Елим қопланган қотирмалик материаллар - зиғир толали газламанинг бир томонига йириклиги 0,4-0,8 мм. бўлган П-54, П-12/6/66 елим кукуни қоплаб ҳосил қилинади. Бунда 1 м.кв. газламага 25-3О г. елим кукуни сарфланади. Улар енг учи, борт, ёқаларга қотирма сифатида ишлатилади. Жун кийимлар деталларини турғунлаштириш учун П-548, П-12/6/66 елим кукуни нуқталар тарзида қопланган газламалар ишлатилади (1м.кв.га 15-25 г. кукун сарфланади). Аёллар ва эркаклар кўйлакларининг ёқа, манжетларига қотирма сифатида нуқталар тарзида юқори босимли полиэтилён (ПВД) қопланган қотирма ишлатилади.
Елимли уқа - 300, 301, 302 артикулдаги оқ сурп газламанинг бир томонига П-54 ёки П-12/6/66 елим кукуни қоплаб тайёрланиб, ундан 6-14 мм. кенгликда қирқиб олинади ва борт четларига енг учларига чўнтак оғзига ва бошқа жойларга қўйиб, деталларни чўзи-лишдан сақлайди.
Елим ип - 0,3-0,5 мм. қалинликдаги якка ип бўлиб П-548 , П-12/6/66 полиамид смоласидан олинади . Ювиладиган кийимлар учун эса юқори босимда олинадиган полиэтилёндан (ПВД) олинади. Уни чўзиш йўли билан турғунлаштириб, ҳамма жойда бир хил қалинликда эришилади. Елим ип бортлар, ёқа четлари, чўнтак қопқоқ четлари, кийим этагини кўринмайдиган қилиб пухталашда ишлатилади. Бунинг учун детал зийларини кўклашдан олдин чок ҳақи томонига, ёки этакнинг букиш ҳақи томонига оддий чоклаш машинасининг мокисига елим ип ўраб, бахяқатор юритилади. Дазмолаганда елим ип асосий деталга ёпишади.
Ўргимчак уя типидаги нотўқима елим материал П -548, П-12/6/66 елимларининг эритмасидан олинган толалар ёки юқори босимда олинган полиэтилён толалар бир-бири билан тартибсиз чалишгандан ҳосил бўлган нотўқима материал. Унинг эни 0,6-0,9 м.,1 м.кв.нинг массаси 25-60 г., толалар йўғонлиги жуда кичик. У борт четларини тикишда, кийим этакларини, енг учини букиб ёпиштиришда ишлатилади. Борт зийини кўклашда, кийим этагини букиб кўклашда 1-1,5 см кенгликдаги ўргимчак уя типидаги елим материал шундай қўйиладики, у чок тагига кирсин.
Елим плёнка - термопластик полиэтилён елимдан тайёрланадиган материал. У 3-6 мм. кенгликда махсус машинада кесиб олинади ва уланадиган деталлар четига МПП-1, ППТ-2 машинасида ёпиштирилади ва ярим автомат аппаратда йиғилади. Масалан: эркаклар палтоси енгининг учи, орт бўлак кесимини йиғиш учун ГПКС - Р, ГПКСп, ГПКСл ярим автоматлари ишлатилади. Бу прессларга ишлов берилаётган жойда қотирма рулондан, елим ип эса ғалтакдан автоматик тарзда узатилади.
Кийим деталларига керакли қаттиқлик ва эгилувчанлик бериш учун ҳар бир қавати турли физик-механикавий хусусиятларга эга бўлган кўп қаватли қотирмалар ишлатилади. Масалан: борт қотирмаси - асосий қотирма, қил қатлам ва елка тагликдан иборат. Пресс остки ёстиғига асосий қотирма, қил қатлам ва елим кукуни сепилган елка таглик қўйилиб ёпиштирилади. Елимлаб ёпиштиришда, йиғиш билан бир вақтда, бири қабариқ иккинчиси ботиқ ёстиқчалари бор прессда борт қотирмасига керакли шакл берилади (3.2.1-расм. а )
а б
3.2.1-расм. Борт қотирмасини тайёрлаш.
Эркаклар палтоси ва пиджаги олд бўлакларини турғунлаштириш учун зоналари бўйича турли зичлик ва қаттиқликка эга бўлган қотирмалик газлама ишлатилади (3.2.11-расм, б). Бу зонали қотирмалик газламани ҳосил қилиш учун, газлама участкаларига турли қалинликда елимловчи паста суртилади. Зонали газламани 3 та институт: ЦНИИШП, ЦНИИШерст ва ЦНИЛВ биргаликда яратган.
Қотирма газламаларга нуқтали елим кукуни қопланган бўлса, бириктирилган жойнинг қаттиқлиги ип билан бириктирилган деталнинг қаттиқлигига тенг бўлади.
Деталларни бир-бирига елим ип ёрдамида улаш оддий дазмаллаш прессларида ёки дазмолларда бажарилади. Бунинг учун прессларда терморостлагич ҳамда вақт релеси, дазмолларда эса терморостлагич бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |