1-савол. Геоморфология тўгрисида тушунча.
Геоморфология фани ер устида мавжуд бўлган рельеф шаклларининг пайдо бўлиш шароитини, ташқи белгиларини, уларнинг тараққиётини, шакллар ўртасидаги ўзаро генетик боғланишларини ва географик тарқалишини ўргатадиган фан.
Ер қобиғининг устки қисмида мавжуд бўлган баланд-пастлик ва нотекисликлар йиғиндиси рельеф деб аталади. Бундай паст-баландлик ва нотекисликлар ер қобиғида доимий ҳаракатда бўлиб турганлиги учун вақт давомида ўзининг эски шаклларини ўзгартириб, янги шаклларга айланиб туради. Бундай, ўзгаришлар ернинг эндоген (ички) ва экзоген (ташқи) кучлари таъсири натижасидир.
2,3-савол. Рельефнинг шакл ва турлари.
Рельефнинг пайдо бўлишига қараб уни, тектоник, эрозион ва аккумулятив шакл турларига ажратиш мумкин.
Тектоник шакллар ер қобиғининг ҳаракати натижасида ҳосил бўлади. Буларга тоғ тизмалари, текисликлар, океан чўкмалари таллуқли бўлиб, улар ер юзасининг асосий рельефини ташкил қилади.
Эрозион шакллар амтосфера, дарё ва ер ости сувларининг тоғ жинсларини емирилишидан юзага келади. Уларга тоғ дараси, дарё водийлари, жарликлар, сойликлар, чуқурликлар мисол бўла олади.
Аккумулятив шакллар (дарё супалари, бархонлар ва ҳоказо) емирилган тоғ жинсларининг дарё сувлари ва шамол ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга олиб келиб ётқизилишидан ҳосил бўлади.
Рельфнинг эрозион ва аккумулятив шакллар ўз кўринишини вақт ўтиши билан ўзгартиради.
Рельеф турлари
Ер юзасининг катта-катта майдонларида маълум бир рельеф турларининг пайдо бўлишида ва геологик тузилишида ўзаро ўхшашлик ва такрорланиш кузатилади.
Рельефнинг 50 га яқин турлари бор. Шулардан асосийлари учта: текислик, паст-баланд ва тоғли турларидир.
Рельефнинг текислик тури қуруқликнинг катта майдонларини эгаллайди унинг юзаси текисликдан ёки кичик паст-баландликлардан ташкил топади.
Текисликлар денгиз суви сатхига нисбатан жойлашишига қараб: пастқам (денгиз суви сатхидан паст), ботиқ (усти текис ялангликдан ёки 200 м.гача абсолют баландликка эга бўлган ерлардан), тепа (баландлиги 200 м.дан 500 м.гача) ва тоғ (денгиз суви сатхига нисбатан 50 м.дан баланд) кўринишида бўлади.
Текисликлар юзасининг шаклига қараб горизонтал, қия эгилган ва дўнг бўлиши мумкин.
Рельеф табақаланиш даражасига ва чуқурлигига қараб уч кўринишда: кучсиз табаўаланган (2 км масофада) баландлик 10 м.гача ўзгаради; ўртача табақаланган (2 км масофада) баландлик 5 м.дан 25 м.гача ўзгаради) ва кучли табақаланган (2 км масофада баландлик 20 м.дан 200 м.гача ўзгаради) бўлади.
Рельефнинг пайдо бўлишига қараб уни, тектоник, эрозион ва аккумулятив шакл турларига ажратиш мумкин.
Рельефнинг шакл ва турлари
Тектоник
Тектоник шакллар ер қобиғининг ҳаракати натижасида ҳосил бўлади. Буларга тоғ тизмалари, текисликлар, океан чўкмалари таллуқли бўлиб, улар ер юзасининг асосий рельефини ташкил қилади.
Эрозион шакллар
Эрозион шакллар амтосфера, дарё ва ер ости сувларининг тоғ жинсларини емирилишидан юзага келади. Уларга тоғ дараси, дарё водийлари, жарликлар, сойликлар, чуқурликлар мисол бўла олади.
Аккумулятив шакллар
Аккумулятив шакллар (дарё супалари, бархонлар ва ҳоказо) емирилган тоғ жинсларининг дарё сувлари ва шамол ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга олиб келиб ётқизилишидан ҳосил бўлади.
Ер юзаси жами паст-баландлигига жой рельефи деб айтилади.
Рельеф шакллари. Ер сиртининг ҳар хил нотекисликларидан рельефнинг асосий шаклларини ажратиш мумкин. Буларга: тоғ (тепа), тизма тоғ, эгарсимон жой (бел), чуқурлик, сойларни киритиш мумкин.
Рельефни тасвирлаш. Рельеф планларда бир неча усулда тасвирланади. Нуқталар баландлик белгисини ёнига ёзиш, баландлигига қараб оч ва тўқ ранглар билан буяш, турли йўғонликда ва турли калинликда штрихлар чизиш, горизонталлар билан тасвирлаш усуллари кулланилади. Топографик план ва карталарда рельеф, асосан, горизонталлар билан тасвирланади. Горизонталлар билан тасвирланган жой рельефи энг аник, булиб, бундай карта ва планлардан ҳар хил лойиҳалаш ва инженерлик масалаларини ечишда фойдаланилади.
Картада денгиз сатҳиддан бир хил баланддикда жойлашган нуқталарни бирлаштирадиган чизикда горизонтал деб айтилади.
Баъзида горизонтал сузини «изогипс» деб ҳам ишлатилади, унинг маъноси «баландлиги бир хил булган чизиқ» демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |