4. Детал қирқимларини ёпиқ қилиб ишлаш - листочка, чўнтак қопқоқларини ишлашда ишлатилади. Бунинг учун аввал чўнтак қопқоқ авраси фалц пресс ёрдамида букланиб, букланган четига дозатор ёрдамида елим кукуни сепилади ёки елим плёнка ёпиштирилади, сўнгра чети букланган астар билан бирлаштирилиб, пресс ёрдамида ёпиштирилади ( 3.2.4-расм , б).
5 . Бириктирма чок билан улаш - қоплама чўнтакларни асосий деталга ёпиштиришга ишлатилади ( 3.2.4-расм , в ).
а б
в
3.2.4-расм. Деталлар четларини елим ёрдамида улаш.
Термопластик материалларни пайвандлаш
Плашлар тайёрлаш учун поливинилхлорид, полиэтилён ва полиамид плёнкали материаллар кенг қўлланилади. Улар сувга чидамли, эластик, юмшоқ ва арзон. Махсус кийимлар, куртка ва палтолар тайёрлаш учун устига поливинилхлорид қопланган ип-газлама, синтетик толали материал ёки трикотаж полотноси ишлатилади. Уларни ип билан улашда чоклар пишиқ чиқмайди, прессда пресслаш мумкин эмас, шунинг учун елимлаб улаб бўлмайди. Шунинг учун пайвандлаш усулидан фойдаланилади.
Термопластик материал маълум ҳароратгача қиздирилганда юксак эластик ҳолатдан ёпишқоқ чўзилувчан ҳолатга ўтади, маълум куч таъсир эттирилиб, совитилса, пайванд чок ҳосил бўлади.
Пайвандлашнинг 3 хил усули бор: қиздириб пайвандлаш, юқори частотали ток ва ултратовуш билан пайвандлаш.
1-усул. Материалнинг уланадиган жойи контакт йўл билан қиздирувчи асбобда қиздириб юмшатилади, кейин совутилади. Қиздиргич ҳар хил ўлчамли электр асбоб. Бу усул учун Германиянинг "Пфафф" фирмасининг 8300 кл. машинаси қўлланилади. Плёнка иссиқ асбобга ёпишмаслиги учун орасига целлофан, калкага ўхшаган қоғоз ва фторопласт-4 нинг юпқа плёнкаси (тефлон) қўйилади.
2-усул. Юқори частотали ток билан пайвандлашнинг 2 хил усули бор: параллел ва кетма-кет .
Термопластик материал 2та электр ток билан қизийдиган металл пластинка орасига жойлаштирилиб (электродлар) 2, ток юқори частотали генератор 1 дан юборилади. Бунда электр майдони ҳосил бўлиб, полимердаги қарама-қарши зарядли молекулалар силжиб, муайян иш бажаради. Ҳосил бўлган иссиқлик таъсирида материал юмшаб пайвандланади (3.2.5-расм , а).
И ккинчи усулида пайвандланадиган материаллар 2 та ҳаракатланувчи электродлар (роликлар) 1 орасидан ўтказилади. Ток генератор 3 дан берилади (3.2.5-расм, б). Параллел усули поливинилхлорид плёнкали плашлар тайёрлашда ЛГС - 15 юқори частотали қурилма ёки ОК-1.2/С (ПНР) пайвандлаш апаратида пайвандланади. ЛГСП-0.4 прессини ҳам ишлатиш мумкин. Юқори частотали майдонда пайвандлаш тезлашади (масалан: қалинлиги 0.15 - 0.2 мм. бўлган плёнка 2-3 секундда).
а б
3.2.5-расм. Термопластик материалларни пайвандлаш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |