборат. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish