Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технологияси институти



Download 9,37 Mb.
bet18/65
Sana25.02.2022
Hajmi9,37 Mb.
#291478
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

Бостирма чок - палтонинг ён, елка, орт бўлак ўртасидаги чокларни тикиш учун ишлатилади. Бу чок очиқ (г) ва ёпиқ қирқимли бўлади. Чок кенглиги 1 см., безак чоки кенглиги эса 0,2 – 0,5 см.
Туташтирма чок - борт қотирмасининг қисмлари ва витачкаларини бирлаштириш учун ишлатилади (д). Бунда 2 детал бир-бирига тақаб, тагига кенглиги 3-4 см. ип газлама қўйилади ва иккита параллел бахяқатор юритиб чиқилгандан кейин, улар орасига синиқ бахяқатор юритилади. Чок кенглиги 1.0 см.
Қўш чок - кўрпа-ёстиқ жилдлари, чойшаблар, чўнтак халталарни тикишда ишлатилади. Қўш чок ҳосил қилиш учун деталлар тескари томонлари бир-бирига қаратилиб 0,3 – 0,5 см. кенгликда бириктирма чок билан тикиб олинади. Кейин деталлар ўнгига ағдарилиб, чок тўғриланади ва деталлар четидан 0,6 – 0,7 масофада иккинчи бахяқатор юритилади (е).
Ички чок - ич кийим деталларини, ип газламадан тикилган пиджак, шим деталларини бириктириб тикишда ишлатилади. Қўш чокни тикишда қўш игнали махсус машинада мослама ёрдамида икки деталнинг қирқимларини ичкарига букиб туриб, бир йула иккита бахяқатор юритиб тикилади (ж). Чок кенглиги 0,6 – 0,7 см.
Зий чоклар - буклама чок, мағиз чок, ағдарма чоклардан иборат.


Буклама чок - очиқ ёки ёпиқ қирқимли бўлади. Очиқ қирқимли буклама чок қалин газламалардан кийим (юбка, аёллар палтоси этакларини) тикишда ишлатилади. Чок кенглиги 0,7– 4 см. Ёпиқ қирқимли буклама чок (з) эркаклар, аёллар кўйлаклари этакларини, енг учларини, чойшаблар четларини тикишда ишлатилади.
Мағиз чок - очиқ қирқимли, ёпиқ қирқимли ва тасмали бўлади. Очиқ қирқимли мағиз чок (и) адип ички қирқимларини, астарсиз уст кийимлар қирқимларини мағизлаш учун ишлатилади.
Ёпиқ қирқимли мағиз чок аёллар кўйлакларининг ва ич кийимларнинг ёқа, енг ўмизларига мағиз қўйиш учун ишлатилади. Мағиз чок солиш учун махсус 2-35 буклагич мосламадан ёки 1022-3 кл., 1022-4 кл. тикув машиналаридан фойдаланиш мумкин. Мағиз парчаси ўрнига махсус тасма ишлатилса, тасма четини букмай туриб, тасма милкидан 0,1 – 0,15 см. оралиқда бахяқатор юритиб тикилади.
Ағдарма чок - кантли, рамкали, қистирма кантли бўлади. Бу чок чўнтак қопқоқларнинг, ёқаларнинг, бортларнинг четларини тикишда ишлатилади.
Кантли ағдарма чокда деталлардан бири иккинчисидан 0,1-0,3 см. қочириброк букилган бўлади (к).
Рамкали ағдарма чок пиджак чўнтаклари, кўйлакнинг тугмаланадиган жойларини тикишда ишлатилади. Ҳосил бўлган рамкани сақлаб қолиш учун ағдарма чок устидан бахяқатор юритиб қўйилади. Қистирма кантли ағдарма чок ёқаларни, кўйлак бортларини безашда, хизмат формаларининг ёқалари, шим ён чокларини тикишда ишлатилади.


Безак чоклар - ҳар хил тахламалар ва бўртма чоклардан иборат бўлиб, кийим деталларини безатиш учун ишлатилади.
Тахламалар - безатувчи ёки бирлаштирувчи бўлади. Безак тахламалар бир томонга (л) ёки бир-бирига қаратилган (м) бўлиши мумкин. Тахлама ҳақи бир томонга қилиб ёки ёриб дазмол дазмолланади. Моделга мувофиқ ўнг томонидан бахяқатор юритиб, бостириб тикилади.
Бирлаштирувчи тахламалар бир неча детални улаб, тахлама ҳосил қилади. Бу тахламалар бир томонлама, бир-бирига қараган ва икки томонга қараган бўлиши мумкин.
Бундай тахламаларни тикишда деталлар ўнги бир-бирига қаратилиб кўкланади, ҳосил бўлган тахлама бир томонга қаратилиб дазмолланади-да, тахлама қирқимлари бир бирига уланади, деталнинг ўнгига бахяқатор бостириб безатилади. Кўкланган ип сўкиб ташланади.
Бўртма чоклар - хилма-хил шаклдаги мураккаб чоклардир. Улар майда-майда тахланган (н), шнур қўйиб бўртирилган, ички ва устки бахяқатор билан бўрттирилган кўринишда бўлиши мумкин.


3.1.2-расм. Машина чок турлари.



Download 9,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish