Такрорлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар
Қозиқсимон пойдевор қайси ҳолатларда ишлатилади.
Қозиқсимон пойдевор неча хил бўлади.
Яхлит пойдеворларни қўлланилишини тушунтиринг.
Устунсимон пойдеворлар турлари ва уларнинг қўлланилишини тушунтиринг.
Тасмасимон пойдеворлар конструктив ечимларини тушунтиринг
9-мавзу Пойдеворларни конструкциялари.
Mirzayev Sh.R., Voxitov M.M. Me’morchilik II–qism. Fuqarolik binolari.Darslik. Toshkent, 2010 y. –256 b. (91-97 бет)
Mirаlimоv M.M., Sayfiddinov S., Babajanov M.D. ARXITEKRURA. Darslik. Toshkent, 2016 y. –316 bet. taqi.uz › pdf › Arxitekturaviy_konstruksiya
Маклакова Т.Г. ва бошқ. Конструкции гражданских зданий М.Стройиздат 1986 г.134стр. (83-90 стр)
Рўзиев Ҳ.Р. «Архитектура» маърузалар матни. Бухоро 2020 (66-70 бет)
РЕЖА:
10.1. Ташқи деворларга қўйилган талаблар ва конструкцияларининг таснифи.
10.2. Деформация чоклари
10.3. Кичик ўлчамлари элементлардан терилган ташқи деворлар
10.1. Ташқи деворларга қўйилган талаблар ва конструкцияларининг таснифи.
Ташқи деворлар бинонинг энг мураккаб конструкциясидир. Улар жуда кўп. Куч остидаги ва куч остида бўлмаган факторлар таъсирида бўлади (13.1-расм).
13.1-расм. Ташқи девор конструкциясига тушадиган
юклар ва таъсирлар: Р1 - деворнинг ўз массаси; Р2 - ораёпмадан тушадиган вертикал юк; Р3 ва М- балкон плитасидан тушадиган вертикал юк ва эгилиш моменти; W - шамолнинг босими; R - куёш радиацияси;А - атмосфера ёғинлари; Т ва W - ҳавонинг ўзгарувчан ҳарорати ва намлиги; L1, L2-ташқи ва ички шовқин; S1,S2- сейсмик таъсирлар; Q- иссиқлик оқими; Е- буғ оқими.
Ташқи деворлар бир вақтнинг ўзида ҳам тўсиқ конструкция, ҳам фасаднинг декоратив элементи, ҳам юк кўтарувчи конструкция функцияларини бажаради. Улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: мустаҳкамлик, абадийлик, оловга чидамлилик (бинонинг синфига мос ҳолда) ҳамда хоналарни номувофиқ ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш, ҳимоя қилинадиган хоналарда керакли ҳарорат ва намлик тартибларини таъминлаш, декоратив сифатларга эга бўлиш. Шу билан бирга ташқи девор конструкцияси индустриаллик ҳамда иқтисодий талабларини ҳам қондирмоғи лозим.
Ташқи деворларда хоналарни ёритиш учун, одатда, дераза бўшлиқлари, кириш ва чиқиш учун эшик бўшлиқлари ўрнатилади. Шунинг учун бу конструктив элементлар ташқи деворларга қўйилган талабларга жавоб бериши керак. Мадомики деворларнинг статик функцияси ва уларнинг ҳимоявий сифатларига ички юк кўтарувчи конструкциялар билан боғлиқ ҳолда эришилар экан, ташқи девор конструкцияларини ишлаб чиқиш боғланишлар ва ораёпмалар, ички деворлар ёки каркаслар билан бирикишларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |